Эллен Очоа (талаффузи: Эллен Очуа1958-йил 10-майда туғилган) - америкалик муҳандис, собиқ астронавт ва Жонсон космик марказининг собиқ директори[1]. 1993-йилда Очоа Спаcе Шуттле бортида тўққиз кунлик миссияда хизмат қилган. У космосга учган биринчи испаниялик аёл бўлди[2]. Очоа 2012-йил 31-декабрда Жонсон космик марказининг директори бўлди[3].

Эллен Очоа
Таваллуди 1958-йил 10-май (1958-05-10) (68 ёш)
Таълими
Касби Жонсон космик маркази директори
Миллати америкалик
Космик карера
Космосдаги вақт
41 кун 19 соат 35 дақиқа
Танлаш 1990 НАСА гуруҳи
Миссиялар СТС-56, СТС-66, СТС-96, СТС-110
Миссия белгиси

Эрта ҳаёт ва та'лим

Эллен Лаури Очоа 1958-йил 10-майда Лос-Анжелесда ( Калифорния)[4] Жозеф ва Розанна Очоа оиласида туғилган. У Калифорниянинг Ла Меса шаҳрида ўсган[1]. Очоа ўртанча фарзанд болиб, ота-онасининг ҳеч бири олий ма'лумотга эга эмас эди[5].

Очоа 1975-йилда Эл Cажондаги Гроссмонт ўрта мактабини тамомлаган. У ўрта мактабда ўқиб юрганида ота-онаси ажрашган. У онаси ва укалари билан яшаган[6].

Очоа Сан-Диэго давлат университетида физика бўйича бакалавр даражасини олди. 1985-йилда Стенфорд электротехника бўлимида фан магистри ва докторлик даражасига эга бўлди. Сан-Диэго штат университетида ўқиган даврида у физика, математика ва муҳандислик фанларини яхши кўрарди. Кейинчалик, физика бўйича мутахассис бўлишга қарор қилди[5].

Карера

Тадқиқот

Очоа Сандиа Натионал Лабораториэс ва НАСА Амес тадқиқот марказида тадқиқотчи сифатида фаолият олиб борди[1]. НАСА Амес тадқиқот марказида у асосан автоматлаштирилган космик тадқиқотлар учун оптик тизимлар устида ишлайдиган тадқиқот гуруҳини бошқарган[1]. Сандиа миллий лабораторияларида у оптика ҳақида билганларини ядровий қуроллар бўйича олиб борилаётган тадқиқотларда қўллади[5]. Очоа Шунингдек оптик текшириш тизими, оптик об'эктни аниқлаш усули ва тасвирлардаги шовқинни йўқотиш усули учун учта патент бўйича муаллиф ҳисобланади.


Амесдаги Интеллектуал тизимлар технологияси бўлими бошлиғи сифатида у 35 муҳандис ва олимларни аэрокосмик миссиялар учун бошқарган. Очоа техник конференциялар ва илмий журналларда кўплаб ма'рузалари билан чиққан[7].

Очоа Робонаут 2 ёнида, 2010-йил 4-августда ОАЖ медиа кунида.

1985-йилда доктор Очоа НАСА Астронавт дастурига ариза юборди. Удан интервю олинди, лекин танланмади. У ўз аризасини янгилаб турди, шунингдек, операцион тажриба орттириш учун учувчи лицензиясини олди ва 1990-йилдаги космонавтлар синфининг бир қисми сифатида яна суҳбатга таклиф қилинди[5].

Очоа 1990-йилнинг январида НАСА томонидан танланган ва 1991-йилнинг июлида астронавт бўлган[1]. Унинг Астронавтлар идорасидаги техник топшириқлари қаторига парвоз дастурлари, компютер техникаси ва робототехника бўйича вакил, Астронавтлар идораси бошлиғининг Космик стансия бўйича ёрдамчиси, Миссияларни бошқариш бўйича етакчи космик алоқа оператори (CАПCОМ) ва миссия бошлиғининг ўринбосари сифатида хизмат қилиш киради.

Очоа 1993-йилда Спаcе Шуттле бортида тўққиз кунлик миссияда хизмат қилга[8][9]. У коинотга учган биринчи испаниялик аёл бўлди. Шуттле миссиясининг мақсади Ернинг озон қатламини ўрганиш эди. Тўртта космик парвозлар фахрийси бўлган Очоа космосда 1000 соатга яқин вақт ўтказган[10]. У СТС-56 да миссия мутахассиси (1993), СТС-66 да фойдали юк командири, СТС-96 ва СТС-110 да миссия мутахассиси ва борт муҳандиси сифатида қатнашган[1][11].

2007-йилда космик кемалар операцияларидан нафақага чиққанидан сўнг, Очоа НАСАнинг Жонсон космик маркази директори ўринбосари бўлиб ишлади. Астронавтлар идораси ва самолёт операцияларини бошқаришга ёрдам берди. 2013-йил 1-январда Очоа Жонсон космик марказининг директори бўлди[12].

Миллий хизмат

Очоа 2018-2020-йилларда Миллий фан кенгаши раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Ҳозирда у Технология ва инновациялар миллий медалига номзодларни баҳолаш қўмитасига раислик қилмоқда [13].

Шахсий ҳаёт

Очоанинг эри Ко Милес, интеллектуал мулк бўйича адвокат бўлган[14]. Уларнинг икки нафар ўғли бор[14]. Очоа классик флейтчи бўлиб, Стенфорд симфоник оркестри билан бирга най чалган. Космосга биринчи миссиясида у ўзи билан най олиб чиққан[15].

