Elnur Soltanov
Элнур Забит оğлу Солтанов (1974-йил Мингечаурда туғилган) — Озарбайжон энергетика вазирининг ўринбосари.
Элнур Забит оğлу Солтанов | |
|
Мансаб даври 20-ноябр 2018 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | озарбайжонлик |
| Отаси | Забит Солтанов |
| Таълим |
Ўрта Шарқ техника университети Техас технология университети |
| Касби | Халқаро муносабатлар |
Ҳаёти
Элнур Забит оğлу Солтанов Мингечаур шаҳрида туғилган. Асли Зəрдабнинг Мəликли қишлоғидан бўлган. Унинг отаси Забит Солтанов 1970-йилларнинг таниқли гармон ижрочиларидан бири бўлган. У машҳур „Геcəлəр“ қўшиғининг муаллифи бўлган бўлса-да, шу кунгача муаллифлик ҳуқуқини тиклай олмаган[1]. Унинг ҳаёти мураккаб кечган бўлиб, 1981-йилда 10 ёшли акасидан, 1995-йилда отасидан, 2012-йилда эса ўзидан кичик 31 ёшли укасидан айрилган[2].
Таълими
Элнур Солтанов 2003-йилда Ўрта Шарқ техника университетида халқаро муносабатлар йўналиши бўйича магистр даражасини олган ва 2009-йилда Техас технология университетида сиёсацҳунослик фанлари доктори илмий даражасини олган.
Фаолияти
У 2000–2003-йилларда Туркиянинг Анқара шаҳрида Евросиё стратегик тадқиқотлар маркази (АСАМ) ҳузурида тадқиқотчи лавозимида ишлаган. АДА университетида Каспий энергетикаси ва атроф-муҳит маркази директори бўлган Элнур Солтанов университетда фаолият бошлашидан аввал Труман давлат университетида ишлаган. Шунингдек, у АДА университетининг „Дипломатик ва халқаро муносабатлар“ факултети декани лавозимида фаолият юритган.
Элнур Солтанов 2018-йил 28-декабрда Озарбайжон энергетика вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланган. Янги вазир ўринбосари Элнур Солтанов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 2018-йил 20-ноябрдаги 719-сонли фармойиши билан лавозимидан озод этилган Натиқ Аббасовнинг ўрнини эгаллаган[3].
Бундан ташқари, Элнур Солтанов БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенсияси Томонлар конференсиясининг 29-сессиясида (CОП29) Бош ижрочи директор лавозимида фаолият юритган[4].
Манбалар
- ↑ „Элнур Солтанов кимдир“. 2019-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-июл.
- ↑ „Архивлəнмиş сурəт“. 2023-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июл.
- ↑ „Энергетика назиринə ени мüавин“. 2019-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-июл.
- ↑ „CОП29 Пресиденcй Теам“. cоп29.аз. 2025-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-январ.

