Emel Say
Эмел Сай (1927 — 2011-йил 17-феврал) турк рассоми. У рассом Зеҳра Сайнинг қизи ва пианиночи Фазил Сайнинг холаси бўлган[1].
Эмел Сай
| |
|---|---|
| Таваллуди | 1927 (ёши 83‑84) Туркия |
| Миллати | Турк |
| Таълим | Тасвирий санъат |
| Соҳаси | Рассомчилик |
| Услуби | Миниатура |
| Турмуш ўртоғи | Реşат Мурсалоğлу |
| Фарзандлари | 3 та |
Ҳаёти
Эмел Сай 1927-йилда туғилган. Унинг бобоси сиёсатчи бўлиб, Иттифоқ ва тараққиёт қўмитасидан чиққан. Бобоси рақс зали ҳам очган. Унинг онаси Зеҳра Сай Туркияда замонавий тўй орқали турмушга чиққан биринчи аёл эди[2]. Эмелнинг фикри ҳамиша мусиқада эди. У ўн беш ёшида Анқара консерваториясини ташкил этган профессор Карл Эбертдан қўшиқчилик дарсларини олди. Аввалига Эмел Сай опера санъаткори бўлишни орзу қилган. У турмушга чиққач, мусиқа билан шуғулланишни тўхтатишга мажбур бўлди. Унинг турмуш ўртоғи Фуат Сай унга шахсий иш ва ёқтирган нарсаларига рухсат бермаган. У эридан ажрашгунига қадар яъни 30 ёшга тўлгунича ягона иши уч ўғлини тарбияш эди.
Ажрашганидан кейин у яна мусиқа билан шуғуллана олмади, онаси касал бўлиб қолди, шунинг учун у иш ва даромад топишга эътибор қаратиши керак эди. Илк ишини Фуат Безменнинг котиби сифатида бошлаган. У Фуат Безмен учун тахминан ўн йил ишлади[3].
У АҚШда ҳам беш йилга яқин ишлаган.
Унинг онаси, машҳур рассом Зеҳра Сай Алцгеймер касаллигининг кейинги босқичига ўтганида, расм чизишни давом эттира олмади. Зеҳра қизи Эмелга Гавайи саёҳатидан Эмел олиб келган откриткадаги Мауи Адаси (Мауи ороли) расмни чизишни бошлаган эди. Эмел эса расмини тугатишга ваъда берди. У қандай расм чизишни билмас эди. Аввалига у йиғлади, лекин кейин у расм чизишга ҳаракат қилди ва шу вақтдан бошлаб тўхтамади. У онасининг расмини тугатди ва Чичек баридаги кўргазмада намойиш этилди. У ерда расм ҳайкалтарош Гюрдал Дуяр эътиборини тортди. У дастлаб Мауи Адаси сурати ҳақида сўради, кейин Эмел унга онаси илтимоси учун ҳаракат қилганини айтди. Дуяр унга ўзининг табиий истеъдодли эканлигини ва рассом бўлиш учун туғилганини айтди. Агар бу ишончли учрашув бўлмаганида, у ҳаётида умуман расм чизиш билан шуғулланмаган бўлиши мумкин эди. Эмел 60 ёшдан кейин расм чизишни бошлаган.
Ўзининг ва оиласининг яқин дўстига айланган Дуяр билан бирга у кўпинча расмлар устида ишлайди ва кечгача бирга мусиқа тингларди. Унга ажойиб суратлр чизиб берарди[1].
Тасвирий санъат
У рассом Усмон Ўзалнинг устахонасида шогирд тушиб, талаба сифатида ишлаган[4]. У бошқа (собиқ) талабалар билан биргаликда чоршанба кунлари Измир санъат ва ҳайкалтарошлик музейида учрашиб, у ердаги студияда ишлаган. Улар „Гуруҳ чоршанбаси“ номи билан машҳур бўлиб, ҳамкорликда кўргазмалар ўтказдилар[5][6].
Эмел ва Дуяр 1977 ва 1990-йиллар оралиғида CЕП галереясида кўргазмалар намойиш қилишган.
1995-йилда Эмелнинг иши Гурдал Дуяр иши билан бирга Асмалıмесcит санъат галереясининг тантанали очилиш кўргазмасида намойиш этилди.
Техника
У кўплаб миниатюралар яратган. У тез-тез ишлатадиган усуллардан бири битта расмда икки хил бўёқдан фойдаланиш эди: акрил ва гуаш.
Кўргазмалар
1. Эмел Сай расм кўргазмаси, Ундергроунд санъат галереяси (1992-йил 20-майгача)[7]
2. Асмалıмесcит санъат галереясининг очилиш кўргазмаси (1995-йил)[8]
3. Эмел Сай расм кўргазмаси, Çатı Санатеви (2000-йил 7-майгача)[9]
4. Эмел Сай расм кўргазмаси, Ундергроунд санъат галереяси (2004-йил 21-майгача)
5. 9-кўргазма, Чичек Бар (2004-йил 18-декабргача)
6. Измирнинг Конак шаҳридаги доктор Селаҳаттин Акчичек маданият ва санъат маркази Усмон Ўзал талабаларининг аралаш кўргазмаси (2012-йил 15-апрелгача)
Дўстлар ва оила
У онаси Зеҳра Сайнинг турмушга чиққанидан кейин ҳам мактабга бориб, санъат ўқитувчиси бўлганидан ғурурланади, бу ўша пайтда катта ютуқ эди. Шунингдек, у отаси Фуат Сай онасини қўллаб-қувватлагани учун фахрланарди. Сайнинг амакисининг набираси Фозил Сай ўзининг мусиқий истеъдоди билан ижод қилган.
У Америка Қўшма Штатларида бўлганида шоир ва ёзувчи Гулсüм Ченгиз билан дўстлашди[10]. Гулсüм Эмел ва онаси Зеҳрани уйларида кўрган эди. У Гюрдал Дуяр билан ҳам яқин дўст эди ва улар биргаликда кўргазмалар ўтказдилар.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ҳттпс://www.ҳабертурк.cом/язарлар/тунcай-йилмаз/604221-ясам-ве-девами
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
- ↑ ҳттпс://www.миллиет.cом.тр/язарлар/
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
- ↑ ҳттпс://www.иҳа.cом.тр/измир-ҳаберлери/cарсамба-грубу-ени-ресим-сергиси-аcти-измир-95538/
- ↑ ҳттпс://www.эгедесонсоз.cом/ҳабер/исте-измир-ин-култур-санат-ве-эткинлик-реҳбери/815618
- ↑ ҳттп://www.cумҳуриетарсиви.cом/каталог/192/сайфа/1992/5/4/индех.пҳп[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
- ↑ ҳттпс://www.миллиет.cом.тр/сон-дакика-ҳаберлери/
- ↑ Cенгиз 2014.