Элёр Расулович Носиров (1953-йил 22-сентабр, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (2003).

Ҳаёти

1974-йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1974-1987-йиллар Ҳамза театрида, 1987-йилдан Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида актёр сифатида фаолият олиб борган. Шуфтерле (Шиллер, „Қароқчилар“) саҳнадаги илк образи. Нодир (Э. Воҳидов, „Олтин девор“), Илҳом (У. Умарбеков, „Шошма қуёш“), Раҳматилла (Уйғун, „Ибн Сино“), Искандар (Навоий, „Искандар“), Отелло (У. Шекспир, „Отелло“), Қориишкамба (С. Айний, „Бухоро“), Меҳмонхўжаев (Р. Бобожон, „Тоға-жиянлар“) ва бошқа ролларни ижро этган. Носиров телевизион ва видеофилмлар, телепостановкаларда ҳам роллар ижро этган („Қиролнинг дил хуши“, „Вафодор“, „Баҳс“, „Бир фожиа изидан“, „У Ромео эмас“, „Сўнгги ўқ“, „Холисхон“, „Кўнгил кўчалари“, „Нейрон операцияси“, „Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси“ ва бошқалар). Носиров дубляж санъатининг етакчи актёрларидан.[1][2] 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[3].

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
2006 Ҳақиқий эркаклар ови Ички ишлар вазирлиги ходими

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-август.
  3. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.