Emal
Эмал (франсузча: етаП) — металл сиртига электрокимёвий усулда бериладиган мустаҳкам шишасимон қоплама. Эмалларнинг асосий компонентлари кремний (1У)оксид §ЙУ, бор (ИИИ)оксид В20,, ишқорий ва ишқорий металларининг оксидлари, баъзи фторидлар, алюминий (Ш)оксид А1,03, титан (1У)оксид ТЙУ2, қўрғошин ҳамда рух оксидлари ва бошқалардан иборат.
Эмалтайёрлаш учун хом ашё аралашмаси (дала шпати, кварс қуми, танакор, борат кислота, сода, селитра, флюорит, криолит, бўягичлар ва бошқалар) махсус печларда 1150—1300" трада суюклантирилгач, тегишли ишловлар берилади. Эмалшаффоф ёки бўғиқ, турли ранг бўлиши мумкин. Сопол ва шиша маҳсулотларга қопланадиган бўғиқ сирлар ҳам гоҳо эмал деб аталади. Эмал металларни занглашдан сақлайди ва ташқи кўринишини кўркамлаштиради. Эмал, асосан, қора металлар — чўян, пўлатга, баъзан мис ва алюминий ҳамда турли қотишмалардан ишланган маҳсулотларга қопланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |