Elfi von Dassanowsky
Элфриэде „Элфи“ вон Дассаноwскй (1924-йил 2-февралда туғилган – 2007-йил 2-октябрда вафот этган) – асли австриялик қўшиқчи, пианиночи ва кино продюсери.
| Элфи вон Дассаноwскй | |
|---|---|
![]() Элфи вон Дассаноwскй Сан-Диэгода бўлиб ўтган „Ливинг Легаcй Аwардс“ мукофоти тақдирлаш маросимида, 2000-йил | |
| Таваллуди |
Элфриэде Мариа Элисабетҳ Чарлотте вон Дассаноwскй 2-феврал 1924-йил |
| Вафоти |
2-октябр 2007-йил (83 ёшда) Лос Ангелес, Cалифорниа, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Филм продюсери, опера ижрочиси, пианиночи, педагог |
| Фаолият йиллари | 1942–2007 |
Ёшлик йиллари
Элфи фон Дассаноwский (шунингдек, Элфи Дассаноwскй ёки Элфриэде Дассаноwскй номи билан ҳам машҳур) Вена шаҳрида Австрия Савдо вазирлиги давлат хизматчиси Франз Леополд вон Дассаноwскй ҳамда Анна (қизлик фамилияси Грüнwалд) оиласида дунёга келган. 5 ёшида пианино чалишдаги қобилияти билан ажралиб турган Элфи Вена шаҳридаги Муқаддас Виргин Марй институтида (шунингдек, „Энглисче Фрäулеинс“ деб ҳам аталади) таълим олган. 15 ёшида Вена Мусиқа ва саҳна санъати академиясига ўқишга кирган энг ёш аёл бўлган. Дассаноwскй таълими ва карерасини нацизм ташкилотларига аъзо бўлишни рад этгани сабабли узоқ вақтга тўхтатган. 1944-йил охирида Берлиннинг кучли УФА студиясидан филм суратга олиш учун таклиф олган бўлса-да, Дассановский ушбу таклифни ҳам рад этган.
Фаолияти
1946-йилда вон Дассаноwскй операда Мозартнинг „Тҳе Маариаге оф Фигаро“ операсида Сусанна ролида илк бор саҳнага чиққан.
Дассаноwскй кино тарихидаги саноқли аёллардан бири бўлиб қолмоқда. 22 ёшида Венада урушдан кейинги даврда янги кино студияси – Белведере Филмни ташкил этган энг ёш шахслардан бири бўлган. Аугуст Диглас ҳамда Эммерич Ҳанус каби таниқли шахслар билан ҳамкорликда немис тилида студияда „Диэ Глücксмüҳле“ (1946), „Др. Росин“ (1949) ва „Мäрчен вом Глücк“ (1949) каби классикаларни яратган.
Элфи вон Дассаноwскй кинематография соҳасида етакчи аёл ва урушдан кейинги Австрия санъати ҳамда маданиятида кўп қиррали истеъдод эгаси сифатидаги фаолияти учун халқаро миқёсда тан олинган. Шунингдек, Халқаро аёллар марказининг нуфузли „Тирик мерос“ мукофотини қўлга киритган ягона австриялик аёл ҳисобланади. Бундан ташқари, УНЕСCОнинг Мозарт медали, Австрия Республикаси олдидаги хизматлари учун Олтин нишон[1], Франсиянинг „Санъат ва адабиёт“ ордени, Австрия кино архивининг Умр бўйи эришган ютуқлари учун медали билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Реплй то а парлиаментарй қуэстион абоут тҳе Деcоратион оф Ҳоноур“ (Герман). Қаралди: 2012-йил 30-ноябр.
Ҳаволалар
- Аёллар учун халқаро марказда яшаш мероси мукофоти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-30 санасида архивланган)
- Элфи вон Дассаноwскй ИМДбда
- Филм учун маълумотнома биографияси
- ФемБио Биографияси
- Австрия матбуот агентлигининг релизи, 2007-йил 12-август (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-27 санасида архивланган)
- Австрия матбуот агентлиги, 2007-йил 1-октябр[сайт ишламайди]
- ЭвД Фоундатион ҳақида Австрия маълумоти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-30 санасида архивланган)
- Элфи фон Дассановский фонди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-24 санасида архивланган)
