Эликсир

Эликсир (арабча) – 1) ҳаёт элексири ўрта аср кимёгарлари наздида умрни узайтирувчи ҳаёлий ичимлик, обҳаёт; 2) ўсимлик моддаларининг спирт, кислота ва бошқаларда тайёрланган дамлама ёки экстракти. Тиббиёт ва косметикада ишлатилади.