Elektronografiya
Электронография (электрон ва...графия) — моддалар структурасини электрон асбоблар ёрдамида ўрганиш усули. Текшириладиган намунанинг тезлатилган электронларни сочишини ўрганишга асосланган. Кристаллар, аморф жисмлар ва суюкликларнинг атом структурасини, газ ва буғлардаги молекулаларни ўрганишда қўлланади. Электронлар дифраксияси (зарралар дифраксияси) Э.нинг физик асоси ҳисобланади; тўлқин хоссасига эга бўлган электронлар моддадан ўтаётганда атомлар билан ўзаро таъсирлашади, натижада алоҳида дифраксияланадиган дасталар ҳосил бўлади. Бу дасталарнинг интенсивлиги ва фазода тақсимланиши намунанинг атом структураси, ўлчамлари ва бошқаларга қатъий мос келади. Электронларнинг моддада тарқалиши атомларнинг электростатик потенсиадлари билан аниқланади. Электронографик текшириш учун махсус асбоблар — электронограф ва электрон микроскопларда бажарилади.
Э. металлокристаллистик ҳолда бўлган кўпгина моддаларнинг атом структураларини, техниканинг турли соҳаларида фойдаланиладиган юпқа кристаллик парда структурасининг такомиллашиш даражасини ўрганишга имкон беради.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |