Elektron lampalar
Электрон лампалар — электронлар оқими махсус электродлар (тўрлар) ёрдамида бошқариладиган электр вакуум асбоблар; икки, уч ва кўп электродли хиллари бор. Икки электродли оддий Электрон лампалар — диод бир томонлама ўтказувчанликка эга; ундан детектор ва кенотрон сифатида фойдаланилади. Уч электродли Электрон лампалар — триодт бошқарувчи тўрнинг потенсиали бир оз ўзгарса, анод ток кучи анчагина ўзгаради. Кўп электродли Электрон лампалар (мас, пентод) ёрдамида частотаси бир неча ўн МГс гача бўлган электр тебранишлар генерацияланади (ҳосил қилинади) ҳамда уларнинг кучланиш ва қуввати кучайтирилади. Электрон лампалар сигналларни қабул қилувчикучайтирувчи ёки тебранишларни генерацияловчи (генераторлиЭ.л.) турларга бўлинади. Электрон лампалар радиотехника, электротехника, электроникала, фан ва техниканинг бошқа кўп соҳаларида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |