Elektrosintez
Электросинтез (электро... ва юн.— бирикиш) — турли кимёвий бирикмаларни электролизлаб олиш усули. Анорганик ва органик бирикмаларни синтезлаш учун электрокимёвий оксидланишдаги анод реаксиясидан ҳам, электрокимёвий қайтарилишдаги катод реаксиясидан ҳам фойдаланилади. Электрокимёвий оксидланиш ва қайтарилишга учрайдиган модданинг кимёвий табиати, электролиз маҳсулотлари ва электрод материали хусусияти ҳамда бир қатор бошқа омилларга кўра, электросинтез реаксияси икки хил жараёнда ўтади. Биринчи жараёнда дастлабки бирикма электронларни бевосита бериш ёки бириктириш йўли билан оксидланади ёки қайтарилади. Иккинчи жараёнда оксидланиш ёки қайтарилиш электрокимёвий реаксиялари натижасида электрод сиртида дастлабки ҳосил бўлган агентлар ҳисобига амалга ошади.
Кимё саноатида турли анорганик бирикмалар, асосан, оксидловчилар муҳим аҳамиятга эга. Электрокимёвий синтез усули фармацевтик препаратлар, фотография материаллари, витаминлар, хушбўй моддалар, мономерлар олишда кенг қўлланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |