Замонавий электромобиллар
Смарт Ҳаштаг 3

Электромобил — аккумуляторлар батареяси ўрнатилган бир ёки бир неча электр двигател ёрдамида ҳаракатланадиган автомобил. ХХ аср бошларида Ғарбий Европа ва АҚШда электромобилдан такси, почта фургони, коммунал хўжалик машиналари, енгил автомобиллар сифатида фойдаланилган. Франсиялик Cамилле Женатзй электромобил тезлигини 100 км/соатга етказган. Бироқ, тезликнинг чекланганлиги ва энергия сиғимининг пастлиги (20 W/соат кг гача), аккумуляторлар батареясининг массаси катталиги электромобилнинг ривожланишига тўсқинлик қидди. 1960-йиллардан бошлаб ички ёнув двигател автомобиллардан чиқадиган газ ҳавони заҳарлаши ва шовқинни кучайтириши туфайли электромобилдан шаҳар транспортида фойдаланишга эҳтиёж ортди. Электромобилдаги аккумуляторлар батареясининг бир галги заряди (энергия захираси) 100 км гача йўл юришга етади. Электромобилларнинг аккумуляторлари махсус зарядлаш стансияларида зарядланади. Ўзгарувчан ток двигателидан фойдаланилганда уни ўзгармас токка айлантирувчи ўзгартиргич бўлади.

Электромобиллар шаҳарда фойдаланишга мўлжалланган; юриш қисми, кузови енгиллаштирилган, алоҳида трансмиссияли ва аккумуляторлар батареялари алмаштириш қулай қилиб ишланади. Аккумуляторлар батареялари кузов остига жойлаштирилади, ток двигателга тиристорли бошқариш блоклари орқали келади. Двигател етакчи кўприкли блокларга (олдига ёки орқасига) ёки карданли ҳаракат блокларига, ёхуд ғилдиракларга ўрнатилади. Электромобилдан фойдаланиш шаҳарларда шовқинни ва ҳавонинг бузилишини камайтиради, суюқ ёнилғини тежашга имкон беради. Электр энергия суюқ ёки газсимон ёқилғидан бевосита автомобилнинг ўзида ҳосил қилинадиган электромобиллар ҳам бор. Электромобил, асосан, АҚШ, Англия, Россияда ишлаб чиқарилади. АҚСҲ ва Германияда бир галги заряди 200 км гача йўл юришга етадиган электромобилларнинг экспериментал нусхаси яратилган (2005). Ўзбекистонда электромобилга доир ишлар Тошкент автомобил йўллар институтида олиб борилади.

Манбалар