Эмил Григоревич Гилелс [1916.6(19).10, Одесса -1985, Москва] —атоқли пианиночи ва педагог. Одесса консерваторияси (1935).ҳамда Москва консерваториясининг Олий маҳорат мактабини (1938) тугатган. Вир неча халқаро пианиночилар танловининг ғолиби (Москва, 1933; Вена, 1936; Брюссел, 1938). 1938-йилдан Москва консерваториясида ўқитувчи, 1952-йилдан профессор Ноёб маҳорат, мукаммал техникаси, 50 йилдан зиёд давом этган консерт фаолияти туфайли Гилелс ХХ асрнинг энг машҳур виртуоз ижрочилари қаторидан ўрин олган. Ижро услубига кучли ҳис-ҳаяжон, чуқур мазмун, асарларига янгича талқин билан ёндашиш хос. Америка, Европа ва Осиё мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам бир неча марта гастролда бўлган. Лондондаги Қирол мусика академияси, Будапештдаги Ф. Лист номидаги мусиқа академияларининг фахрий аъзоси[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Гилелс Эмил Григоревич" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Жеан-Пиэрре Тҳиоллет, 88 нотес поур пиано соло, "Соло неc плус ултра", Нева Эдитионс, 2015, п.50. ИСБН 978 2 3505 5192 0.