Элпида Караманди (макед.: Елпида Караманди; 1920-йил 1-январда туғилган – 1942-йилда вафот этган) – келиб-чиқиши арумин бўлган Югославия партизани ва қаршилик ҳаракати қатнашчиси.

Элпида Караманди
Таваллуди 1920-йил 1-январ
Флорина, Греция
Вафоти 1942-йил 3-май
Мукофотлари Югославия миллий қаҳрамони

Караманди 1920-йил 1-январда Грециянинг Флорина шаҳрида аруминлар оиласида дунёга келган. Онаси турмуш ўртоғи билан ажрашгач, ўз қариндошлари олдига, ўша вақтда Югославия Қироллигига қарашли бўлган Битола шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда яна турмуш қурган. Караманди Битолада вояга етган ва ўша ерда таълим олган. Кейинроқ ўқишини Белградда давом эттирган. У ерда 1939-йилда Югославия коммунистик ёшлар иттифоқи (СКОЖ) аъзоси бўлган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганида Караманди Битолага қайтган. 1941-йил июн ойида Югославия Коммунистик Партиясига қўшилган. Бироқ унинг фаолияти болгар полицияси томонидан фош этилган ва ҳибсга олинган. Қамоқдан чиққач, Караманди босқинчиларга қарши курашни давом эттирган.

1942-йил апрел ойида Караманди Битолани тарк этиб, Биринчи Битола партизанлар отрядига қўшилган. 1942-йил 3-май куни уларнинг отряди болгар полицияси томонидан қуршаб олинган. Элпида Караманди оғир яраланиб, асирга олинган ва қийноқларга дучор қилинган ҳолда болгар қамоқхонасида вафот этган[1][2]. Элпида Караманди 1951-йил 11-октябрда Югославия миллий қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Мероси

1984-йилда Югославия миллий қаҳрамонлари қаторида почта маркасига Элпида Карамандининг тасвири туширилган[3]. Битола шаҳридаги Градски боғида унинг бюсти ўрнатилган, шунингдек, кўчалардан бирига ҳам унинг номи берилган.

Манбалар

  1. ↑ Жанcар-Wебстер, Барбара. Wомен & Револутион ин Югославиа, 1941-1945 (эн). Арден Пресс, 1990 — 134-бет. ИСБН 978-0-912869-09-4. 
  2. ↑ Коваčэвиć, Дуšанка. Wомен оф Югославиа ин тҳе Натионал Либератион Wар (эн). Cонференcе фор Соcиал Аcтивитиэс оф Югослав Wомен, 1977 — 52-бет. 
  3. ↑ „Стамп: Элпида Караманди (Югославиа(Wомен - Натионал Ҳероэс оф Югославиа) Ми:ЙУ 2038,Сн:ЙУ 1674д,Йт:ЙУ 1918,Сг:ЙУ 2130“ (эн). Cолнеcт. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.

Ҳаволалар