Elvis Presley
Элвис Аарон Преслей (8-январ 1935, Тупело, Миссисипи штати – 16-август 1977, Мемфис) – Америкалик қўшиқчи ва актёр. Рок мусиқа асосчиларидан. Ўлимидан 3 ўнйиллик ўтган бўлсада, Элвис ХХ асрнинг энг муваффақиятли қўшиқчиси бўлишни давом эттиряпти. Унинг машҳурлиги шунчалик кенгки, ҳатто кўпчилик одамлар уни фақатгина оти билан – „Элвис“ деб чақирадилар. Элвис шунингдек, Госпелз (диний қўшиқлар), блюз, кантри каби америка оммабоп мусиқа жанрлари негизида ўзига хос, жўшқин ва эҳтиросли ижро услубини яратган[1], "Роcк’нъролл қироли" унвонига сазовор бўлган (Америкада асосан фақатгина "Қирол" (Тҳе Кинг) деб атайдилар)
Элвис Преслей | |
|---|---|
|
Элвис Преслей (1957) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
8-январ 1935-йил |
| Вафоти |
16-август 1977-йил (42 ёшда) Мемфис, Теннесси, АҚШ |
| Жанрлар | Роcк’н’ролл, поп, госпел мусиc, cоунтрй, блуэс |
| Фуқаролиги | АҚШ |
| Веб-сайт | www. Элвис.cом |
Илк йиллари (1935—1953)
Болалик
Элвис Преслей 1935-йил 8-январда Тюпело, Миссисипи штатида Вернон ва Гладйс Преслей оиласида дунёга келган. Элвиснинг эгизаки – Жессе Гарон туғилиши билан ўлган. Преслей оиласи жуда камбағал эди. 1938-йил отаси сохта чек ишлаб чиқарганликда айбланиб қамалгандан кейин аҳволлари янада ёмонлашади. Отаси 2 йилдан кейингина қўйиб юборилади. Элвиснинг болалиги дин ва мусиқа қамровида ўтади. Тез тез черковга борар ва черков хорида иштирок этар эди. Преслейнинг тарбиясига онаси катта аҳамият қаратар, катталарга ҳурматни ўргатар эди. 11 ёшга тўлганида Элвисга велосипедга алмаштириб гитара олиб беришади. Бундай танловга унинг биринчи мусиқий ютуғи – ярмаркада миллий „Олд Шеп“ қўшиғини куйлагани учун олган мукофоти сабаб бўлади.
Мемфисда
1948-йилнинг сентябр ойида Преслей оиласи Мемфисга кўчиб кетиш мажбуриятида қолдилар. У ерда Элвиснинг отаси учун иш топиш имконияти кенгроқ эди. Айнан Мемфисда Элвис замонавий мусиқага янада кўпроқ қизиқа бошлади. Радио орқали cоунтрй, миллий эстрада ва қоралар мусиқасини (блуэс, боогиэ-wоогиэ, ритм-анд-блуэс) тинглар эди. Шунингдек у тез-тез Мемфисдаги Билл-стритга бориб, қора мусиқачиларининг ижроларини томоша қилар, қоралар магазинларини айланар эди. Ўша ер тасирида Элвиснинг ўзига ҳос ёрқин кийиниш тарзи келиб чиқган.
1953-йил ёзда мактабни тугатгач Преслей оғир юк ҳайдовчиси бўлиб ишга киради. Айнан ўша вақтлар Преслей Сам Пҳиллипсга тегишли овоз ёзиш студиосига кириб, 8 долларга бир жуфт гитара навоси остида қўшиқ ёздиради. „Мй Ҳаппинесс“ ва „Тҳатъс Wҳен Мй Ҳеартаче Бегинс“ қўшиқларидан иборат бўлган 1 нуша босилган пластинкани онасига совға қилади. Лекин асосий мақсад ўз овозини эшитиб кўриш бўлади. Шундан кейин у қатъиян мусиқачи бўлишга қарор қилади. Фақат қайси жанрда ижро қилишни билмаётган эди – Госпел, Черков гимнлариними ёки cоунтрйми. У бир қанча клубларда чиқишга ҳам улгуради. Пҳиллипс студиосининг котибаси Преслейнинг маълумотларини ёзиб олади (ижроси қайси қўшиқҳининг ижросига яқин деб сўралганида, у ундай қўшиқчи йўқ деб жавоб беради). Пҳиллипсга қўшиқчи керак бўлганида албатта телефон қилишларини илтимос қилади (Пҳиллипснинг асосан қоралар мусиқасини ёзадиган ўз лейбли – Сун Реcордс бўлади). Элвис ўзи учун 1954-йил яна битта пластинка ёзади.
