Ellen van Langen
Эллен Гезина Мария ван Ланген (1966-йил 9-февралда туғилган) – нидерландиялик собиқ ўрта масофага югурувчи спортчи. Эллен ван Ланген 1992-йилда аёллар ўртасида 800 метрга югуриш бўйича Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлган. Ҳозирда Эллен ван Ланген ФБК ўйинлари директори ҳисобланади[1].
Фаолияти
Ван Ланген Нидерландиянинг Олдензаал шаҳрида туғилган. У югуришни бошлашдан олдин футбол ўйнаган. Эллен ван Ланген 20 ёшида югуриш билан жиддий шуғуллана бошлади. 1989-йилда Эллен ван Ланген 800 метрга югуриш бўйича тўртта миллий чемпионатда қатнашди. У 1:59,82 натижа билан Бутунжаҳон талабалар ўйинларида (Универсиада) Ана Киродан (Куба) кейин кумуш медални қўлга киритди. 1990-йилда Сплтдаги Европа чемпионати финалида у Голландия миллий рекорди 1:57,57 билан тўртинчи ўринни эгаллади. Европа чемпионати финалида Эллен ван Ланген Шарқий Германия спортчилари Сигрун Wодарс (олтин), Cристин Вахтел (кумуш) ва Лилия Нурутдиновадан (бронза) ортда қолди.
1991-йилда Токиодаги жаҳон чемпионатида Эллен ван Ланген қизғин баҳсларда мағлуб бўлди. Кейинги йили, Барселонадаги 1992- йилги Олимпиада ўйинлари олдидан у 28-июн куни Ҳенгело шаҳрида бўлиб ўтган Фаннй Бланкерс-Коэн ўйинларида Токио олтин медали совриндори Лилия Нурутдиновани 1:56,66 ҳисобида мағлуб этди[2].
1992-йилда Барселонада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ван Ланген 800 метрга 1:55,54 натижа билан Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Бу натижа Голландия миллий рекорди ҳам ҳисобланади.
1992-йил Эллен ван Лангеннинг энг яхши йили бўлди. У 800 м га югуриш мусабақаларининг 11 тасидан 10 тасида ғалаба қозонди. Олимпиада ғалабасидан сўнг у турли жароҳатлар билан азобланди. Эллен ван Лангеннинг 1992-йилдан кейинги энг яхши натижаси 1995-йилда Готеборгда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 6-ўринни эгаллаши бўлди. Давом этаётган жароҳатлар унга 1996-йилги Олимпиада чемпионлигини ҳимоя қилишга халақит берди[3]. У 1998-йилда спортни тарк этди[4][5].
Кейинчалик Ван Ланген ўзининг муваффақияти сирини тушунтирди:"Мен тактикада ҳам яхши эдим, атрофимга қарардим ва тўғри қарор қабул қилардим"[6].
Эллен ван Ланген Амстердам университетида иқтисод бўйича илмий даражага эга ва ҳозирда Глобал Спорц Cоммуниcатион компаниясида тадбир менежери сифатида ишлайди[7].
Манбалар
- ↑ „Надине Виссер трефт Эуропеэс кампиоэне оп 100м ҳорден биж ФБК Гамес“ (нл-НЛ). НҲ Ниэуwс. Қаралди: 2018-йил 25-апрел.
- ↑ „Эллен ван Ланген“ (эн). атҳлетиcс-ҳероэс.нет. Қаралди: 2018-йил 6-март.
- ↑ „Эллен ван Ланген“ (эн). атҳлетиcс-ҳероэс.нет. Қаралди: 2018-йил 6-март.
- ↑ „Портрет Эллен ван Ланген“ (нл). спорткрониэк.нл (2008-йил 25-июн). 2012-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-март.
- ↑ „Ван Ланген абле то "диэ" бест фор Олймпиc голд“ (эн). Хинҳуа (2002-йил 10-июл). 2018-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-март.
- ↑ „Ван Ланген абле то "диэ" бест фор Олймпиc голд“ (эн). Хинҳуа (2002-йил 10-июл). 2018-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-март.
- ↑ „Ван Ланген абле то "диэ" бест фор Олймпиc голд“ (эн). Хинҳуа (2002-йил 10-июл). 2018-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-март.