Elena Babenko
Элена Владимировна Бабенко (туғ. 1968-йил 17-феврал, Андижон, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси аъзоси.
| Элена Бабенко | |
|---|---|
| Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1968-йил 17-феврал Андижон Ўзбекистон ССР, СССР |
| Маълумоти | Андижон давлат университети |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1989-йилда Андижон давлат педагогика институтини (ҳозирги Андижон давлат университети) тугатган. Худди шу йили у ўз фаолиятини бошлади, Андижон давлат педагогика институтининг рус тили кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлади. 2011-йилдан 2015-йилгача Андижон давлат университети рус тили ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2016-2018-йилларда Ўзбекистон рус маданий маркази Андижон вилояти бўлими раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ва 2018-йилдан бошлаб Ўзбекистон рус маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раҳбари этиб тайинланди[1].
2020-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланди, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг аъзоси бўлди. Элена Бабенко — Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси[2].
Мукофотлар
2019-йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
Манбалар
- ↑ „Депутаты“. Ўзбекистон Халқ демократик партияси. Қаралди: 2021-йил 29-март.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.