Сун Реcордс (1954—1955)
„Тҳатъс Алл Ригҳт“
1954-йилнинг июн ойида Сам Пҳиллипс Сун Реcордс учун бир қанча қўшиқ ёздирмоқчи бўлади. Шун мақсадда таниш гитарачи Сcоттй Мооре ва контрабасчи Билл Блаcкни чақиради. Вокалист ҳам керак эди. Котибанинг эслатмаси билан Элвисни ҳам чақирадилар. Бошида ҳеч нарса ўҳшамайди. Репетициялар бир қанча ҳафта давом этади. 5-июлда мусиқачилар „И Лове Ёу Беcаусе“ балладасини ёзиб бўлгач „Тҳатъс Алл Ригҳт (Мама)“ни ёзишни бошлайдилар. Преслей, Мооре ва Блаcк қўшиқга кутилмаган ритм берадилар. Студиодаги овозларни эшитиб Пҳиллипс мусиқачилардан нимани ижро этаётганларини сўрайди. Улар эса билмасликларини айтдилар. Пҳиллипс яна бир мартта чалишларини сўрайди ва қўшиқни ёзиб олади. Шу тарзда „Блуэ Моон Оф Кентуcкй“ни (Билл Монроэнинг ҳит қўшиғи) ҳам ёзадилар.
Биринчи сингл ва ижролар
„Тҳатъс Алл Ригҳт“ сингли (орқасида эса „Блуэ Моон Оф Кентуcкй“) 1954-йил 19-июлда 20 минг нушада чиқарилди. Худди шу формулага асосланган ҳолда (бир тарафида блуэс, бир тарафида эса cоунтрй) бир йилни ичида „Гоод Роcкинъ Тонигҳт / И Донът Cаре Иф Тҳе Сун Донът Шине“ (сентябр 1954), „Милкcоw Блуэс Боогиэ / Ёу’ре А Ҳеартбреакер“ (январ 1955), „Бабй, Летъс Плай Ҳоусе / И’м Лефт, Ёу’ре Ригҳт Шеъс Гоне“ (апрел 1955), „И Форгот То Ремембер То Форгет / Мйстерй Траин“ (август 1955) қўшиқларини чиқарди. Бу қўшиқлар нафақат Элвис учун, балки ўз юксалишида Элвисга бурчли бўлган Сун Реcордс учун ҳам катта ютуқ эди. Преслейнинг чиқган бу пластинкаларига ўша пайтлар роcк'н'ролл деб эмас, балки cоунтрйнинг янги талқини деб аталар эди. Ҳатто ўша пайтлар Элвиснинг лақаби „Ҳиллбиллй Cат“ (Ҳиллбиллй – Cоунтрйдаги эски бир ном) эди.
1954-йилнинг ёзида Преслей, Мооре ва Блаcк энди энди саҳнага чиқа бошладилар (Афишаларда уларни биргаликда „Блуэ Моон Бойс“ деб номланган эдилар). Ўша йилнинг сентябр ойида Нешвилда бўлиб ўтган машҳур „Гранд Оле Опрй“ радиоконсертидаги муваффаққияцизликга қарамай, „Блуэ Моон Бойс“ консерт ижроларидаги ютуқлари ортиб бораётган эди. Улар кўпинча Жанубга, айниқса Техасга гастролларга борар эдилар. Баъзан улар билан Сун Реcордснинг энди энди порлаётган юлдузлари Жоҳннй Cаш ва Cарл Перкинс саҳнага чиқар эдилар. 1954-йил октябр ойидан бошлаб „Блуэ Моон Бойс“ „Лоуисиана Ҳайриде“ радиоконсертларининг мунтазам иштирокчилари бўлдилар. Айнан ўша пайтлар Элвиснинг ўзига хос хареографияси ташкил топа бошлаган.
