Эмилио Аудеро Муляди (1997-йил 18-январда туғилган) — профессионал футболчи. Италия А Сериясининг „Сампдория“ клуби дарвозабони.

Эмил Аудеро
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эмилио Аудеро Муляди[1]
Таваллуд санаси 1997-йил 18-январ (1997-01-18) (29 ёш)[2]
Таваллуд жойи Матарам, Wест Нуса Тенггара, Индонезия
Бўйи 1.92 м[3]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сампдория
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008-2016 Ювентус
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016-2019 Ювентус 1 (0)
2017-2018 → Венезиа (лоан) 38 (0)
2018-2019 → Сампдория (лоан) 36 (0)
2019- Сампдория 102 (0)
Миллий терма жамоа
2012 Италия У15 9 (0)
2012 Италия У16 1 (0)
2013 Италия У17 3 (0)
2013-2015 Италия У18 5 (0)
2015 Италия У19 3 (0)
2016-2017 Италия У20 4 (0)
2017-2019 Италия У21 10 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 22-май учун)

Италия ёшлари терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Аудеро Индонезияда туғилган. У Италияда ҳам, Индонезияда ҳам халқаро майдонда ўйнаш ҳуқуқига эга.

Ёшлиги

Аудеро Индонезиянинг Матарам шаҳрида туғилган. Отаси Эдй Муляди индонезиялик, онаси Антонелла Аудеро эса италиялик бўлган. У 1998-йилда оиласи билан онасининг она шаҳри Италиянинг Кумиана шаҳрига кўчиб ўтди[4][5].

Клублардаги фаолияти

Ювентус

Ёшлар жамоаси

Аудеро 2008-йил 11 ёшида „Ювентус“ ёшлар жамоасига Микеланжело Рампулланинг эътиборига тушгандан сўнг қўшилган. Примавера (19 ёшгача) жамоаси билан у Cампионато Назионале Примавера 2015-16-финалига чиқди ва пеналтилар сериясида „Рома“ ёшлар жамоасига 6:7 ҳисобида ютқазиб иккинчиликни қўлга киритди[4][6][7].

Катталар жамоаси

Аудеро биринчи марта 2014-йилнинг 30-ноябрида бош мураббий Массимилиано Аллегри томонидан"Ювентус"нинг асосий жамоасига чақирилади, бироқ „Торино“га қарши ўтказилган ўйинда захирада ўриндиғида қолади. 2014-15-йилги мавсум давомида у яна бешта ўйинда давомида майдонга туширилмай захира ўриндиғида қолдирилади. Кейинги мавсумда у клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолади ва ҳатто жамоанинг УЭФА рўйхатига киритилди. У жами 18 марта асосий жамоага чақирилади, аммо яна ҳеч бир ўйинда майдонга туша олмайди. 

2016-йилда Рубинё кетганидан сўнг, Аудеро 2016-17-йилги мавсумда Жанлуижи Буффон ва Нетодан кейин клубнинг учинчи дарвозабони лавозимига кўтарилди[4][6]. Лигада 61 марта чақирувдан сўнг Аудеро 2017-йилнинг 27-майида, 20 ёшида, А Сериянинг 2016-17-йилги мавсумининг сўнгги ўйинида „Ювентус“ билан профессионал дебютини ўтказди[8][9].

Венезияга ижарага берилиши

2017-йилнинг 8-июлида Аудеро Б Сериянинг „Венезия“ клубига ижара асосида ўтди[10].

Сампдория

2018-йилнинг 17-июлида Аудерони А Сериянинг „Сампдория“ клуби 2019-йилнинг 30-июнига қадар сотиб олиш шарти билан ижарага олади[11]. 2019-йилнинг 26-февралида „Сампдория“ Аудерони 20 миллион евро эвазига сотиб олади[12][13].

Халқаро фаолияти

Унинг отаси индонезиялик ва онаси италиялик бўлганлиги сабабли, Аудеро Италия ва Индонезиянинг катта терма жамоаларида ўйнаш ҳуқуқига эга эди.

2012-йилдан бери у Италияни 15 ёшгача бўлган футболчилар жамоасидан бошлаб то 21 ёшгача бўлган футболчилар жамоасигача барча тоифаларда ўйнаган. Италия У17 терма жамоаси билан 2013-йилги УЭФА У-17 Европа чемпионатида иштирок этган. У 2017-йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати учун Италиянинг 20 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоасига чақирилмайди, чунки „Ювентус“ унинг клубда ўйнаш мажбуриятини сақлаб қолишни хоҳлади[4]. 2017-йилнинг 4-сентябрида у Луиджи Ди Бяжо қўл остида Италия У21 терма жамоаси билан Cиттаделла шаҳрида Словенияга қарши ўртоқлик учрашувида (4:1) дебют қилди[14][15].

