Иккита майдон уланган (электр майдони (кўк) ва магнит майдон (қизил) векторлари)

Электромагнит майдон — электр зарядларнинг ўзаро таъсири бевосита амалга ошадиган физик реаллик; материянинг алоҳида шакли. Электр ва магнит майдонларнинг кучланганлиги (индуксияси) билан ифодаланади. Ж. Максвелл Электромагнит майдон назариясини электромагнит ҳодисаларнинг барча асосий қонуниятларини ифодаловчи бир неча тенгламалар системаси кўринишида ифодалаган (1860). Ж. Максвелл назариясининг асосида электр ва магнит майдонларнинг ўзаро узвий боғланишда эканлигини ифодаловчи ушбу 2 ғоя ётади: 1) вақт давомида ўзгарувчи ҳар қандай магнит майдон электр майдонни юзага келтиради ва 2) вақт давомида ўзгарувчи ҳар қандай электр майдон магнит майдонни юзага келтиради. Ж. Максвеллнинг биринчи ғояси тўғрилигини электромагнит индуксия ҳодисаси тасдиқлайди, иккинчисини эса Г. Герс электромагнит тўлқинларни кашф қилиши билан исботлади. Махсус шарцҳароитларда Электромагнит майдон электр майдон ёки магнит майдон кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Моддий жисмлар таркиб топган атомлар тенг миқдордаги мусбат ва манфий электр зарядларга эга. Атомдаги бу зарядларнинг Электромагнит майдон орқали ўзаро таъсир қилиши ҳар қандай ҳолатдаги жисм (газ, суюқлик, қаттиқ жисм, плазма)нинг хусусиятларини белгилайди. Электромагнит ўзаро таъсир табиатда мавжуд уч хил физик ўзаро таъсирларнинг бири ҳисобланади.

Зарядларнинг фазода қандай тақсимланганлиги ва қандай ҳаракат қилиши маълум бўлса, бу зарядлар ҳосил қилган Электромагнит майдон катталикларини аниқлаш мумкин.

Электромагнит майдон — маиший электр техникалари, радио, уяли телефон, ГПС навигатор қурилмалари, юқори электр кучланиш тармоқлари, трансформаторлар, уяли алоқа стансиялари, симсиз Интернет тармоғи ва бошқа манбалар асосида юзага келади. Шунингдек, сунъий йўлдош орқали сигнал қабул қилувчи антенналар ҳам электромагнит майдон ҳосил қилувчи манбалар рўйхати таркибига киритилади. Амалга оширилган тадқиқотларда бу система электромагнит майдони организмда иммун системаси функсияси бузилишига олиб келиши, хотира бузилиши, кўпайиш органлари функсияси бузилишга олиб келиши мумкинлиги тасдиқланган. Юқори кучланишли электр тармоқлари, уяли телефон алоқа стансиялари антенналари, радиоалоқа антенналари, маиший турмушда ишлатилувчи электр қурилмалар ва асбоб-ускуналар ҳосил қилувчи электромагнит нурланиш одам организмига салбий таъсир кўрсатиши тасдиқланган. Электромагнит нурланиш қиймати 900 — 1800 МГсни ташкил қилувчи уяли телефон оператор стансияси антенналари учун рухсат этилган норматив қийматлар турли хил давлатларда о ‘заро фарқланади. Масалан, бу қиймат АҚСҲ да 100 мкВ/см2 ни ташкил қилса, Россия миқёсида 10 мкВ/см2, Украинада эса — 2,5 мкВт/см2 белгиланган.

Яна қ.