Бу консертлар ва чиқарилаётган янги сингллар туфайли Элвисни ўша регионда, кейинчалик эса „Биллбоард“ журнали хит-парадида cоунтрй категорияси бўйича „И Форгот То Ремембер То Форгет“ сингли биринчи ўринга чиқгандан кейин мамлакат бўйлаб машҳурлиги орта бошлади.
Бу муваффақият ўша пайтлар cоунтрй мусиқаси юлдузи Ҳанк Сноwга ҳомийлик қилган полковник Том Паркернинг эътиборини жалб қилди. 1 йил кузатувдан сўнг 1955-йил август ойида Элвис билан шартнома имзолайди. Паркер Сун Реcордс имкониятлари чекланган эканлигини билар эди ва шунинг учун янада йирикроқ лейбл қидираётган эди. Ниҳоят 1955-йил 20-ноябрда РCА Реcордс билан шартнома имзолайдилар. (Шунингдек РCА Элвиснинг Сун Реcордсдаги бутун ёзувлар каталогини 40 000 долларга сотиб оладилар, улардан 5 000 доллари Элвиснинг ўзига тегишли эди.)
Роcк’нъролл қироли (1956)
Телеижролар ва янги лойиҳалар
1956-йил Элвис учун бурулишли йил эди. У нафақат миллий балки бутун дунёвий маҳшурликка эришган эди. Элвиснинг РCАдаги биринчи сингли таъсирли „Ҳеартбреак Ҳотел“ блуэс жанридаги қўшиқ эди. Қўшиқ Сун Реcордсда ёзилган қўшиқларга умуман ўҳшамас эди. Шу сабабли РCА хавотирда эди. Лекин хавотирлари ноўрин эди: сингл 1-ўрин олди миллион экземплярдан кўпроқ тарқалди. Ундан кейин эса „Блуэ Суэде Шоэс“ ва „И Wант Ёу, И Неэд Ёу, И Лове Ёу“ сингллари, шунингдек биринчи узоқ чаладиган албом („Элвис Преслей“) чиқарилди. Айна ўша пайтларда биринчи мартта телешоуларда чиқишга бошлади ва америкаликларда шок яратди ҳамда минглаб американ ўсмирларининг севгисига сазовор бўлди. Мусиқа, ҳаракатлар, ўзини тутиши, кийими ва Элвиснинг ёшлиги умуман бошқача эди, cоунтрй ижрочиларидан катта фарқ қилар эди. Ёшларнинг унга уйғонган севгиси билан бир қаторда катталарда унга нисбатан салбий қарашлар бор эди (айниқса 1956-йил июл ойида Милтон Берленинг шоуидаги чиқиши катта ёшлиларда унга нисбатан негатив реаксияга сабаб бўлган). Уни имиджига „исёнчи“ номини беришган. Элвис эса ҳеч қачон ўзини ундай ҳис қилмас эди.
1956-йилнинг ёзида „Ҳоунд Дог / Донът Бе Cруэл“ сингли чиқарилади, кузда эса иккинчи албом - „Элвис“ чиқарилади. Сингл ҳам албом ҳам чартларда 1-ўринни олади. Пластинкаларни чет элда ҳам чиқартирган Элвис умумжахон машҳурликни қўлга киритади (айниқса Буюк Британия ва Германияда). Ўша пайтлар Том Паркер Элвиснинг ягона импресариоси эди.
Полковник Том Паркер
Паркер шоу-бизнесда тажрибали ва жиддий одам эди. Элвис билан Паркерни тузган шартномаларига кўра фойданинг 50 % Элвисга, 50 % эса Паркерга эди. Турли йилларда Паркерни фоизи ўзгарар эди. Контракт тузилган вақтлар унинг фоизи 20ни ташкил қилар эди. Ўша пайтлар Нил Боб Элвиснинг менеджери эди ва у 15 %ни олар эди. Полковник Элвиснинг шахсий ҳаётига аралашмас эди. Паркерни молиявий кузатувидан четда қолгани учун Элвис миллионларини йўқотган деган фикрлар бор, шунингдек кўп фойдалар солиқ ҳизмати тарафидан рўйхатга киритилмаган эди. Шу сабабли Элвис ўлганидан кейин меросхўрларида муаммолар пайдо бўлган эди. Том Паркер биринчи бўлиб қўшиқчини атрибутикасини ишлаб чиқаришни бошлаган. Элвисни расми ёки номи босилган ручка, гитаралар, соатлар, тақвимлар, кийимлар ишлаб чиқарилган.
