Elon universiteti
|
| |
Халқаро номи |
Элон университй |
|---|---|
| Шиори | Илмий ва руҳий ёг'ду |
| Тури | хусусий университет |
| Асос солинган санаси | 1889-йил; 133 йил олдин[1] |
| Президенти | Cонниэ Ледоух Боок |
| Талабалари | 7,117 |
| Манзили |
Элон, Шимолий Каролина,АҚШ |
| Веб-сайти | wwww.элон.эду |
Элон университети Шимолий Каролина штатининг Элон шаҳридаги хусусий университет бўлиб, 1889-йилда Элон коллежи сифатида ташкил этилган ва ҳозирда олтита ўқув муассасаларининг бакалавр даражасини, магистр ёки профессионал докторлик даражаси бўйича таълим шакллари мавжуд.
Университет Шимолий Каролинанинг Пиэдмонт минтақасида жойлашган бўлиб, Греэнсборо ва Ралеигҳ шаҳарлари орасидаги субурбан ҳудуддаги кампус майдони 656 акр (265 гектар) ни эгаллаган. Элон университетида таълим олувчи бакалаврларининг йигирма фоизи Шимолий Каролина штати нинг маҳаллий аҳолиси. Элоннинг коллежлараро атлетика жамоалари спорт мусобақаларида НCАА дивисион И атлетикасида Cолониал Атҳлетиc ассоциацияси аъзоси сифатида иштирок этади.
Тарихи
| Элон президентлари | ||
|---|---|---|
| Президент | Кимдан | Кимга |
| Уилям С. Лонг | 1889 йил | 1894 йил |
| Уилям Уэсли Сталей | 1894 йил | 1905 йил |
| Эмметт Леонидас Моффитт | 1905 йил | 1911 йил |
| Уилям Аллен Харпер | 1911 йил | 1931 йил |
| Леон Эдгар Смит | 1931 йил | 1957 йил |
| Жеймс Эрл Даниэли | 1957 йил | 1973 йил |
| Жеймс Фред Янг | 1973 йил | 1998 йил |
| Лео Майкл Ламберт | 1999 йил | 2018 |
| Cонниэ Ледоух Бук | 2018 | |
Элон коллежи Чристиан Cоннеcтион томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик у Унитед Чурч оф Чрист таркибига кирган. Элон коллежи низоми Шимолий Каролина қонун чиқарувчи органи томонидан 1889 йилда чиқарилган. Уилям С. Лонг биринчи президент эди ва талабалар сони умумий 76 тани ташкил этган. 1923 йилда ёнғин туфайли кампуснинг кўп қисми, шу жумладан мактаб фаолиайтига доир архив ёзувлари, синф хоналари, кутубхона ва черковни вайрон бўлган. Васийлик кенгаши сўровига кўра қайта қуриш ишлари бошланади. Ёнғиндан кейинги йилларда қурилган кўплаб бинолар ҳали ҳам Элон кампусининг асосини ташкил қилади.
Кўп йиллар давомида асосан Шимолий Каролина аҳолисини талаба сифатида қабул қилган университет 1970-йилларнинг ўрталарида Атлантика океанининг ўрта штатларидан кўплаб талабаларни қабул қила бошлади ҳамда қабул қилиш учун академик стандартларига ўзгартириш киритди.[2] 21-асрнинг бошига келиб, Элон талабаларининг тахминан 68 фоизи бошқа штатлардан келган ва улар юқори академик стандартларга жавоб берган тақдирдагина қабул қилинган.[3] 2013 йилга келиб, бошқа жойлардан келган талабаларнинг улуши 82 фоизини ташкил этади.[4] Элоннинг ўзгариши Пенсилвания университетидан Жорж Келлернинг " Коллеждаги ўзгартиришлар: маҳаллий коллежнинг миллий даражада танилиш тарихи " номли академик тадқиқотининг мавзуси бўлди. Жонс Хопкинс университети нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тадқиқотда Элон қандай қилиб минтақавий диний коллеждан танлаб олинган, мамлакат бўйича тан олинган университетга айлангани тасвирланган.[5]
Элон энди Унитед Чурч оф Чристга алоқадор эмас. [6][7] Элоннинг миссияси баённомасида таъкидланишича, университет „таъсисчиларнинг онгни, танани ва руҳни ўзгартирадиган, фикрлаш ва виждон эркинлигини рағбатлантирадиган академик ҳамжамият ҳақидаги қарашларини қабул қилади“ ва „аъло ўқитиш ва илмий ютуқларни миссиясига айлантирган факултет билан ҳамкорликда талабаларни илмий салоҳиятини ошириш ва иқтидорли талабалар ҳамжамиятини ташкил этиш“ [8] га эътибор қаратади.
2017-йил 9-октабрда Элон Васийлик кенгаши доктор Констанс „Cонниэ“ Ледоух Боокни университетнинг тўққизинчи президенти этиб сайлади. Боок 2018-йил 1-мартда Элон университетининг биринчи аёл президенти бўлди. [9]
Кампус
Элоннинг тарихий кампуси Шимолий Каролинанинг Пиэдмонт минтақасида, 50 000 аҳолиси бўлган Бурлингтон шаҳрига яқин жойда жойлашган. Элон Греэнсборо шаҳридан 20 дақиқа ва Дюк, Шимолий Америка штати, УНC-Чапел Хилл, УНC-Гринсборо, Шимолий Каролина А&амп;Т штат университети, Гуилфорд коллежи ва Вейк Форест каби бошқа кўплаб университетларга бир соатлик йўл масофасида жойлашган.
Элоннинг 656 акрли кампус эттита йирик қисмга бўлинган: Тарихий шаҳарча, Марказий кампус, Глобал қўшничилик, Оакс, Милл Поинтдаги станция, Даниэлей маркази, Шарқий Қисм, Колонналар ва Жанубий кампус. Талабалар шаҳарчасида 77 та турар жой бинолари ва 34 та ўқув бинолари мавжуд. Элон шунингдек, ўз кампусида кўплаб кўллар ва фаввораларга эга. Элон коллежи тарихий округи ва Жонстон холл тарихий жойлар миллий реэстрига киритилган .
Спике Ли Элонни " Ҳе Гот Гаме " филми учун университет жойларидан бири сифатида суратга олган. Аламанcе биноси, Фонвил фаввораси ва Моселей марказининг ташқи ҳовлиси филмнинг „Техника университети“ учун саҳна вазифасини ўтаган.
Кампус ҳаёти
Университетда 250 дан ортиқ кампус ташкилотлари ва дастурлари мавжуд,12 та миллий қардошлик ва 13 та миллий сороритиэс каби дастурлар шулар жумаласидан.
Манбалар
- ↑ „Элон Университй Фаcц & Фигурес“. Элон Университй. 2019-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-август.
- ↑ Георге Келлер, Трансформинг а Cоллеге: Тҳе Сторй оф а Литтле Кноwн Cоллегеъс Стратегиc Cлимб то Натионал Дистинcтион, (Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2004)
- ↑ Ренн, Кристен А; Эдwардс, Wиллиам А (2005) "Трансформинг а Cоллеге: Тҳе Сторй оф а Литтле-Кноwн Cоллеге'с Стратегиc Cлимб то Натионал Дистинcтион (ревиэw)" Тҳе Ревиэw оф Ҳигҳер Эдуcатион 28 (4): 637–638 ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_ревиэw-оф-ҳигҳер-эдуcатион_суммер-2005_28_4/паге/637.
- ↑ „Фаcтбоок“. Қаралди: 2019-йил 18-май.
- ↑ Георге Келлер, Трансформинг а Cоллеге: Тҳе Сторй оф а Литтле Кноwн Cоллегеъс Стратегиc Cлимб то Натионал Дистинcтион, (Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 2004), 109
- ↑ „Cоллеге анд Университиэс - Унитед Чурч оф Чрист“. Уcc.орг. Қаралди: 2019-йил 28-март.
- ↑ „Ис Элон'с религиоус аффилиатион стилл превалент?“. Элон Неwс Нетwорк. Қаралди: 2020-йил 9-октябр.
- ↑ „Абоут Элон Университй“. элон.эду. 2017-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
- ↑ Станcилл. „Элон Университй'с фирст фемале пресидент такес тҳе реинс“ (эн). неwсобсервер. Қаралди: 2019-йил 5-июн.