Элица ва Стоян (булғорча: Елица и Стоян) — Элица Тодорова ва Стоян Янкоуловдан иборат болгариялик мусиқий дуэт. Улар „Wатер“ қўшиғи билан Финляндиянинг Ҳелсинки шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2007“ танловида Болгария шарафини ҳимоя қилган ҳамда 5-ўринни эгаллаган. Ушбу натижа 2016-йилгача Болгариянинг „Эуровисион“ тарихидаги энг юқори кўрсаткичи бўлиб қолган[1].

Элица ва Стоян
Stoyan Yankoulov va Elitsa Todorova 2007-yilda oʻtkazilgan „Eurovision-2007“ tanlovida
Стоян Янкоулов ва Элица Тодорова 2007-йилда ўтказилган „Эуровисион-2007“ танловида
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Варна ва Софиа, Болгария
Фаолият йиллари 2003–ҳозиргача
Таркиб Элица Тодорова
Стоян Янкоулов

2013-йил март ойида дуэт иккинчи маротаба Болгария вакили сифатида танланган ва „Само шампиони“ қўшиғи билан Швециянинг Малмö шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2013“ танловида иштирок этган. Бироқ улар финал босқичига чиқа олмаган[2].

Карераси

Элица Тодорова ва Стоян Янкоулов 2003-йилда танишган. 2007-йилда улар „Песен На Эуровизижа 2007“ миллий саралаш танловида ғолиб чиққан ҳамда „Вода“ қўшиғи билан „Эуровисион-2007“ танловида Болгария шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик дуэт „Эартҳ“ номли иккинчи синглини эълон қилган[3].

2013-йил 10-февралда Болгария миллий телерадиокомпанияси БНТ томонидан дуэтнинг „Эуровисион-2013“ танловидаги иштироки тасдиқланган. Миллий саралаш финали 2013-йил 3-мартда ўтказилган. Ҳакамлар ва томошабинлар овозлари якунига кўра „Кисмет“ ҳамда „Само Шампиони“ қўшиқлари бир хил натижа қайд этган. Дастлаб „Кисмет“ ғолиб деб эълон қилинган, бироқ 2013-йил 11-мартда муаллифлик ҳуқуқига оид эътирозлар сабабли БНТ ушбу қўшиқни танловдан олиб ташлаган ва унинг ўрнига „Само шампиони“ қўшиғини танлаган[4].

Манбалар

  1. ↑ Брей, Марcо „Элица & Стоян то репресент Булгариа!“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2007-йил 10-феврал). Қаралди: 2013-йил 27-март.
  2. ↑ Эсcудеро, Виcтор „Булгариа энтерс неw сонг фор Малмö“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2013-йил 11-март). Қаралди: 2013-йил 27-март.
  3. ↑ Флорас, Стелла „Булгариа: Элица анд Стоян - Фаcес фор а неw cампаигн“ (эн-УС). ЭСCТодай (2008-йил 25-март). Қаралди: 2024-йил 25-март.
  4. ↑ Эсcудеро, Виcтор „Элица & Стоян то перформ Кисмет ин Малмö“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2013-йил 3-март). Қаралди: 2013-йил 27-март.
Ўтмишдоши:
Мариана Попова
Лет Ме Cрй қўшиғи билан
Булгариа ин тҳе Эуровисион Сонг Cонтест
2007
Вориси:
Деэп Зоне ва ДЖ Балтҳазар
ДЖ, Таке Ме Аwай қўшиғи билан
Ўтмишдоши:
Софи Маринова
"Лове Унлимитед" қўшиғи билан
Булгариа ин тҳе Эуровисион Сонг Cонтест
2013
Вориси:
Поли Генова
"Иф Лове Wас а Cриме" қўшиғи билан