Элҳам Юсуфян (форсча: الهام یوسفیان) — эронлик инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат ва ногиронлар ҳуқуқлари ҳимоячиси. У Интернатионал Дисабилитй Аллианcе (ИДА) ҳамда Халқаро қочоқларга ёрдам лойиҳаси ташкилотларида фаолият юритган. Юсуфян иқлим ўзгариши бўйича тадқиқот ва режалаштиришда ногиронлиги бўлган шахсларни қамраб олиш тарафдори сифатида кампаниялар олиб боради.

Ҳаёти

Элҳам Юсуфян Эронда туғилган. Унинг кўзи ожиз[1]. Юсуфян Лондон иқтисодиёт мактаби (ЛСЕ) университетида инсон ҳуқуқлари ҳуқуқи бўйича магистр даражасини олган[2]. Университетни тамомлагач, у Эронда жиноят ҳуқуқи ва оила ҳуқуқи соҳасида адвокатлик қилган[3][4].

Юсуфян 2008-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини Эрон ҳукумати томонидан қабул қилиниши тарафдори бўлган[2][3]. У Эронда ногиронлар ҳуқуқлари бузилишларини ҳужжатлаштириш ишларига раҳбарлик қилган[2][5] ҳамда 2015-йилгача Дания қочқинлар кенгаши ташкилотида ҳимоя бўйича ходим сифатида Эрондаги афғон қочқинлари билан ишлаган[4].

2015-йилда Юсуфян АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтган[2]. 2019–2023-йилларда у Интернатионал Дисабилитй Аллианcе (ИДА) ташкилотида инклюзив гуманитар ҳаракатлар ва офатлар хавфини камайтириш бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган[2]. Ушбу ташкилот ногиронлиги бўлган шахсларни ифодаловчи 1 100 дан ортиқ ташкилотлардан иборат глобал тармоқдир[6]. 2024-йилда Юсуфян АҚШдаги нотижорат Халқаро қочоқларга ёрдам лойиҳаси ташкилотига ногиронлик инклюзияси ва қулайликлар бўйича директор сифатида қўшилган[7]. У гуманитар ҳаракатларда ногиронлиги бўлган шахсларни қамраб олиш бўйича Референcе Гроуп ҳамраиси ҳисобланади[8].

Юсуфян интерсексионаллик ва ногиронликни қамраб олувчи иқлим ўзгариши тадқиқотлари ҳамда режалаштириш зарурлигини таъкидлаган, чунки иқлим ўзгариши ногиронлиги бўлган шахсларга номутаносиб даражада таъсир кўрсатади[9][10][11][12]. У халқаро тадбирлардаги қулайликларнинг етишмаслигини танқид қилган, жумладан 2022-йилги БМТ нинг иқлим ўзгаришлари (CОП27) конференсиясида резолюция лойиҳаларини ўқиш қийин бўлганини айтган[13]. Шунингдек, у конференсиядаги „Дисабилитй Инcлусион ин Cлимате Аcтион“ мавзусидаги ён тадбирда нутқ сўзлаган[14]. 2022-йилги БМТ нинг иқлим ўзгаришлари конференсияси (CОП28) давомида у Адолатли ўтиш йўллари бўйича иш дастурида ногиронлиги бўлган шахсларни қамраб олишни тарғиб қилган панелдаги уч нафар маърузачидан бири бўлган[15].

Юсифиён 2024-йил март ойида Халқаро қочоқларга ёрдам лойиҳаси ташкилотига ногиронлик инклюзияси ва қулайликлар бўйича директор сифатида қўшилган. 2025-йилда у Россия-Украина уруши даврида ногиронлиги бўлган шахслар учун юзага келган „инқироз ичидаги инқироз“ ҳақида гапирган[16]. У Cоммон Дреамс нашрида Америкадаги ногирон қочқинлар ҳаёти ҳақида мақолалар ёзган[17].

Мукофотлар

Юсуфян 2023-йилда ББCнинг 100 аёли рўйхатига киритилган[6].

Манбалар

  1. ↑ #110 - Инcлусиве Футурес: Дисабилитй анд Cлимате Адвоcаcй (Элҳам Ёуссефиан).
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Элҳам Ёуссефиан“. Cентер фор Ҳуман Ригҳц ин Иран (2025-йил 18-март). Қаралди: 2025-йил 22-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Легал Чалленгес Фаcинг Иран'с 'Wоман Лифе Фреэдом' Мовемент“. Cентер фор Ҳуман Ригҳц ин Иран (2023-йил 30-август). Қаралди: 2025-йил 22-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Элҳам Ёуссефиан“ (эн). Интернатионал Рефугеэ Ассистанcе Прожеcт. Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  5. ↑ بیانیه گروهی از وکلا به یونیسف درگفت‌وگو با الهام یوسفیان.
  6. ↑ 6,0 6,1 „ББC 100 Wомен 2023: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (эн-ГБ). ББC Неwс. Қаралди: 2025-йил 22-март.
  7. ↑ „Элҳам Ёуссефиан“ (эн). Wорлд Банк Ливе. Қаралди: 2025-йил 22-март.
  8. ↑ „Леавинг но оне беҳинд: реcоммендатионс фор инcлусиве анд импартиал ҳуманитариан аcтион“ (эн-гб). ОДИ: Тҳинк чанге. Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  9. ↑ Принг, Жоҳн „Гроунд-бреакинг эвент анд репорт cоулд бе 'cаталйст' фор CОП 26 аcтион он дисабилитй“ (эн-ГБ). Дисабилитй Неwс Сервиcе (2021-йил 28-октябр). Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  10. ↑ Тран, Лина „Тҳе wорлд'с cлимате планс оверлоок пеопле wитҳ дисабилитиэс“ (эн-ус). Грист (2022-йил 13-июн). Қаралди: 2025-йил 22-март.
  11. ↑ Жодоин, Сéбастиэн; Буэттген, Алехис; Гроcе, Нора; Гурунг, Пратима; Каисер, Cарлос; Кетт, Мариа; Кеогҳ, Марй; Маcанаwаи, Сетареки С. эт ал. (6 Марч 2023). "Нотҳинг абоут ус wитҳоут ус: Тҳе ургент неэд фор дисабилитй-инcлусиве cлимате ресеарч" (эн). ПЛОС Cлимате 2 (3): э0000153. ИССН 2767-3200. ҳттпс://жоурналс.плос.орг/cлимате/артиcле?ид=10.1371/жоурнал.пcлм.0000153. Қаралди: 22 Марч 2025. Элҳам Юсуфян]]
  12. ↑ Жоҳнсон, Cеридwен „Энсуринг инcлусион оф персонс wитҳ дисабилитиэс анд олдер пеопле ин cлимате аcтион тҳроугҳ сустаинабле ассистиве течнологй“ (эн-УС). АЦcале (2023-йил 11-декабр). 2025-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  13. ↑ Руэҳл, Исабел „Ҳоw пеопле wитҳ дисабилитиэс фоугҳт фор формал реcогнитион ат CОП27“ (эн-ус). Грист (2022-йил 22-ноябр). Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  14. ↑ Ҳаккараинен, Дорис „Агенcй анд аутҳентиc инcлусион оф персонс wитҳ дисабилитиэс муст бе стренгтҳен ин cлимате аcтион, аргуэс панеллисц ат CОП27 сиде-эвент“ (эн-УС). Финниш Девелопмент НГОс (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  15. ↑ „Промотинг тҳе инcлусион оф персонс wитҳ дисабилитиэс ат CОП28“ (эн). СПАРК Инcлусиве Рурал Трансформатион (2024-йил 30-январ). Қаралди: 2025-йил 22-март.
  16. ↑ Треw, Бел „Усед ас ҳуман шиэлдс, старвед анд ундер фире: Тҳе ҳоррорс пеопле wитҳ дисабилитиэс фаcе ин Путин'с wар“ (эн-ГБ). Яҳоо Неwс (2025-йил 5-феврал). Қаралди: 2025-йил 31-июл.
  17. ↑ Ёуссефиан, Элҳам „Опинион: Тҳе Ласт беаcон оф Ҳопе Ис Фаилинг Рефугеэс Wитҳ Дисабилитиэс“ (эн). Cоммон Дреамс (2025-йил 20-апрел). Қаралди: 2025-йил 31-июл.