Эллада қаҳрамонлари
„Эллада қаҳрамонлари“ (русча: Герои Эллады), тўлиқ номи „Эллада қаҳрамонлари. Қадимги Гресия афсоналаридан“ (русча: Герои Эллады. из мифов Древней Греции) – юнон халқ афсоналари тўплами. Тўпламни рус болалар ёзувчиси Вера Смирнова тузган ва болалар учун мослаштириб, нашрга тайёрлаган.
| Муаллиф(лар) | Вера Смирнова (тайёрловчи) |
|---|---|
| Таржимон(лар) | Мирзиёд Мирзоидов |
| Тил | русча |
| Жанр(лар)и | афсона |
| Нашр этилган санаси | 1953 |
| Нашриёт | ЎзССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1957 |
„Эллада қаҳрамонлари“ тўпламини Мирзиёд Мирзоидов ўзбек тилига таржима қилган[1]. Ўзбекча таржима икки марта нашр қилинган. Биринчи нашр 1957-йил ЎзССР Давлат бадиий адабиёт нашриётида, иккинчи нашр 1976-йил „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.
Афсоналар
- Олтин жунли қўчқор
- Бир оёғига шиппак кийган одам
- Жўнаб кетиш
- Лемнос оролида
- Айиқ тоғи
- Кемадаги жанжал
- Бебриклар мамлакатида
- Аргонавтлар Салмидессда. Финей каптари
- Очилиб-ёпилиб турадиган қоялар орасида
- Йўл охири
- Язон Колхида шоҳи ҳузурида
- Сеҳргар Медея
- Арес даласида
- Олтин жунли терини олиб қочиш
- „Арго“нинг қайтиб келиши
- Язоннинг ўлими
- Қаҳрамоннинг туғилиши
- Гера Гераклни ҳалок этмоқчи бўлади
- Йўл танлаш
- Биринчи қаҳрамонлик. Геракл Немей арслонини ўлдиради
- Иккинчи қаҳрамонлик. Геракл Лерней аждаҳосини ўлдиради
- Учинчи қаҳрамонлик. Греакл Кериней оҳусини қувиб етади
- Тўртинчи қаҳрамонлик. Геракл ерни Эриманф тўнғизидан халос қилади
- Бешинчи қаҳрамонлик. Геракл Стимфал қушларини ҳайдаб юборади
- Олтинчи қаҳрамонлик. Геракл Авгий отхонасини тозалайди
- Еттинчи қаҳрамонлик. Геракл Крит буқасини бўйсундиради
- Саккизинчи қаҳрамонлик. Геракл Диомеднинг отларини олиб келади
- Тўққизинчи қаҳрамонлик. Геракл жангда енгиб, Ипполитанинг камарини олиб келади
- Ўнинчи қаҳрамонлик. Геракл океанга йўл очади ва Гарионнинг подасини ҳайдаб келади
- Ўн биринчи қаҳрамонлик. Геракл дунёнинг чеккасига бориб, Гесперидаларнинг олмасини олиб келади
- Ўн иккинчи қаҳрамонлик. Геракл ўликлар дунёсига тушади ва Керберни енгади
- Геракл асирликда
- Геракл Прометейни озод қилади
- Гераклнинг ўлими
Ўзбекча таржимаси
„Эллада қаҳрамонлари“ тўламини ўзбек тилига 1955-йил „Детгиз“ нашриёти чоп этган русча нашридан Мирзиёд Мирзоидов таржима қилган. Ўзбекча таржима икки марта нашр қилинган. Биринчи нашр ЎзССР Давлат бадиий адабиёт нашриётида, иккинчи нашр 1976-йил „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Режиссёр Олимжон Салимов „Ойина“ нашри учун тузган муҳим адабий асарлар рўйхатига „Эллада қаҳрамонлари“ тўпламини киритган[2].
Манбалар
- ↑ „Амир Файзулла, Отабек Сафаров. Ўзбек таржимачилигининг муносиб вориси (Мирзиёд Мирзоидов)“. Зиёуз (14-май 2019-йил). Қаралди: 5-июл 2024-йил.
- ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Олимжон Салимов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади“. Ойина (5-декабр 2023-йил). Қаралди: 5-июл 2024-йил.[сайт ишламайди]
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |