Элтувчи ракета — фойдали юклар (Ер сунъий йўлдошлари, космик кемалар, сайёралараро автоматик ст-ялар, орбитал ст-я ва бошқалар) ни коинотга элтувчи кўп босқичли (2—5 босқичли) бошқариладиган ракета. Элтувчи ракета фойдали юкка 1 ёки 2космик тезликка тенг бўлган тезлик беради. Учиш давомийлиги 17 мин., старт массаси 3000 т. Элтувчи ракеталар қуйидаги синфларга бўлинади: енгил (5 т.гача), ўрта (5—20 т), оғир (20—100 т), ўта оғир (100 т дан ортиқ). Енгил синфга "Космос", "Скаут", "Торейбл", "Авангард", "ТорадДелта", "ТорАжена"; ўрта синфга — "Восток", "Союз", "ТитанЗС", "ТитанЗЕ", "Сатурн1В"; оғир синфга "Протон", ўта оғир синфга "Сатурн5" киради. Элтувчи ракета ёнилғисининг ташкил этувчилари сифатида суюқ кислород, керосин, азот (ИВ) оксид ва носимметрик диметилгидразин ва бошқалар ишлатилади. Барча Элтувчи ракетанинг массаси кичик ва ёнилғи захираси кўп (ёнилғи массаси ракета стартолди массасининг 58 — 90% ини ташкил этади).