Кўп йиллар ўтгач Том Паркер АҚШ га 1920-йилларнинг оҳирларида Голландиядан келган ноқонуний иммигрант эканлиги ўртага чиқди. Унинг ҳақиқий номи Андреас Cорнелис ван Куижк эди. 1948-йил полковник бўлган. Элвис ҳаёт эканлигида бу фактлар ҳали маълум эмас эди. [2]
Кинодебют ва армия (1956—1959)
Биринчи филмлар
Популяр мусиқада эришган ютуқлари унга Голливудга йўл очади. Бундан фойдаланиб Том Паркер 20тҳ Cентурй Фох ва Парамоунт студиолари билан шартномалар тузади. Элвис рўл олган биринчи филм „Лове Ме Тендер“ филми эди. Филмнинг премераси 1956-йил 15-ноябрда бўлиб ўтди. Филмда Элвис иккинчи даражали рўл ўйнайди ва атиги тўрт та қисқа қўшиқ куйлайди. Шундай бўлсада ўша ҳафта ҳамма фақат Элвис учун кинотеатрларга боради. Элвиснинг энг эски орзуси – актёр бўлиш амалга ошади. 1957-йил яна „Ловинг Ёу“ ва „Жаилҳоусе Роcк“ каби икки филм яна чиқади. Икки филм ҳам оний муваффақиятларга эришади.
Элвис ўз идоллари Жамес Деан ва Марлон Брандо ўйнаган драматик рўлларни қумсар эди. Лекин киностудиолар унга у қўшиқ айта олиши учун осон рўллар берар эдилар. Шундай қилиб у ўз муҳлисларини ишончини оқлар эди. Элвиснинг тўртинчи филми – „Кинг Cреоле“ (1958) да ўйнаган рўли унинг энг артистик рўлларидан ҳисобланади. Аввал бу рўл Жамес Деан учун мўлжалланган эди. Элвиснинг биринчи филмларининг мусиқий манбалари юқори сифатли эди. Филмлар билан параллел „Тоо Муч“, „Алл Шоок Уп“, „Донът“, „А Биг Ҳунк ЎЛове“ каби янги сингллар ҳам чиқарилди.
Армия ва „Мемфис мафияси“
1958-йилнинг 24-мартида Элвис 1956-йилдан бери қўшиқчи қидираётган армияга чақирилади. Бу хабар мамлакат ёшларининг қаршиликларига сабаб бўлади: армия ва президентга бу чақирувни бекор қилишлари ҳақида мактублар юворилади. Армия учун Элвиснинг чақирилиши ҳизмат нуфузининг ортиши ва янги аскарларни диққатини жалб қилиш эди. 1958-йилнинг охирида Элвисни Ғарбий Германия, Фридбергга юворадилар. Бундан олдин Элвисни шахсий ҳаётида трагедия рўй берган эди: 14-августда Мемфисда онаси вафот қилади.
Армияда Элвис эл қатори бутун оддий вазифаларни бажо келтиради. Лекин бўш вақтларини бошқа аскарлардан фарқли ўлароқ ўтказди: Европани кезди, янги автомобиллар сотиб қолди (фақатгина 1958-йил июнда студияда ёзилди). Пресли алоҳида квартирада Америкадан келган дўстлари билан яшар эди. Кейинчалик бу дўст ва қариндошлар гуруҳи матбуотда "Мемфис мафияси" номини олди. „Мафия“нинг аъзолари кундан кунга кўпайиб борар эди. Улар доим Элвис билан эдилар. Улар Элвис учун қўриқчи, лакей, мусиқачи ва албатта дўст каби вазифаларни бажарар эдилар. Айнан улар Германиядаги бир кечада 14 ёшли Приссилла Буле билан таништирадилар. Приссилла кейинчалик Элвисни ҳаётида муҳим ўрин олади.
