Ўзбекистон Фанлар академияси У. Орифов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти — илмий муассасаси. Асосий йўналишлари эмиссион электроника ва сирт физикаси; улар электрон техника, материалшунослик (шу жумладан термоядро ва космик материалшунослик), илмий асбобсозлик, микрова наноэлектроника тадқиқотларига қаратилган. Институт Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтининг электроника бўлими асосида ташкил этилган (1967). Институтга 1977-йилда унинг асосчиси"Убай Орифов" номи берилган. Институтда адсорбсия ва эмиссия ҳодисалари, зарраларнинг ўзаро таъсири назарияси, сиртда электрон ва ион жараёнлари, ориентация ҳодисалари физикаси, кластерлар физикаси, юқори кучланишли электроника, электроэрозия технологиялари, пахта физикаси лабораториялари мавжуд. Институтда 1988-йилдан физика ва физика-техника соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган „Электроника“ илмий ўқув маркази фаолият кўрсатади. Институтда атом ва молекуляр зарралар ва плазманинг қаттиқ жисм сирти билан ўзаро таъсири натижасида содир бўладиган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида янги маълумотлар олиш, шулар қаторида космик фазода қаттиқ жисм сирти ва ҳажмида, термоядро реакторининг биринчи девори материалларида юз берадиган жараёнларни моделлаштириш, бу жараёнларнинг қонуниятлари ва механизмларини аниқлаш, фундаментал тадқиқотлар асосида ярим ўтказгич ва конструксион материаллар олиш ва уларга ишлов беришнинг экологик тоза ионнур ва плазма технологияларини ишлаб чиқиш, саноатнинг турли соҳаларида фойдаланиладиган янги турдаги асбоблар ва бошқалар муаммолар устида илмий текшириш ишлари олиб борилди. Хусусан, қаттиқ жисм сиртнинг ион сочилиш спектроскопиясига асос бўлган тез ионларнинг сирт билан жуфт тўқнашувлари модели (У.О. Орифов, А.Х. Аюханов); кинетик ионелектрон эмиссияси назарияси (Э.С. Парилис, Х. Кишеневский); потенсиал электрон эмиссиясининг чиқиш ишига боғлиқлиги ва рағбатлантирилган потенсиал ионелектрон эмиссияси (У.О.Орифов, Р. Р. Раҳимов, С. Ғоипов, А. С. Балтенков); кўп разрядли ионлар билан бомбардион қилинаётган диэлектриклар ва ярим ўтказгичларнинг аномал тўзғишида „кулон портлаши“ ҳодисасининг олдиндан айтиб берилиши ва тажрибада тасдиқланиши (Э. С. Парилис, Д. Д. Груич, Р. Р. Раҳимов, С. Н. Морозов); қаттиқ жисм сирти билан кўп атомли зарралар ўзаро таъсирининг дастлабки тадқиқотлари натижасида органик ва биоорганик бирикмалар сиртий ионланиши асосий қонуниятларининг аниқланиши ҳамда сиртионизацион массспектрометрларининг ва газ аналитик асбобсозликда янги йўналишнинг физиккимёвий асослари яратилиши (Ў.Х. Расулов, Э. Г. Назаров); иккиламчи кластер ионларнинг мономолекуляр бўлиниш қонуниятларини ва бу тўзғиган кластерларнинг энергетик ҳолатлари биринчи бор аниқланиши (Н Х. Джемилев, Ў. Х. Расулов); металларни молекуляр ионлар билан бомбардимон қилганда уларни кўп атомли кластер ионлар кўринишида тўзғишининг аномал юқори ноаддитивлик эффекти (Ў.Х. Расулов, С. Ф. Белих); ўртача ва паст энергияли атомларнинг қаттиқ жисм сиртидан сочилиш назарияси (Э. С.Парилис, Н.Й.Тўраев, Ф.Ф.Умаров,В.Х. Ферлегер, А.А. Жўрахолов); Оже эффектининг назарий (Э. С. Парилис) ва экспериментал тадқиқотлари (А. А. Алиев); лазер нурланиши энергияси унинг 2, 3, 4, 5 гармоникларига, шунингдек, параметрик тўлқинларга ўзгартиришнинг чегаравий самарадорлиги назарий асосланиши ва жаҳонда биринчи бор тажрибада амалга оширилиши (Т.Б. Усмонов, ҳамкорликда) каби муҳим илмий текшириш ишлари бажарилди. Институтда саноат, халқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари учун янги технологиялар ва асбоб-ускуналар яратиш борасида тадқиқот ишлари олиб борилади. Институтнинг муҳим йўналишларидан бири пахта физикаси, экиладиган чигит олиш технологияси ва машиналарини яратиш билан боғлиқ. Ўзбекистонда туксизлантирилган уруғлик чигитнинг деярли ҳаммаси Институтда ишлаб чиқилган технология бўйича олинади. Институтда 2 та академик, 6 та фан доктори, 29 та фан номзоди бор. Институт фаолияти академик У. Орифов, С. В. Стародубсев, М. С. Саидов, Т. Д. Ражабов, Ў. Х. Расулов, Н. Тўраев ва бошқалар олимлар номи билан боғлиқ.

Институт Германия, Франсия, Австрия, Италия, Буюк Британия, АҚСҲ, Япония, Россия, Украина ва бошқалар мамлакатларнинг илмий текшириш марказлари билан яқин илмий алоқа ўрнатган. Институтда турли халқаро дастурлар доирасида 11CҲТА5, ИАТО, МАГАТЕ, СҲАЙУ, СБСҲҒ, 8ТС11 грантлари бўйича хорижий илмий марказлар билан, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги илмийтехник кооперация бўйича ҳукуматлараро келишув доирасида Германия имлий марказлари билан ҳамкорликда илмий текшириш ишлари олиб борилади. Институт базасида эмиссион электроника, физик электроника ва бошқалар бўйича халқаро ҳамда республика миқёсида илмий анжуманлар ўтказиб турилади. Институт олимларининг баъзи муҳим илмий текшириш ишлари Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган. (1967, 1996).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил