Elektroxod
Электроход — ўзиюрар кема. Ўзидаги электр ст-ядан, аккумуляторлар батареяларидан ёки ташқи контакт тармоғидан энергия олиб ишлайдиган электр двигателлар билан ҳаракатга келади. Э. бош электр генераторини ҳаракатга келтирувчи двигателларнинг типига қараб, генераторлари турбиналар ёрдамида ишлайдиган турбинали (буғли ёки газли) ва генераторлари ички ёнув двигатели ёрдамида ишлайдиган дизеле.ларга бўлинади. Аккумуляторлар билан ишлайдиган Э.ларга сув ости кемаси мисол бўла олади. Э., асосан, музёрар, шатакчи кемалар, паромлар сифатида ишлатилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |