Элюар Пол (тахаллуси; асл номи Эжен Эмил Пол Грендел, Оппс1э1) (1895.14.12, СенДени, Сена департаменти — 1952.18.11, Шарантон) — франсуз шоири. Дастлаб, 1919-йил дадаизм (модернизм йўналишидаги адабий-бадиий оқим) руҳида жумбоқ ва тушуниш бир қадар оғир бўлган шеърлар ёзган ("Ҳайвонлар ва уларнинг эгалари, одамлар ва уларнинг ҳайвонлари", 1920; "Намуналар", 1921). 1924-йил А.Бретон, Л.Арагон ва бошқалар билан биргаликда сюрреализм йўналишида ижод қилувчиларнинг намояндасига айланган. Кейинчалик фашизмга қарши характердаги достонлар ёзган ("1936-йил ноябр", "Герника ғалабаси", 1938). Э. лирикасида биродарлик, меҳнат улуғланган ("Қайғу ёмғири", 1926; "Ҳақиқий ҳаёт", 1932; "Атиргул ҳамма учун", 1934 ва бошқалар тўпламлари), "Очиқ китоб И" (1940), "Очиқ китоб ИИ" (1942) ва бошқалар асарларида ватанпарварлик туйғулари акс этган. Э.нинг "Озодлик", "Шеърият ва 1942-йил ҳақиқати" шеърлари Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг дастурига айланган. "Сиёсий шеърлар" (1948), "Ахлоқ сабоғи" (1949), "Феникс" (1951) ва бошқалар тўпламларида тинчлик ва эркинлик учун кураш ғоялари илгари сурилган. Вафотидан сўнг унга Халқаро Тинчлик мукофоти берилган (1953).