Эмил Cарас (1967-йил 21-декабрда туғилган) – молдовалик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Эмил Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ клубида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Эмил Cарас
Cарас (2023-йилда)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эмилиан Cарас
Таваллуд санаси 1967-йил 21-декабр (1967-12-21) (58 ёш)
Таваллуд жойи Кишинёв, Молдавия ССР
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Пахтакор (ёрдамчи мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1984 РСДюСШОР Чиşинăу
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1985—1986 Заря Бăлţи 38 (2)
1986 Нистру Чиşинăу 10 (0)
1987 Заря Бăлţи 34 (1)
1989 Тигҳина Бендер 26 (0)
1989—1995 Зимбру Чиşинăу 167 (20)
1995 Спуманте Cриcова 13 (0)
1996—1997 Зимбру Чиşинăу 20 (0)
1997 Тюмен 2 (0)
1997—1998 Молдова-Газ Чиșинăу 21 (1)
1999 Cонструcторул Чиşинăу 4 (0)
1999—2000 Молдова-Газ Чиșинăу 31 (0)
Тотал 366 (24)
Миллий терма жамоа
1991—1995 Молдова 6 (0)
Бошқарган клублари
2003—2008 Даcиа Чиșинăу
2008—2009 Тираспол
2009 Олимпиа
2009 Аланиа Владикавказ (ёрдамчи)
2010—2012 Кубан Краснодар (ёрдамчи)
2012—2014 Дйнамо Мосcоw (ёрдамчи)
2014—2015 Ал-Араби (ёрдамчи)
2015 АСА Тâргу Муреș (ёрдамчи)
2015—2016 Жиангсу Саинтй (ёрдамчи)
2016 Кубан Краснодар (ёрдамчи)
2016—2017 Ал-Наср Дубаи СC (ёрдамчи)
2017—2018 CФР Cлуж (ёрдамчи)
2018—2019 Гуизҳоу Ҳенгфенг (ёрдамчи)
2020—2025 Дйнамо Киев (ёрдамчи)
2026— Пахтакор (ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клуб

Эмил Кишинёв спорт мактаб-интернатининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолиятини 1985-йилда Бăлţининг „Зоря“ жамоасида бошлаган ва ўша мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушган[1]. 1986-йилда у 23 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган, шундан сўнг, сентябр ойида[2] Кишинёвдан „Нистру“ клубига кўчиб ўтган ва у ерда мавсумни 10 та ўйинда иштирок этиб якунлаган. 1987-йилги мавсумни яна „Зоря“ жамоасида ўтказган ва 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

1989-йилда Бендернинг „Тигҳина-РШВСМ“ жамоасида 26 та ўйинда майдонга тушган. 1989-йил сентябр ойида[3] яна „Нистру“ жамоасига кўчиб ўтган ва у ерда мавсумни иккита ўйинда майдонга тушиб якунлаган. 1990 ва 1991-йилги мавсумларда мос равишда 34 та ўйинда (битта гол урган) ва 28 та ўйинда майдонга тушган.

1992-йилдан 1995-йилгача у Молдова чемпионатида ўша клуб, ҳозирда номи Зимбру деб ўзгартирилган клуб билан ўйнаган. Бу вақт ичида у 103 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган. У жамоа билан тўрт карра миллий чемпион ва бир марта Молдова кубоги финалчиси бўлган. Кейин у 1995-йилнинг иккинчи ярмини Криковонинг Спуманте жамоасида ўтказди, 13 та ўйинда майдонга тушган.1996-йилги мавсумда Зимбруга қайтиб келган ва у ерда 1997-йилгача ўйнаган. Клуб таркибида 20 та ўйинда майдонга тушган ва клуб билан бир марта миллий чемпион, бир марта иккинчи ўрин соҳиби ва бир марта миллий кубок соҳиби бўлган.

1997-йилда у Россиянинг Тюмен клубига ўтган, аммо у ерда ўзини кўрсата олмаган. Чемпионатда атиги иккита ўйин ва Россия кубогида битта ўйин ўтказган ва август ойида жамоани тарк этган[4]. Ўша йили у Молдовага қайтиб келган ва у ерда фаолиятини Молдова-Газда давом эттирган. 1998-йил охиригача Молдова-Газда ўйнаган, 21 та ўйинда майдонга тушган ва битта гол урган.

1999-йил бошида у „Конструкторул“ жамоасига қўшилган ва лигада атиги тўртта ўйинда майдонга тушган. У жамоа билан Кубок финалига чиққан ва мамлакат вице-чемпиони бўлган. Кейинчалик у Молдова-Газга қайтиб келган ва у ерда 2000-йилда нафақага чиққунга қадар ўйнаган ва сўнгги профессионал мавсумида 31 та ўйинда майдонга тушган.

Терма жамоа

У 1991-йилдан 1995-йилгача Молдова терма жамоасида ўйнаган ва шу вақт ичида олтита ўйинда майдонга тушган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, у мураббийлик билан шуғуллангагн. 2000-йилда у „Даcиа“ жамоасига таклиф этилган. Икки йил давомида ўйинчи-мураббий, кейинчалик яна икки йил давомида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган[5]. 2003-йилдан 2008-йил октябргача клуб бош мураббийи би’лган[6]. Даcиа жамоаси унинг мураббийлигида 2004/05-йилги мавсумида чемпионатда учинчи ўринни, 2007/08-йилги мавсумда эса иккинчи ўринга олган. Шунингдек, унинг даврида жамоа 2004/05-йилги Молдова кубоги финалига олиб чиққан ва 2006-йилда Молдовада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган[7].

2008-йил декабрдан 2009-йилгача у Тираспол клубида ишлаган[7]. Ўша йилнинг июл ойи охирида у қисқа вақт ичида ўзининг футболчилик фаолиятини бошлаган Олимпиа Бăлțи[8] жамоасини бошқарган. Шуниси эътиборга лойиқки, Cарас бошчилигида Олимпиа клуби фақат битта расмий ўйинда майдонга тушган[9].

2009-йил августидан мавсум охиригача Владикавказнинг Алания клубида Мирcеа Редниcнинг ёрдамчи мураббийи ва таржимони бўлиб ишлаган[10]. 2010-йилда у Кубанда[11][12] Дан Петресcунинг ёрдамчиси сифатида иш бошлади, кейинчалик эса Қатарнинг Ал-Арабий ва Хитойнинг Жиангсу Саинтй клубларида ҳам Петресcу билан ишлаган.

Шахсий ҳаёт

Эмил собиқ совет футболчиси ва ҳозирда молдавиялик мураббий Ион Cараснинг жияни бўлиб, у 1990-йилларда Молдова терма жамоасида ишлаган[13].

Ютуқлар

Ўйинчи сифатида

Зимбру Кишинёв
  • Молдова чемпиони: (5) 1992, 1992/93, 1993/94, 1994/95, 1995/96
  • Молдова кубоги соҳиби: 1996/97
  • Молдова чемпионати 2-ўрин соҳиби: 1996/97
  • Молдова кубоги финалчиси: 1994/95
Конструктор
  • Молдова чемпионати 2-ўрин соҳиби: 1998/99
  • Молдова кубоги финалчиси: 1998/99

Мураббий сифатида

Даcиа
  • Молдова чемпионати 2-ўрин соҳиби: 2007/08
  • Молдова чемпионати бронза медали соҳиби: 2004/05
  • Молдова кубоги финалчиси: 2004/05

Шахсий

  • Молдовада йил мураббийи: 2006-йил

Манбалар

  1. ↑ Эмил Cарас Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  2. ↑ „Состав ФК «Заря» в сезоне 1986 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  3. ↑ „Состав ФК «Тигина-РШВСМ» в сезоне 1989 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  4. ↑ „Состав ФК «Тюмень» в сезоне 1997 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  5. ↑ „Эмил Карас: «Быть тренером сложно, но очень интересно»“ (ру). ведомости.мд (2009-йил 16-январ). 2012-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  6. ↑ „Новым тренером «Тирасполя» стал Эмил Карас“ (ру). «Спорт-Экспресс» (2008-йил 1-декабр). 2013-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Эмил Карас — новый главный тренер ФК «Тирасполь»“ (ру). молдфоотбалл.cом (2008-йил 1-декабр). 2012-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  8. ↑ „Эмил Карас — новый тренер «Олимпии»“ (ру). молдспорт.cом (2009-йил 29-июл). 2012-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  9. ↑ „Молдавский специалист Эмил Карас стал тренером ФК «Алания» Владикавказ“ (ру). РИА Новый День (2009-йил 17-август). 2013-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  10. ↑ „Официальная заявка ФК «Алания» на сезон 2009 года“ (ру). Официальный сайт ПФЛ. 2009-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  11. ↑ „Официальная заявка ФК «Кубань» на сезон 2010 года“ (ру). Официальный сайт ПФЛ. 2010-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  12. ↑ „Тренерский штаб основного состава“ (ру). Официальный сайт ФК «Кубань». 2011-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.
  13. ↑ „ФК «Дачии» — 10 лет!“ (ру). Официальный сайт ФК «Дачия» (2009-йил 12-ноябр). 2012-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-август.

Ҳаволалар