Ellyay
Элляй, Элляй-Боотур, Эт уос Элдей (Гўштдор лабли Элдей) — Жанубдан Шимолга, Лена дарёсининг ўрта оқими бўйларига кўчиб келган сахалар (якутлар)нинг афсонавий бобокалонларидан бири. Бир қатор инсонга хос барча яхши хислатлар мужассамлашган. У биринчи рассомуста, қимиз тайёрлайди, сопол идишлар ясовчи кулол, унинг шарафига биринчи қимиз байрами — исиах ўтказилган. Элляйнинг зидди Омргою бўлиб, у содда хўжалик юритган ва патриархал қолоқликнинг тимсолидир. Элляй ҳақидаги ривоятлар сахалар жанубдан келганликлари ҳақидаги тасаввурларни акс эттиради. Оғзаки анъана сахаларнинг аксарият улуслари вужудга келишини Элляй билан боғлайдилар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |