Элиас Меначем Стеин
Таваллуди 13-январ 1931-йил
Антwерп, Белгия
Вафоти 23-декабр 2018-йил(2018-12-23)
(87 ёшда)
Сомервилле, АҚШ
Фуқаролиги АҚШ
Соҳаси Математика
Иш жойлари Принcетон университети
Академик раҳбарлари Антони Зйгмунд
Машҳур шогирдлари
Машҳур ишлари Стеин–Стрöмберг теоремаси
Мукофотлари Ролф Счоcк мукофоти (математика бўйича) (1993)
Wолф мукофоти (1999)
Миллий фан медали (2001)
Стеэле мукофоти (2002)
Турмуш ўртоғи Эллй Интратор

Элиас Стеин (талаффузи: Элиас Стейн) (13-январ 1931-йил — 23-декабр 2018-йил) — америкалик математик. Стеин гармоник таҳлил соҳасидаги ишлари билан танилган. 1999-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Стеин Белгиянинг Антwерп шаҳрида туғилган. 1940-йилги Германия агрессиясидан кейин, Стеинлар оиласи АҚШга кўчиб кетган. Стеин 1949-йилда Стуйвесант ўрта мактабини тугатган. У коллежда келажакдаги Паул Cоҳен билан бирга ўқиган. 1955-йил Чиcаго университетида Антони Зйгмунд раҳбарлиги остида ПҳД даражасини олган. 1955-йилда Массачусетц технология институтида дарс беришни бошлаган, 1958-йилда Чиcаго университетига ассистент бўлиб ишга кирган. 1963-йилда Принcетонда тўлиқ профессор этиб тайинланган ва умрининг охиригача айни университетда ишлаган.

Стеин асосан гармоник таҳлил соҳасида иш олиб борган ва Cалдерóн–Зйгмунд назариясини кенгайтиришга ва аниқлаштиришга салмоқли ҳисса қўшган. Шунингдек, гармоник таҳлил бўйича қатор китоб ёзган. 50 дан ошиқ докторантура талабасига, жумладан, Фиэлдс медали совриндорлари Чарлес Фефферман ва Теренcе Таога раҳбарлик қилган.