Elektron sxema


Электрон схема - бу қандайдир вазифани бажариш учун о'заро уланган резисторлар, кондансаторлар, диодлар, транзисторлар ва интеграл микросхемалар каби индивидуал электрон компонентларнинг комбинацияси бўлган маҳсулот ёки шартли белгили схема ( чизма ).
Компонентларнинг турли комбинацияси сизга ко'плаб оддий ва мураккаб операцияларни бажаришга имкон беради. Масалан, сигнални кучайтириш, ма'лумотни қайта ишлаш, узатиш ва бошқалар [1] Дискрет компонентлар асосидаги электрон схемалар , шунингдек интеграл микросхемалар бир яримо'тказгич кристалида жуда ко'п турли компонентлар бирлашмасидан ташкил топган бо'лади.
Элементлар орасидаги уланишлар симлар орқали амалга оширилиши мумкин, аммо энди босма платалар ко'п ишлатилади. Уларда изоляцион асос(таглик)да турли усуллар билан (масалан, фотолитография ), о'тказувчан ё'ллар ва контакт ёстиқчалари ҳосил қилинади.[2] .
Электрон схемаларни ишлаб чиқиш ва синовдан о'тказиш учун ва керак бўлганда электрон схемага тезда о'згартиришлар киритишга имкон берадиган макетли платалар қўлланади.
Электрон схемаларни лойиҳалаш ва яратишни о'рганадиган электроника бо'лими схемотехника деб аталади.
Таснифи (Классификация)
Умуман олганда, электрон схемалар қуйидагиларга бо'линади:
Аналог схемалар


Аналог электрон схемаларда ма'лум бир турдаги ма'лумотларни акс эттирувҳcи кучланиш ва ток вақт о'тиши билан узлуксиз о'згаради. Аналог схемаларда иккита асосий тушунча мавжуд: кетма- кет ва параллел уланишлар. Арча чироқлари шодаси кетма-кет уланиш бо'либ занжирнинг барча таркибий қисмларидан бир хил ток о'тади. Параллел уланганда, барча компонентларнинг қутбларида бир хил электр кучланиш ҳосил бо'лади, лекин компонентлар орқали о'тувчи токлар фарқланади: умумий оқим компонентларнинг қаршилигига ко'ра тақсимланади.
Аналог қурилмаларни яратиш учун асосий элементлар резисторлар (қаршиликлар), кондансаторлер, индуктив г'алтаклар, диодлар, транзисторлар ва улаш о'тказгичлари ҳисобланади. Одатда, аналог схемалар принсипиал схемалар шаклида тақдим этилади. Ҳар бир элементга стандарт белги берилади: масалан, о'тказгичлар чизиқлар, резисторлар то'ртбурчаклар ва бошқалар билан ко'рсатилган.
Электр занжирлари Кирчҳофф қонунларига бо'йсунади :
- схеманинг исталган тугунидаги токларнинг алгебраик йиг'индиси нолга тенг;
- ҳар қандай ёпиқ контурдаги кучланиш тушувлари алгебраик йиг'индиси шу контурдаги ЭЮК ларнинг алгебраик йиг'индисига тенг бо'лади. Агар контурда ЭЮК бо'лмаса, у ҳолда умумий кучланиш тушуви нолга тенг бо'лади.
- Ҳақиқий занжирларни таҳлил қилишда паразит элементларни ҳисобга олиш керак: масалан, улаш о'тказгичлари қаршилик ва индуктивликка эга, бир нечта қо'шни о'тказгичлар сиг'им ҳосил қилади ва ҳоказо.
Схемалар ва уларнинг турлар
Рақамли схемаларда сигнал одатда мантиқий ёки рақамли қийматларни кодлайдиган бир нечта турли хил дискрет ҳолатларни қабул қилиши мумкин [3] . Аксарият ҳолларда иккилик (бинар) мантиқ ишлатилади. Ма'лум бир кучланиш қиймати мантиқий бирл, бошқасига эса нолга тенг деб олинади. Рақамли схемаларда транзисторлар жуда кенг қўлланади. Улар ВА, ЙОКИ, ЭМАС ва уларнинг турли комбинацияларни бажарувчи мантиқий катакчалар (шлюзлар) дан қурилади. Шунингдек, транзисторлар асосида триггерлар яратилади. Триггер бир нечта барқарор ҳолатлардан бирида бо'лиши мумкин бўлган ва ташқи сигнал берилганда улар о'ртасида алмашиниш имконига эга элемент. Триггердан хотира элементлари сифатида фойдаланиш мумкин: масалан, СРАМ (Статиc Рандом Аccесс Меморй) уларга асосланган. Хотиранинг яна бир тури, ДРАМ, конденсаторларнинг электр зарядини сақлаш қобилиятига асосланган.
Рақамли схемаларни лойиҳалаш ва таҳлил қилиш шундай мураккабликдаги аналог схемаларга қараганда анча осон. Бунинг сабаби шундаки, чиқишдаги мантиқий ҳужайралар фақат ма'лум кучланиш қийматларини ишлаб чиқаради ва ишлаб чиқарувчилар аналог қурилмаларни лойиҳалашда э'тиборга олиниши керак бўлган бузилиш, кучайтириш, кучланишнинг о'згариши ва бошқа жиҳатлар ҳақида ташвишланмайди. Шу сабабли, мантиқий элементлар асосида элементларнинг катта даражада интеграциялашувига эга бўлган, ҳар бирининг нархи аҳамияциз бўлган миллиардлаб транзисторларни о'з ичига олган супер мураккаб схемалар яратилиши мумкин. Бу асосан замонавий электрониканинг ривожланишини белгилаб берди.
Гибрид схемалар
Гибрид схемалар аналог ва рақамли схемалар элементларни бирлаштиш билан тайёрланади. Бошқалар қаторида, буларга компараторлар, мултивибраторлар, ПЛЛлар, ДАCлар, АДCлар киради. Ко'пгина замонавий радио ва алоқа қурилмалари гибрид схемалардан фойдаланади. Мисол учун, радио қабул қилгич аналог кучайтиргич ва частота конверторидан иборат бо'лиши мумкин, шундан со'нг сигнал кейинги ишлов бериш учун рақамли шаклга о'тказилиши мумкин.
См. также
Примечания
Ссылки
- Счематиc Элеcтрониc Прожеcц Cирcуит Диаграмс- элеcтрониc блог cирcуиц прожеcц
- Элеcтрониc Cирcуит Диаграмс- Симпле элеcтрониc cирcуиц анд прожеcц
- Буилдинг Гадгец- Элеcтрониc Cирcуиц анд Прожеcц фор тҳе ҳоббйист
- Элеcтрониc Cирcуиц- Видеос анд аниматионс
- Нерд Киц- Туториалс
- Алл Абоут Элеcтрониcс- Элеcтрониcс Блог