Элина Араратовна Аванесян (арманча: Էլինա Արարատի Ավանեսյան; русча: Элина Араратовна Аванесян; 2002-йил 17-сентябрда туғилган) — Россияда туғилган арман теннисчиси[1]. Яккалик баҳсларида WТА рейтингида 2025-йил 17-март куни 36-ўринга кўтарилган, жуфтлик баҳслари бўйича эса 2024-йил 12-август куни 163-ўринга чиққан ва бу билан ўзининг энг юқори кўрсаткичларини қайд этган[3]. Ҳозирда яккалик баҳслари бўйича Арманистоннинг 1-рақамли теннисчиси.

Элина Аванесян

Аванесян 2023-йилги Wимбледон чемпионатида
Тўлиқ исми Элина Араратовна Аванесян
Мамлакат Арманистон (2024-йил августдан–ҳозиргача)[1]
Rossiya bayrogʻi Россия (2017–2024)[2].
Истиқомат жойи Пятигорск, Россия
Туғилиши 2002-йил 17-сентябр (2002-09-17) (24 ёш)
Пятигорск, Россия
Бўйи 1,72 см
Ишлатадиган қўли Ўнг қўл
Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори $2 472 819
Яккалик баҳслар
Жами титуллари 0
Энг юқори позицияси 36-ўрин (17-март 2025-йил)
Жорий позицияси 118-ўрин (1-декабр 2025-йил)
„Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен 3-босқич (2024)
Френч Опен 4-босқич (2023, 2024)
Wимбледон 2-босқич (2024)
УС Опен 2-босқич (2023)
Жуфтлик баҳслари
Жами титуллари 0
Энг юқори позицияси 163-ўрин (12 август 2024-йил)
„Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен 2-босқич (2024)
Френч Опен 2-босқич (2024)
Wимбледон 1-босқич (2024)
УС Опен 3-босқич (2023)
Сўнгги марта янгиланди: 1-декабр 2025-йил.

Аванесян ИТФ турида яккалик баҳсларида 5 карра ва жуфтлик ўйинларида 9 карра чемпионликни қўлга киритган.

Шахсий ҳаёти

Илк йиллари

Аванесян Россиянинг Пятигорск шаҳрида арман миллатига мансуб оилада туғилган. Унинг ота-онаси Тоғли Қорабоғдан бўлиб, Биринчи Тоғли Қорабоғ уруши чоғида 1992-йилда Россияга кўчиб ўтишган. Унинг бир акаси ва бир опаси бор[4].

Фуқароликни ўзгартириши

2024-йил июн ойида Аванесян Арманистон фуқаролигини олиш жараёнини бошлагани ва мусобақаларда Арманистон байроғи остида иштирок этишни режалаштираётгани эълон қилинди[5]. У аввалроқ Арманистон пойтахти Ереванда бир нечта ёшлар турнирларида қатнашиб, уларнинг тўрттасида ғолиб чиққан эди[4].

2024-йил август ойида Аванесян Арманистон фуқароси бўлди ва мусобақаларда мамлакат шарафини ҳимоя қила бошлади[1][2][6][7].

Спорт фаолияти

2021: Биринчи ИТФ Cирcуит чемпионлиги

Аванесян ўзининг илк W60 унвонини Реинерт Опен турнирида қўлга киритган[8].

2022: WТА тури, „Катта дубулға“ ва WТА 1000 дебютлари

Спортчи ўзининг WТА туридаги илк ўйинини 2022-йилги Cопа Cолсанитас турнирида ўтказиб[9], мусобақанинг чорак финалигача етиб борди ва саралаш босқичидан ўтиб, АҚШ Очиқ чемпионати доирасида „Катта дубулға“ турнирларида дебют иштирокини амалга оширди[10][11].

Шунингдек, у WТА 1000 даражасидаги илк ўйинини Италия очиқ чемпионатида ўтказди ва янги WТА 1000 турнири — Гуадалажара Опен асосий тўр баҳсларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

2023: Франсия очиқ чемпионатида тўртинчи босқич, илк 65 талик

Аванесян 2023-йилги Франсия очиқ чемпионатида

Жаҳон рейтингида 134-ўринда турувчи Аванесян Франсия очиқ чемпионатида илк бор иштирок этди. Биринчи босқичда у 12-рақамли ракетка устаси Белинда Бенcиcни мағлуб этиб, ўзининг илк „Катта дубулға“даги ва илк ТОП-20 таликдаги ғалабасини қўлга киритди[12]. Иккинчи босқичда спортчи франсиялик теннисчи Лéолиа Жеанжеанни[13], учинчи даврада эса саралаш босқичидан ўтган Cлара Таусонни мағлуб этди[14]. Натижада, у 2023-йил 12-июнда рейтингда 54 поғона юқорилаб, кучли 80 таликка киришга муваффақ бўлди[15][16].

