Emigratsiya

Эмиграция (лот. – кўчиб кетмоқ) – аҳолининг муайян мамлакатдан бошқа мамлакатга доимий ёки вақтинчалик яшаш учун (ихтиёрий ёки мажбурий) кўчиб кетиши. Э., асосан, кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга хос бўлиб, у ердаги ишсизлик ва бошқалар иқтисодий қийинчиликлар, ижтимоий ва миллий тенгсизлик, сиёсий, диний ва бошқалар таъқиблар туфайли содир бўлади. Э. мамлакатлар аҳолисининг сони ва таркибига бевосита таъсир этади. Э. тушунчаси учун ягона таъриф мавжуд эмас, ҳар бир давлатнинг ўз мезонлари бор. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ҳар бир фуқаронинг хоҳлаган давлатни, жумладан, ўз мамлакатини ҳам тарк этиш ҳуқуқи (яъни Э. ҳуқуқи) назарда тутилган. ХИХ асрнинг 70-йилларига қадар Европа давлатларида Э. жараёни кучли бўлган. 1940—60 йилларда Ирландия, 196070-йилларда эса Португалия ва Грецияда Э. жараёни туфайли аҳоли сони кескин қисқарган. 1946—61 йилларда Европа давлатларидан Америкага 6,9 млн. эмигрант кетган. АҚСҲ, Канада ва Австралияга аҳолининг кўплаб кўчиб кетишига сабаб ишчи кучига бўлган талабдир. Ўзбекистонда ҳам баъзи тарихий даврларда маълум дапажада Э. жараёни бўлиб турган. Бу жараён ХХ асрнинг 90-йилларида собиқ Иттифоқнинг парчаланиши туфайли бирмунча кучайди. Ўзбекистонда яшаб келаётган рус, украин, қрим татар, яҳудий каби миллатларнинг маълум қисми ўз тарихий ватанларига кўчиб кета бошлади. 1996-йилда Ўзбекистондан кетган мигрантлар сони 59,7 минг, 2002-йилда 86,5 минг кишини ташкил этган. Яна қ. Аҳоли миграцияси.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |