Элита (франс. — энг яхши, сара) — социология ва сиёсацҳуносликдаги тушунча. Жамиятда бошқарув вазифаларини бажарувчи, фан ва маданиятни ривожлантирувчи олий имтиёзли ижтимоий қатламни англатади. Э. назарияси Платон, Карлейл, Ницше томонидан олға сурилган бўлса ҳам, қарашлар тизими сифатида ХХ асрда В. Парето, Г.Моско, Ч.Миллс ва бошқалар томонидан таърифлаб берилди. Ушбу назарияга кўра, Э. туғма истеъдодли одамлар орасидан пайдо бўлади. Э.нинг 5 тоифаси — сиёсий, иқтисодий, маъмурий, ҳарбий ва мафкуравий Э. ажратиб кўрсатилади. Улар бир-бирига мослашади ва тоталитаризм вужудга келишининг олди олинади. Иқтисодий Э.га, жумладан, йирик бизнесменлар, саноатнинг етакчилари, молия магнатлари киритилади, улар олдиндан кўра билиш, ташаббускорлик ва ишбилармонлик истеъдоди бўлган шахслар ҳисобланади. Э. назариясига кўра, ташаббускор ва ишчан ҳар қандай одам, иши юришиб кеца, Э.га кириши мумкин.