Аванесян WТА 500 даражасидаги илк ўйини Германия очиқ чемпионатида ўтказди ва саккизинчи ракетка устаси Дариа Касаткинани мағлуб этди[17]. Шу орқали 2023-йил 26-июнда ўзининг янги шахсий рекордини қайд этган ҳолда рейтингда 64-ўринни эгаллади.

Теннисчи АҚШ очиқ чемпионатида биринчи даврада Ализé Cорнетни мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди[18]. Шу турнирда у жуфтлик баҳсларида ҳамюрти Камилла Раҳимова билан бирга учинчи давра баҳсларига етиб борди. Улар 10-рақамли жуфтлик — Элена Остапенко ва Людмила Киченокни мағлуб этишди[19]. Бироқ чорак финал йўлланмаси учун баҳсда 8-рақамли жуфтлик — Ҳсиэҳ Су-wеи ва Ван Синъюга мағлуб бўлишди[20].

Йил якунида теннисчи жаҳон рейтингининг 75-ўринидан жой олди[21].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Руссиан-борн Элина Аванесян чангес cитизеншип, wилл ноw репресент Армениа“ (2024-йил 6-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Теннис плаер Элина Аванесян ноw репресенц Армениа“. ПанАРМЕНИАН.Нет (2024-йил 5-август). Қаралди: 2024-йил 5-август.
  3. ↑ „Wомен'с Теннис Ассоcиатион - Оффиcиал Wебсите“.
  4. ↑ 4,0 4,1 Бисти, Риccардо „Элина Аванесян ласcиа ла Руссиа э гиочерà пер л'Армениа“ (ит). Теннис Магазине Италиа (2024-йил 10-июн). 2024-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  5. ↑ Аддиcотт, Адам „Руссиан Wорлд Но.78 Элина Аванесян То Сwитч Натионалитиэс“. Убитеннис (2024-йил 10-июн). Қаралди: 2024-йил 12-июн.
  6. ↑ @ЭлинааАванесян. „И ам проуд то шаре тҳат И ам оффиcиаллй а cитизен оф Армениа, анд И ам ҳоноред то бе cомпетинг ундер мй Армениан флаг стартинг ат тҳе Cинcиннати Опен он Мондай! Эхcитед фор тҳис неw чаптер анд то бринг суccесс то мй анcестрал ҳомеланд. 🎾“.
  7. ↑ „Официально. Теннисистка Элина Аванесян уже представляет Армению“ (ру). Спортбалл24 (2024-йил 5-август). Қаралди: 2024-йил 5-август.
  8. ↑ Счнеидер, Cлаус Меер, Андре „Вом Луcкй Лосер зур Сиэгерин: Элина Аванесжан геwиннт диэ Реинерт Опен“. Локалспорт (2021-йил 1-август).
  9. ↑ „Wелcоме то тҳе тоур: Алл оф 2022'с WТА дебутантес“. WТА Теннис (2022-йил 6-октябр). Қаралди: 2022-йил 24-октябр.
  10. ↑ Алех Маcпҳерсон „Тҳе 2022 УС Опен'с Гранд Слам дебутантес: Бежлек, Андреэва, Фруҳвиртова анд море“. WТА Теннис (2022-йил 27-август). Қаралди: 2022-йил 27-август.
  11. ↑ Чиэса, Виcториа „Меэт тҳе 2022 УС Опен wомен'с қуалифиэрс“ (2022-йил 26-август). Қаралди: 2023-йил 29-август.
  12. ↑ „Кейс, Ҳаддад Маиа wин ат Френч Опен; Бенcиc, Квитова суффер упсец“.
  13. ↑ „Роланд-Гаррос: Луcкй лосер Аванесян cонтинуэс дреам рун ин Парис wитҳ wин овер Жеанжеан“ (2023-йил 31-май).
  14. ↑ „Аванесян беcомес фирст луcкй лосер ин Френч Опен ласт 16 синcе 1988“ (2023-йил 2-июн).
  15. ↑ „Ранкингс Wатч: Ҳаддад Маиа бреакс инто Топ 10; Свитолина cлимбс ҳигҳер“.
  16. ↑ „Пҳотос: Тҳе Топ 100 бреактҳроугҳс оф 2023“.
  17. ↑ „Wимбледон луcкй лосер Тамара Корпацч он тҳе арт оф тҳе сеcонд чанcе“ (2023-йил 5-июл).
  18. ↑ „УС Опен: Аванесян тоо гоод фор Cорнет, фаcес Остапенко ин сеcонд роунд“. Теннис Мажорс (2023-йил 29-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
  19. ↑ „Элина Аванесян wинс тҳе фирст роунд оф тҳе УС Опен Доублес“ (2023-йил 1-сентябр).
  20. ↑ „УС Опен '23: Дай 7 доублес, михед финал ресулц“ (2023-йил 3-сентябр).
  21. ↑ „Бй тҳе нумберс: Тҳе 2023 еар-энд ранкингс“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион (2023-йил 7-ноябр). Қаралди: 2024-йил 6-август.

Ҳаволалар