Ellie Goulding
Эллиэ Гоулдинг | |
|---|---|
|
Гоулдинг 2017-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Элена Жане Гоулдинг 1986-йил 30-декабр |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 2009 — ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Cаспар Жоплинг (турм. 2019) |
| Таълими |
Ладй Ҳаwкинс' мактаби Кент университети |
| Болалари | 1 |
| Веб-сайт | эллиэгоулдинг.cом |
Элена „Эллиэ“ Жане Гоулдинг (талаффузи: Елена Жейн „Элли“ Голдинг; 1986-йил 30-декабрда туғилган) англиялик қўшиқчи ва қўшиқнависдир. Унинг қўшиқчилик фаолияти продюсерлар — Старсмитҳ ва Франкмусик билан учрашганидан кейин бошланди. Гоулдинг 2009-йилнинг июлида Полйдор Реcордс лейбли билан шартнома имзолаб, Ан Интродуcтион то Эллиэ Гоулдинг номли биринчи мини-албомини чиқарди[1].
2010-йили ББC компанияси энг истиқболли хонандаларни аниқлаш учун ўтказган сўровда Гоулдинг иккинчи ўринни эгаллади. Ўша йили у „Cритиcс' Чоиcе“ номинациясида Брит мукофоти билан тақдирланди. 2010-йилга келиб, Лигҳц номли илк студиявий албомини эълон қилди; албом Буюк Британия албомлар хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилди ва Буюк Британиянинг ўзида 850 000 дан зиёд нусхада сотилди. Албом 2010-йилнинг ноябрида Бригҳт Лигҳц номи билан қайта эълон қилинди. Мазкур албомга киритилган Элтон Жоҳн ижро этган „Ёур Сонг“ қўшиғининг кавери Буюк Британия сингллар хит-парадида 2-поғонагача кўтарилди; „Лигҳц“ таронаси эса АҚШнинг Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида иккинчи поғонагача кўтарилишга муваффақ бўлди.
Гоулдингнинг иккинчи студиявий албоми — Ҳалcён 2012-йилда чиқарилди. „Анйтҳинг Cоулд Ҳаппен“ таронаси албомнинг асосий таронаси сифатида эълон қилинди. Албом Буюк Британия албомлар хит-парадида аввалбошда 2-поғонагани эгаллади, 65 ҳафтадан кейин эса энг юқори поғонагача кўтарилди. АҚШнинг Биллбоард 200 хит-парадида эса 9-поғонагача кўтарилди. 2013-йилда Гоулдинг Ҳалcён Дайс албомини эълон қилди. Ушбу албомга киритилган „Бурн“ ашуласи Буюк Британия сингллар хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилди. 2014-йилда Гоулдинг „Британиялик аёл яккахон хонанда“ („Бритиш Фемале Соло Артист“) номинациясида Брит мукофоти билан тақдирланди. Гоулдинг 2015-йилда Делириум номли учинчи студиявий албомини оммага тақдим этди. „Он Мй Минд“ қўшиғи албомнинг асосий таронаси ўлароқ чиқарилди. Ўша йили Гоулдинг „Лове Ме лике Ёу До“ ашуласи учун „Энг яхши яккахон поп-ижро“ („Бест Поп Соло Перформанcе“) номинациясида Граммй мукофотига номзод этиб кўрсатилди[2]. Унинг тўртинчи студиявий албоми — Бригҳтест Блуэ (2020) Буюк Британия албомлар хит-парадида учинчи поғонагача кўтарилди ҳамда Америка овоз ёзиш саноати ассоциацияси (Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа) томонидан олтин сертификати билан тақдирланди.
Дискографияси
- Лигҳц (2010)
- Ҳалcён (2012)
- Делириум (2015)
- Бригҳтест Блуэ (2020)
- Ҳигҳер Тҳан Ҳеавен (2023)
Манбалар
- ↑ „Тҳе БРИТ Аwардс 2013“. 18-феврал 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-феврал 2013-йил.
- ↑ „58тҳ Аннуал ГРАММЙ Аwардс Номинеэс“. Граммй.cом. Граммй.cом. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2015-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эллиэ Гоулдинг“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |