Элнур Нургалиэвич Абдураимов (қозоқча: Елнұр Нұрғалиұлы Абдураимов 1994- йил 10-июн, Ғазалкент) — Ўзбекистонлик боксчи.

Элнур Нургалиэвич Абдураимов
Статистикаси
Асл исми Елнұр Нұрғалиұлы Абдураимов
Вазни 60 кг гача
Таваллуди 1994-йил 10-июн (1994-06-10) (32 ёш)
Ғазалкент, Бўстонлиқ тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Элнур Абдураимов
Медал сони
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
Бокс
Бронза 2015 Жаҳон Чемпионати 60 кг гача
Бронза 2015 Осиё Чемпионати] 60 кг гача
Олтин 2017 Осиё Чемпионати] 60 кг гача

Бокс бўйича Осиё чемпионати ғолиби, бокс бўйича жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида  эркаклар ўртасида 60 килограммгача вазн тоифасида бронза медали совриндори. Шунингдек, бокс бўйича бир қатор миллий ва халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида жаҳон чемпионати бронза боксчиси Абдураимов иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо Ўзбекистондан яна бир боксчи - АПБ чемпиони Хуршид Тожибоев ягона Олимпиада йўлланмаси даъвогари эди[1]. Натижада Ўзбекистон МОҚ Тожибоев фойдасига қарор қабул қилади[2].

2021-йили Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида 63 кг вазн тоифасида чорак финалда Абдураимов арманистонлик Ованнес Бачковга қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлади[3].

Эришилган натижалари

Йил Мусобақа номи Эгаллаган ўрни
2009-йил Г. Алиев кубоги-2009 ВИИ Халқаро турнир,  Озарбайжон 3-ўрин
2010-йил ЗТРК М.Хайрутдинов хотирасига бағишланган 9-халқаро турнир, Қозоғистон 1 ўрин
2012-йил МСМК Николай Павлюков хотирасига бағишланган В халқаро турнир, Россия 3-ўрин
2012-йил Ака-ука Кличколарнинг "А" тоифаси совринлари учун ХИВ халқаро турнир, Украина 2-ўрин
2015-йил Бокс бўйича жаҳон чемпионати, Доҳа 3-ўрин

Манбалар