Фаолият статистикаси

Клуб

матч плаед 22 Май 2022[2][16]
Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Бошқа Жами
Бўлим Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голла
Ювентус 2016-17 А серия 1 0 0 0 0 0 0 0 1 0
Венезия (ижара) 2017-18 Б серияси 38 0 1 0 — 3 0 42 0
Сампдория (ижара) 2018-19 А серия 36 0 1 0 — — 37 0
Сампдория 2019-20 А серия 36 0 2 0 — — 38 0
2020-21 А серия 37 0 1 0 — — 38 0
2021-22 А серия 29 0 1 0 — — 30 0
Жами 138 0 5 0 0 0 0 0 143 0
Фаолиятидаги жами 177 0 6 0 0 0 3 0 186 0

Ютуқлари

Ювентус

Италия У17

  • 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг иккинчи рақамли энг яхши ўйинчиси: 2013-йил

Манбалар

  1. ↑ „АУДЕРО МУЛЙАДИ ЭМИЛИО“ (ит). Федеразионе Италиана Гиуоcо Cалcио. 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Э. Аудеро Соccеwай Профиле“. Соccерwай. Қаралди: 2017-йил 21-март.
  3. ↑ „Эмил Аудеро: Профиле“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. Қаралди: 2022-йил 2-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Франcесcо Одди. „Жувентус, Аллегри ланcиа Аудеро: а Бологна эсордио пер ил терзо портиэре“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (26-май 2017-йил). Қаралди: 30-май 2017-йил.
  5. ↑ Элвира Эрбì. „Жувентус, тоccа ал портиэре "индонесиано" Аудеро. Ил предестинато“ (ит). Тутто Спорт (26-май 2017-йил). Қаралди: 30-май 2017-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „CМ ЭХCЛУСИВЕ: Интер эе Жуве промисе“. Cалcиомерcато.cом (27-ноябр 2015-йил). Қаралди: 30-май 2017-йил.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Cалендарио э Рисултати - Стагионе 2015-16 - Финале“ (ит). легасериэа.ит. 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-август.
  8. ↑ „МОИСЕ КЕАН МАКЕС ҲИСТОРЙ, СЕАЛС ФИНАЛ WИН ФОР ЖУВЕНТУС“. беинспорц.cом (27-май 2017-йил). Қаралди: 27-май 2017-йил.
  9. ↑ „Аудеро баскс ин тҳе момент афтер Сериэ А дебут“. Жувентус.cом (27-май 2017-йил). Қаралди: 30-май 2017-йил.
  10. ↑ „УФФИCИАЛЕ - Аудеро ин престито ал Венезиа“ (ит). туттожуве.cом (8-июл 2017-йил). Қаралди: 8-июл 2017-йил.
  11. ↑ Фраттино, Марcо. „УФФИCИАЛЕ: Сампдориа, аррива Аудеро далла Жувентус“ (ит). Тутто Мерcато Wеб. ТC&C С.р.л. (17-июл 2018-йил). Қаралди: 1-ноябр 2019-йил.
  12. ↑ Бонан. „УФФИCИАЛЕ: Аудеро è тутто делла Сампдориа. Ле нуове cифре делл'аффаре“ (ит). Тутто Мерcато Wеб. ТC&C С.р.л. (30-январ 2019-йил). Қаралди: 30-январ 2019-йил.
  13. ↑ „Жуве, ун'алтра плусваленза. Ла Сампдориа рисcатта Аудеро: 20 милиони“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт. Милан: РCС МедиаГроуп (26-феврал 2019-йил). 2019-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2019-йил.
  14. ↑ Мичеле Cонтесса. „Далл'Ундер а Бари риэccо и немиcи-амиcи“ (ит). Ла Нуова Венезиа (7-сентабр 2017-йил). Қаралди: 14-сентабр 2017-йил.
  15. ↑ „Ундер 21: Италиа не фа 4 алла Словениа пер диментиcаре ил ко ин Спагна“ (ит). Ла Репубблиcа (4-сентабр 2017-йил). Қаралди: 14-сентабр 2017-йил.
  16. ↑ „Эмил Аудеро Плаер Профиле - ЭСПН ФC“. ЭСПН ФC. Қаралди: 30-май 2017-йил.