Тан олиш

Очоа 2014-йил

Вашингтон штатининг Пасcо шаҳрида жойлашган Очоа ўрта мактаби, Кудахидаги Эллен Очоа бошланғич мактаби ва Шарқий Лос-Анжелесдаги Áнимо Эллен Очоа Чартер ўрта мактаби унинг шарафига номланган. Бундан ташқари, Гранд Праириэ, Техас Бен Милам бошланғич мактабида Эллен Очоа СТЕМ академияси ва Калифорниянинг Пико Ривера шаҳрида Эллен Очоа тайёргарлик академияси мавжуд[16]. Тулса шаҳридаги иттифоқ жамоат мактабларидан, янги бошланғич мактабга унинг номи берилан[17].

Очоа Вашингтоннинг Пасcо шаҳридаги Очоа ўрта мактабининг ракета логотипи туширилган байроқ билан 2002-йил апрел ойида Халқаро космик стансияга 11 кунлик миссия учун Шуттле Атлантис бортида учиб кетди. Очоа 2002-йилда мактабга махсус меҳмон сифатида ташриф буюрди ва байроқни қайтариб берди шундан сўнг байроқ, доимий равишда намойиш этиб келинади[18].

Очоа кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, улар орасида НАСАнинг "Буюк хизматлари учун" медали (2015)[19], Фавқулодда хизмат медали (1997), Ажойиб етакчилик медали (1995), космик парвоз медаллари (2002, 1999, 1994, 1993) шулар жумласидан[1]. Очоа Ҳиспаниc Эхеcутиве журналининг 2017-йилги “Бест оф тҳе Боардроом” [20] сонида Жонсон космик маркази директори лавозимидаги фаолияти учун тан олинган. У 2018-йилги Халқаро ҳаво ва космик шон-шуҳрат зали синфига киритилди[21].

Очоа Америка Фанни Ривожлантириш Ассоциацияси, Америка Аэронавтика ва Астронавтика Институти, Миллий Ихтирочилар Академияси маъзоси[13].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Астронаут Био: Эллен Очоа“. НАСА (2018-йил 1-май). Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
  2. ↑ „Спаcе Тодай Онлине -- Ман Ин Спаcе Фирсц -- табле оф cонтенц“. www.спаcетодай.орг. Қаралди: 2019-йил 8-октябр.
  3. ↑ „Очоа Намед Жоҳнсон Спаcе Cентер Диреcтор: Cоац то Ретире“. НАСА (2012-йил 16-ноябр). Қаралди: 2017-йил 27-ноябр.
  4. ↑ „Эллен Очоа“. ННДБ. Қаралди: 2020-йил 30-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Келлй. „Эллен Очоа: Фирст Латина Астронаут, Инвентор анд Ноw Диреcтор оф “Миссион Cонтрол”“. 2021-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ Иверсон, Тереса. Эллен Очоа. Ҳеинеманн-Раинтреэ Либрарй, 2006. 
  7. ↑ Эллис, Леэ. Wҳўс wҳо оф НАСА астронауц, 1ст, Америcана Гроуп Пуб, 2004 — 140-бет. ИСБН 978-0966796148. Қаралди: 2020-йил 30-май. 
  8. ↑ „Гуиде то Ҳиспаниc Ҳеритаге“. британниcа.cом.
  9. ↑ Cуртис. „Спаcе Тодай Онлине -- Ман Ин Спаcе Фирсц -- табле оф cонтенц“. www.спаcетодай.орг.
  10. ↑ Делморе. „Эллен Очоа, тҳе фирст Латина то го то спаcе: Ҳоw то гет море wомен инто СТЕМ“ (эн). НБC Неwс (2019-йил 12-декабр). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  11. ↑ „Спаcефаcц биограпҳй оф Эллен Очоа“.
  12. ↑ „Очоа Намед Жоҳнсон Спаcе Cентер Диреcтор“. наса.гов. Қаралди: 2013-йил 10-январ.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Натионал Сcиэнcе Боард“. Натионал Сcиэнcе Боард. Қаралди: 2018-йил 1-декабр.
  14. ↑ 14,0 14,1 Cаналес. „НАСА Жоҳнсон Спаcе Cентер Диреcтор Эллен Очоа то Бе Индуcтед Инто У.С. Астронаут Ҳалл оф Фаме. Релеасе Ж17-001“ (2017-йил 14-феврал). Қаралди: 2018-йил 12-ноябр.
  15. ↑ „Ҳонорарй Доcторате Аwардед то Эллен Очоа“. Сан Диэго Стате Университй (2019-йил 3-октябр). Қаралди: 2020-йил 30-май.
  16. ↑ „Эллен Очоа Преп Аcадемй“ (эн). очоапреп.эрусд.орг. 2022-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-октябр.
  17. ↑ Пиcкард, Арианна. „Унион дебуц 'cоммунитй счоол' модел wитҳ Эллен Очоа Элементарй“. Тулса Wорлд (2017-йил 27-июл). Қаралди: 2020-йил 30-май.
  18. ↑ „Очоа Миддле Счоол“. Очоа Миддле Счоол. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-октябр.
  19. ↑ „Астронаут Эллен Очоа беcомес тҳе фирст Ҳиспаниc wоман ин спаcе“ (эн). ҲИСТОРЙ. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  20. ↑ „Ҳиспаниc Эхеcутиве'с 2017 Бест оф тҳе Боардроом“. Ҳиспаниc Эхеcутиве. Гуэрреро Медиа (2017-йил 25-апрел).
  21. ↑ „Wорлд'с Мост Престигиоус Аир & Спаcе Ҳалл оф Фаме то Эншрине Дистингуишед Cласс оф 2018“. Сан Диэго Аир & Спаcе Мусеум. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.