Elena Natanael
Элена Натанаэл (юнонча: Έλενα Ναθαναήλ, 1947-йил 19-январ — 2008-йил 4-март, туғилган вақтдаги исм-фамилияси: Элени Деливасили) — грек театр, кино ва телевидиня актрисаси. У Халқаро Салоники кинофестивалида „Энг яхши аёл роли“ учун мукофотга сазовор бўлган.
| Элена Натанаэл | |
|---|---|
| Таваллуди |
Элени Деливассили-Натанаэл 19-январ, 1947-йил |
| Вафоти |
4-март 2008-йил (61 ёшда) Афина, Греция |
| Касби | актриса |
| Фаолият йиллари | 1963–2007 |
| Болалари | Инка |
| Мукофотлари |
Салоники филм фестивали - Энг яхши актриса 1968-йил Рандевоу ме миа агности - Чристина |
Ҳаёти
Ҳаётнинг бошланғич даври
Элена Натанаэлнинг туғилгандаги исм-фамилияси Элени Деливассили-Натанаэл бўлган[1][2]. У 1947-йилда 19-январ Афина яқинидаги Неа Филаделфея шаҳрида, бадавлат оилада туғилган. Деливассили отасининг фамилияси, Натанирл эса онасининг фамилияси эди, лекин у иккала фамилияни ҳам сақлаб қолган. Лекин Натанаэл фамилияси билан машҳур бўлган. Унинг отаси тўқимачилик дизайнери ва ишлаб чиқарувчиси, Кичик Осиёлик юнон, онаси эса Маниот шаҳридан эди. Элена Натанаэл Пелос Кацелис номидаги драма мактабида драматургия бўйича таҳсил олган.
Иш фаолияти
Элена Натанаэлнинг гўзал қиёфаси 1960-йилларда ўша пайтда гуллаб-яшнаган юнон киносининг продюсерлари ва режиссёрлари томонидан эътиборга тушган. У биринчи марта кинотеатрда Кати на каиэи филмида рол ижро этган. Бу филм 1964-йилда режиссёр Гианнис Далианидис томонидан суратга олинган. Унинг иккинчи экрандаги роли 1965-йилда Тҳомас Манннинг романи асосида режиссёр Ролф Тҳиэле томонидан суратга олинган Тҳе Блоод оф тҳе Wалсунгс (Валсунгларнинг қони) немис филмида бўлган. Олтмишинчи йилларнинг охиридаги юнон филмларида яна бир нечта киноларда кўриниш берган. У аксарият ролларида у бой отанинг тарбияси бузилган қизи сифатида тасвирланган.
1968-йилда Элена Натанаэл Рандевоу ме миа агности филмидаги роли учун Халқаро Салоники кинофестивалида „Энг яхши аёл роли“ учун мукофотига сазовор бўлган. 1970-йилларнинг бошларида у ўзининг экран персонажини эркин руҳли, гўзал ёш аёл сифатида яратган ва мода тимсолига айланган. Ўша ўн йилликда юнон тижорий киносининг кескин пасайиши унинг карерасига ёмон таъсир кўрсатган, бу ўша даврдаги юнон кино юлдузлари учун одатий ҳолга айланган эди.
Етти йиллик танаффусдан сўнг, Элена Натанаэл бир қатор видео филмлар, асосан енгил комедиялардаги роли билан медиа оламига қайтган. Шундан сўнг у ўзининг аввалги образини йўқотади ва фақат бир нечта махсус кўринишлардагина роллар ижро этади. Унинг гўзаллиги ва актёрлик қобилиятига лойиқ ролларидан бири бу Аггигма псйҳис сериалидаги „Жулия“ роли эди. Мазкур сериал 1998-йилда суратга олинган. Элена Натанаэлнинг сўнгги чиқиши 2007-йилда Горгонесдаги Мега каналида намойиш этилган машҳур телесериалдаги „Мая Гувер“ роли бўлиб, унинг киносаноатга қайтиши томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган.
Шахсий ҳаёти
Элена Натанаэл Гиоргос Цагкарис билан муносабатда бўлган ва 1973-йилда Инка исмли қизини дунёга келтирган. Лекин у билан оила қурмаган.
Нафақага чиққанидан сўнг, у бир неча йил давомида Эубоэадаги ўзининг фермасида 29 йиллик умр йўлдоши, „Олимпиакос“ нинг фахрий футболчиси Тасос Митропулос билан бирга яшаган ва у ерда вино ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Элена Натанаэл 2008-йил 4-мартда ўпка саратонидан вафот этган. Юнон матбуоти уни „Юнон сеҳргари (Γόησσα του ελληνικού κινηματογράφου)“ деб атаган. Элена Натанаэлнинг дафн маросими 5-март куни Неа Филаделфея қабристонида бўлиб ўтган. Бу маросимга кўпчилик ташриф буюрган.
Филмографияси
| Йил | Номи | Роли | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 1964 | Сометҳинг Ис Бурнинг | Женнй | |
| 1965 | Тҳе Блоод оф тҳе Wалсунгс | Сиэглинде Арнстатт | |
| 1966 | Эротас стин кафти аммо | Катерина | |
| Тҳе Феар | Анна | ||
| Қуээн оф Cлубс | Элена | ||
| 1967 | О 13ос | Мариа | |
| 1968 | Аполло Гоэс он Ҳолидай | Элена | |
| Катаскопои стон Саронико | Тони | ||
| Оне Нигҳт фор Лове | Чристина | ||
| 1969 | То левентопаидо | Катерина | |
| Хйпна Васили | Дина Василаки | ||
| 1970 | Проклисис | Эирини | |
| 1971 | Этҳелонтис стон эрота | Мирка | |
| Экеино то калокаири | |||
| Ил соррисо дел рагно | |||
| 1972 | Аназитисис | Элена Ҳрйсоу | |
| Антартес тон полеон | Анна Пападима | ||
| 1973 | О аисиодохос | Марй Саранти | |
| Зитима зоис каи тҳанатоу | Олга | ||
| 1980 | О подогйрос | Журналист | |
| 1981 | Энас контос тҳа мас сосеи! | Флора | |
| Эисаи стин ЭОК, патҳе гиа тин ЭОК | Журналист | ||
| Тис полицманас то... кангело | Элена | ||
| 1982 | Апитҳанои, аллоиотикои ки ораиои... | Аннита | |
| Пагида стин Эллада | |||
| 1986 | Ои Понтиои | ||
| 1987 | Апоусиэс | ||
| 1998 | Блаcк Оут п.с. Ред Оут | Ҳристоснинг онаси | |
| 2002 | Сти скиа тоу Леммй Cаутион | Антигони |
Манбалар
- ↑ „Элена Натҳанаэл“ (Греэк). Этҳнос (2004-йил 5-феврал). Қаралди: 2008-йил 5-март.
- ↑ „Έλενα Ναθαναήλ“ (Греэк). Димитрис Лйберопоулос-Жоурналист. Қаралди: 2008-йил 5-март.