Эмам Ризо стадиони (форсча: ورزشگاه امام رضا‎‎ ; Остона Қодс Резави стадиони (форс форсча: ورزشگاه آستان قدس رضوی‎‎ — Эроннинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Машҳадда жойлашган кўп мақсадли стадион саналади[1]. 35 минг 800 томошабинга мўлжалланган. Бу Эрондаги еттинчи йирик стадион, шунингдек, Машҳаддаги энг катта стадиондир (бу стадион қурилишидан олдин " Самен " стадиони шаҳардаги энг катта стадион бўлиб, 35 минг томошабинни сиғдирарди). Бу Эрон терма жамоаси ва " Падидеҳ " футбол клубининг баъзи ўйинлари учун уй стадиони ҳисобланади. Бу катта спорт мажмуасининг бир қисмидир.

Ушбу Эмам Ризо стадиони 2011-йилда Эроннинг " Остон Қудс Разавий " хайрия жамғармаси ташаббуси билан Машҳад ва Хуросон-Разави останларида спортни ривожлантириш мақсадида қурилиш ишлари бошланган эди[2]. Эмам Ризо стадиондан ташқари „Астан Қудс Разави“ йирик спорт мажмуаси ҳам қурилиши режалаштирилган эди. Дастлаб, жамғарма фақат спорт мажмуасини қурмоқчи эди, бироқ Эрон футбол федерацияси Эрон миллий терма жамоаси учун захира стадион сифатида фойдаланиш, шунингдек, Эрон кубоги финал ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадион ҳам қуриш учун вақфга мурожат қилди. Ушбу стадион қурилиш ишлари 2011-йилдан 2016-йилгача давом этган. Стадион 2016-йилда қуриб битказилди ва ўша йили фойдаланишга топширилди. Стадион Эрондаги энг замонавий стадионлардан бири ҳисобланади. Стадионни қурилиш ишларини Азаран Индустриал Струcтурес Cомпанияси амалга оширди. Стадион ўйингоҳи майдони — 105х68 метр квадратни ташкил этади. Эрон Ислом Республикасининг шимоли шарқида жойлашган стадион ҳисобланади.

Ҳаволалар

  1. ↑ [исна.ир „ورزشگاهی که برای ایران اعتبار می‌آورد“] (2016-йил 13-июн). Қаралди: 16-ноябр.
  2. ↑ [СтадиумДБ.cом „Имам Реза Стадиум“].