Киносаноати асири (1960—1968)
Армиядан сўнг
1960-йил, 3-мартда Элвис ҳизматдан бўшатилади ва Америкага қайтади. Кейин тезда студияда ёзиш ишлари бошлатилиб юборилади, Элвис 1958-йил июндан бери ҳеч нарса ёзмаган эди. Бунинг натижасида бир ойдан кейин Элвиснинг энг яхши ишларидан бири – „Элвис Ис Баcк!“ албоми чиқарилади. „О соле мио“, „Сорренто“, „Ла Палома“ каби Европа қўшиқларини инглизчада куйлайди. 1960-йил давомида „Стуcк Он Ёу“, „Ит’с Ноw Ор Невер“ („О соле мио“) ва „Аре Ёу Лонесоме Тонигҳт?“ каби янги сингллар чиқаради. Бу рок-н-ролл эмас эди. Элвиснинг нафақат мусиқасидаги балки имиджидаги ўзгаришлар яққол кўзга ташланар эди. Унинг ижоди нафақат рок-н-ролл муҳлислари, балки бутун популяр мусиқа тингловчилари учун эди. Бундан ташқари Том Паркер Преслининг фаолиятини янада дароматлироқ – кино сферасига қаратади. Консертлар тўҳтатилган эди, лекин кинолар орқали Элвисни йилда бир неча маротаба бутун дунёда миллионларча инсон кўра олар эди.
Армиядан сўнг биринчи олинган филми, америкалик танкистни Германиядаги ҳизмати ҳақидаги „Аскар блюзи“ филми. Филм 1960-йилнинг энг тижорий муваффақиятли филмларидан бири бўлади. Филм учун ёзилган 12 қўшиқ ҳам шундай машҳурлик қозонади. Филмнинг муваффақияти Паркерни ҳам Преслини ҳам тўғри танлов қилинганлигига ишонтирди. Филмнинг кетидан „Порлаётган юлдуз“ ва „Wилд Ин Тҳе Cоунтрй“ филмлари чиқди. Киностудияларнинг мақсади Элвисга оддий бадиий киноформат бериш эди, шу сабабли филмларда деярли қўшиқлар йўқ эди. Аммо бу филмларни тижорий муваффақияцизлик кутаётган эди. Ўшанда мусиқий-комик жанрга қайтиш қарори олинади ва бунинг натижасида „Мовий Гавайи“ (1961) филми олинади. Бу филмнинг муваффақияти қўшиқчининг кейинги йўлини белгилаб берди: у деярли оддий, голливудча бўлмаган албомлар ёзишни тўхтатди: 1960-йилдан 1968-йилгача фақатгина 5 та бундай албом чиқарилди қолган 20 таси филм учун ёзилган қўшиқлардна иборат эди.
Филм сюжетлари филмда фақат 10-12 та қўшиқ куйлашга мосланиб тузилар эди. Элвисга спорцмен, ҳинду, араб асири, замонавий фотограф, танкист, ковбой, боксчи каби жуда экзотик роллар берилди. Филмлар атайин Элвис учун ёзилар эди. Элвис билан бирга Голливуднинг машҳур юлдузлари: Чарлес Бронсон, Анн-Маргарет, Синатра Нанcй, Урсула Андресс ва ҳатто кичик эпизодда чақалоқ ролида Курт Руссел ўйнайдилар. Преслининг филмлари бутун оила учун мослаштириб олинар эди.
Приссилла
1963-йилнинг мартида Пресли поместеси – „Грейсленд“га Приссилла Булени олиб келадилар. Приссилла билан Элвис Германиядан келгандан сўнг алоқани давом эттирган эди. Унинг ота-онаси ва Преслининг келишиб олганликларига кўра ҳар куни Католик мактабига бориш шарти билан Приссилага Грейслендда яшашга рухсат берилади. Преслининг бутун вақти Голливудда филмларда суратга олиниш ва „мемфис мафияси“ билан ўтиришлар ўтказиш билан ўтар эди. 1966-йилда полковник ва Приссилланинг ота-онасининг мажбурловлари остида Элвис унга турмушга чиқишни таклиф қилишга мажбур бўлади. Тўй 1967-йил 1-майда бўлиб ўтади. Бошида Элвисга оила ҳаёти ёқади, лекин 1968-йил феврал ойида қизи – Лиза-Марининг туғилишидан кейин Элвис оиласидан узоқлаша бошлайди ва эски ҳаёт тарзига қайтади.
