Электрон мусиқа — 1) электрон мусиқа чолғулари, овоз ёзиш ҳамда овоз таратиш (магнитофон каби) қурилмалари воситаси билан яратилган мусиқа асарлари. Композиторлик ижодида конкрет мусиқа, махсус компютер дастурлари асосида ижод этилган компютер мусиқаси, кинофилм, спектакл ва бошқалар учун басталаган амалий Электрон мусиқа каби турлари ажратилади. Оммабоп мусиқада 1970-йиллардан ривож топиб, барча электр ва электрон мусиқа чолғуларидан кенг фойдаланилган чолғу рок мусиқа („8расе“, „Тап§эппе Вгеат“ ва бошқалар ансамбллар), коинот мавзусида, асосан, синтезатор учун яратилган мусика ("Ртк Ғюуо* ансамбли, Жан Мишел Жарр, Клаус Шулце ва бошқалар), ноаниқ ритмлар, ривожланмаган оҳанг парчалари, кўп қатламли, чўзиқ аккорд ва шовқинларга асосланган „эмбиент“ услуби (Брайян Эно ва бошқалар), техник қурилмалар товушларининг тақлидларидан фойдаланилган „техно“ услуби ва бошқалар ажратилади; 2) мусиқий авангардизм йўналишларидан бири. Сунъий (обертонпарсмз) тонларини электрон қурилмалари ҳамда махсус компютер дастур (алгоритм)лар ёрдамида қайта ишлашга асосланади. Асосчиси АҚШда яшаган франсуз композитори Э. Варез (1883—1965) ҳисобланади („Экваториал“ асари, 1934 ва бошқалар). 1951-йил биринчи махсус Электрон мусиқа студиялари Европа (Париж, П.Шеффер ва Я. Ксенакис; Берлин, Х.Эймерт), кейинчалик, Америка ва Осиё мамлакатларида ташкил топган, 1960—70-йилларда Электрон мусиқанинг миллий мактаблари юзага келган (Германияда — К.Штокхаузен; АҚШда — М.Беббит, Р.Сешнс; Японияда — Т.Маюдзуми, Мисрда —Х.алДабха, Россияда — Э.Артемев, Э. Денисов, А.Шнитке; Италияда — Л.Берио, Л.Ноно; Полшада — К.Пендерецкий ва бошқалар). ХХ асрнинг сўнгги чорагидан Электрон мусиқа Италия (мас, Флоренсия консерваторияси, 1970), АҚСҲ, Япония, Нидерландия, Германия ва бошқалар мамлакатлар олий ўқув юртларида ўқитилади, АҚСҲ, Япония, Буюк Британия, Полша ва Германияда умумтаълим тизимига ҳам киритилган.

Ад..Когоутек С., Техникакомпозиции в музнке 20 века, М., 1976.