Элкўли — Эроннинг Шарқий Озарбайжон устони Табриз шаҳрида жойлашган сув ҳавзаси. У авваллари „Шоҳкўли“ деб аталган ва шоҳ учун қурилган. Унинг майдони 54675 м.кв.ни ташкил этиб, Табриз шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган. Сув ҳавзасининг жанубий томонидан сунъий шаршаралар қурилган бўлиб, унда сув оқиб тушиб дарёга қўшилиб кетади. Сув ҳавзасининг марказида икки қаватли бино барпо этилган. У хорижий ва маҳаллий меҳмонларни қабул қилиш учун мўлжалланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 17-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.