Битлз билан учрашув
1960-йилларда битломания америка ҳаётига ҳам кириб келган эди. 1964-йил Беатлеснинг америкага биринчи ташрифида Преслей жонли эфирда телеграмма билан уларни саломлайди. Ўшандан кейин ливерпултўртлиги ва уларнинг ёшлик идолини учраштиришга уринишлар бошланди. Оҳири 1965-йил 27-августда Калифорнияда, Преслининг уйида учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув яширин тарзда ўтқазилади: ҳеч қандай фотографиялар, пресс-релизларга рухсат бўлмайди. Мусиқачилар совғаларини алмашадилар ва 1 соатдан кейин гитараларида ўйнайдилар.
Пресли билан учрашув Битлзда чуқур таассуротлар қолдиради.[3] Элвисда эса аралаш ҳислар бўлади. Чунки унинг мусиқасининг машҳурликдан чиқишига айнан Битлз сабабчи бўлади.
Кинокарерасининг тугаши
1967-йилда суратга олинишда давом этаётган филмлар Элвисга малол келаётган эди. Йилда 3 та филм олинаётган эди. Шартномаларда қутилиш ҳам осон эмас эди. Муаммо фақатгина шартномаларда эмас эди. У вақтга келиб рок мусиқаси жуда ўзгарган эди. Ўнларча британ гуруҳлари қўшиқларини ўзлари ёзар ва куйлар эдилар. Элвисга уларни орасида жой йўқ эди. Оҳирги мартта 1967-йилда унинг қўшиқлари ҳит-парадда 1-ўринни олган эди. Кино-қўшиқлардан фарқли ва улардан яхшироқ нимадур шарт эди Элвисга. 1967-йилнинг боши ва 1968-йилнинг оҳирларида Элвис кантри тарзида сингллар ёзишни бошлайди: „Гуитар Ман“ (1967), „У. С. Мале“ (1968). Лекин фаолиятидаги асл бурилиш 1968-йилнинг ёзида бошланади.
Қайтиш (1968—1969)
НБCдаги телешоу
1968-йилда Том Паркернинг ақлига Элвисни телевидениега опчиқиш фикри келади. Лойиҳа қўшиқчи билан рождество кечаси сифатида танитилди. Аммо Паркернинг бу лойиҳаси амалга ошмади. НБC продюсери Стив Биндер Элвисда шунчаки „Wҳите Чристмас“ қўшиғини ижро этишдан кўра радикалроқ ва янада қизиқроқ нарса қилиш ҳоҳишини ҳис қилди. Натижада ўртага бир қанча бўлимдан иборат қизиқарли шоу чиқди: Жам сессионлар. Жам сессионда томошабинлар қаршисида жонли ижро ҳаяжони Элвисни мусиқий илдизларига: Блуэс ва Роcк’н роллга қайтарди. Суратга олиш 1968 -йил 27-30-июнда бўлиб ўтти. Қора чармдан роcк’н ролл қироли имиджи учун мос кийинган Элвис, „Ҳеартбреак Ҳотел“, „Блуэ Суэде Шоэс“, „Алл Шоок Уп“ каби эски ҳитлари ва „Гуитар Ман“, „Биг Босс Ман“, „Мемориэс“ ва яна бир қанча янги қўшиқлардан ижро қилади. Шоунинг апофеози „Иф И Cан Дреам“ қўшиғи бўлади. Шоу 1968-йил 3-декабр куни НБC каналида намойиш қилинади. Шоу критиклар тарафидан мақтовлар олади. Шоу Элвисга мусиқага бўлган қизиқишини қайтаради. Элвис филмларда суратга тушишга давом этти, лекин уларда қўшиқ айтишни йиғиштириб қўяди. Элвиснинг оҳирги филми „Чанге оф Ҳабит“ (1969) филми бўлади. 1969-йил Элвис бутунлай Голливуддан „Граcеланд“ га қайтади.
Яна Мемфисда
НБCдаги телешоу Элвисга янги мусиқий формат қидиришда ўзига ишонч олиб келди. 1969-йилнинг қишини Мемфисдаги „Америcан Студиос“да продюсер Чипс Моман билан ўтқазади. Бу меҳнатнинг натижасида бир йилнинг ўзида икки та албом чиқарилади: „Фром Элвис Ин Мемпҳис“ ва „Баcк Ин Мемпҳис“. Қўшиқчининг фаолиятида бу икки албом энг яхшилардан бири ҳисобланади. Яхши сифат эса янги синглларнинг муваффақиятлари билан исботланган эди („Ин Тҳе Гҳетто“, „Суспиcиоус Миндс“ ва „Донът Cрй Даддй“).
Консерт фаолиятларининг бошланиши(1969—1973)
Лас-Вегас
Янги лойиҳалар
Оҳирги йиллар (1973—1977)
Соғлиқ муаммолари
Шахсий ҳаёти
Консертлар
Янги албомлар
Охирги гастроллар
Элвис 1977-йил 16-августда Граcеланднинг юқори қаватидаги ҳаммомида вафот этди. Хабарларга кўра, у ваннахона тагида топилган, кейин Элвис касалхонага ётқизилган, у ерда расмий равишда ўлган. Унинг ўлими сирли ва зиддиятли бўлиб, кўплаб Элвис комплолари назариясига олиб келади, бироқ Элвис вафот этганида ва унинг ўлимига нима сабаб бўлганлиги ҳақида далиллар бор.
Терговчи ўлим сабабини кардияк аритмия деб қайд этди. Энг қаттиқ маънода ҳақиқий бўлса (кардияк аритмия оддийгина у тартибсизлик юрак уришини бошдан кечирганини англатади ва кейинчалик у Элвиснинг юрагини тўхтатди.
Аксарият мухлислар шифокорлар иштирок этганида, Элвиснинг ўлимига ва тартибсиз юрак уришларига сабабларни атайлаб йўқотганини пайқашган. Кейинчалик, ушбу юрак касалликларининг асосий сабаби рецептловчи дори-дармонларни, шу жумладан кодеин, валиум, морфин ва деморолни ҳаддан ташқари сарф қилиш эди. Эҳтимол, қўшимча дорилар ҳам бўлиши мумкин. Элвиснинг ўлимига оид бу маълумотни тарқатиб бўлгач, Элвиснинг отаси Вернон Пресли тўлиқ текширув варағини ёпиб қўйди. Шоҳнинг ўлимидан кейин эллик йил ўтгач, у 2027-йилгача муҳрланади.
Элвис вафот этганидан сўнг, минглаб мухлислар Мемпҳисга бориб, тиқинлар ва бошқа муаммоларга дуч келишди. Миллий гвардия 1977-йил 18-августда содир бўлган дафн маросимида шаҳарга чақирилди.
Ўлимидан кейинги шуҳрат
Элвис тирикми?
Дискография ва Филмография
Мусиқий муваффақиятлари
Қизиқарли маълумотлар
Поп-маданиятида Элвис
Адабиёт
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Аланна Наш. Тҳе Cолонел: Тҳе Эхтраординарй Сторй оф Cолонел Том Паркер анд Элвис Преслей (Симон & Счустер: 2003) — ИСБН 0-7432-1301“. 2006-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 10-декабр.
- ↑ Тҳе Беатлес. Тҳе Беатлес Антҳологй. Чрониcле Боокс, ЛЛC, 2000. ИСБН 0-8118-2684-8
![]() ![]() | Бу мақолада „ҳ“ ва „х“ ҳарфлари нотўғри қўлланилган. Илтимос, бу хатоларни тузатиб, мақоланинг сифатини оширишга ёрдам беринг.
Бунинг учун қуйидаги имло луғатидан фойдаланишингиз мумкин: |
| Мусиқачи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 8-yanvarda tugʻilganlar
- 1935-yilda tugʻilganlar
- 1977-yilda vafot etganlar
- 16-avgustda vafot etganlar
- „H“ va „X“ harflari notoʻgʻri qoʻllanilgan maqolalar
- Rock'n'roll
- Elvis Presley
- Amerikalik erkak qoʻshiqchilar
- Amerikalik erkak aktyorlar
- Grammy mukofoti sovrindorlari
- Amerikalik rok-qoʻshiqchilar
- Alifbo boʻyicha qoʻshiqchilar
- Musiqachilar haqidagi chala maqolalar

