Эмил Ринатович Кензҳесариев (қирғизча: Эми́ль Рина́тович Кенжисари́ев, 1987-йил 26-март, Бишкек) – қирғизистонлик / қозоғистонлик футболчи, охирги марта Қозоғистон Премер-лигасининг „Актобе“ клубида ҳимоячи сифатида ўйнаган. 2010-йилги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кубогида олтита гол уриб, энг яхши тўпурарга айланган. Қирғизистон миллий футбол терма жамоасининг собиқ аъзоси.

Эмил Кензҳесариев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1987-йил 26-март (1987-03-26) (39 ёш)
Таваллуд жойи Бишкек, Қирғизистон ССР, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003–2005 эн:Абдиш-Ата Кант 46 (21)
2005 ФC Cесна 10 (6)
2006–2007 Астана 58 (8)
2008–2011 Актобе 113 (18)
2011–2012 Бунёдкор 6 (0)
2012–2013 Актобе 25 (3)
Миллий терма жамоа‡
2004 Қирғизистон 3 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2014-йил 18-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2014-йил 18-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Эмил 2003-йилда Бишкек Олимпия жамоаси таркибида Қирғизистон чемпионатида дебют қилган. „Абдиш-Ата“ (Кант) клубига ўтиб, 2004-йилда мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2005-йил январ ойида „Норин Дордой-Динамо“ таркибида 2005-йилги Ҳамдўстлик чемпионлари кубогида иштирок этган. 2005-йилнинг 22-майидан 4-июнига қадар Хошимин шаҳрида (Ветнам) футзал бўйича бўлиб ўтган ВИИ Осиё чемпионатида Эмил ва Қирғизистон терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борган. 2005-йилда Бишкекдаги ўрта мактабни тугатиб, ўша йилнинг ёзида Олмаотага кўчиб ўтган. Қозоғистондаги дастлабки мавсумини биринчи лигасининг „Сесна“ жамоасида ўйнаган[1].

2006—2007-йилларда Қозоғистон олий дивизионининг „Астана“ клубида ўйнаган ва жамоа билан 2006-йилда Қозоғистон чемпиони бўлган (барча 30 ўйин ўтказиб, иккита гол урган).

2008-йилдан 2013-йилгача „Актобе“ жамоасида ўйнаган. Ақтўбе жамоаси билан уч марта Қозоғистон чемпиони бўлган (2008—2009 ва 2013). 2008-йилги футбол бўйича Қозоғистон кубоги ва иккита Суперкубоги (2008 ва 2010) соҳиби бўлган.

2009-йилда у Қирғизистон фуқаролигини Қозоғистон фуқаролигига ўзгартирган[2]. 2012-йил январ ойида у Россия Премер-лигасининг „Ростов“ клуби билан мавсум олди машғулотларда қатнашган[3], аммо якунда жамоага мос келмаган. 2012-йил амсвум аввалида Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган[4]. Аммо бор йўғи 6 та ўйин ўтказиб, ёзда яна Ақтўбега қайтган.

Терма жамоадаги фаолияти

2005-йилда Қирғизистон ёшлар терма жамоаси таркибида иккита ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган[5].

Қирғизистон терма жамоаси сафида 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказган[6]. Интервюда Эмил Қозоғистон терма жамоасида ўйнашни хоҳлашини тан олган. Аммо Эмил бошқа терма жамоада ўйнагани учун ўйнай олмаган[7].

Футболчига ҳужум

УЭФА Европа Лигасининг саралаш босқичида ғалаба қозонгач, қисқа муддатли таътил олган. Эмил таътилни Олмаота ва Қирғизистонда ўтказиш ниятида эди. 2013-йилнинг 10-августидан 11-августига ўтар кечаси Кенжисариев Олмаота шаҳридаги Жамбил ва Абилайхон кўчалари кесишмасида ҳушсиз ҳолатда топилган[8]. 2013-йилнинг 11-августида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Кенжесариевга ҳужум қилинган ва кома ҳолатида касалхонага ётқизилган[9]. Қозоғистон матбуотида унинг бошидан жароҳат олгани учун операция қилингани, комада қолгани[10], аммо аҳволи яхшиланиб бораётгани айтилган[11]. Охир-оқибат, у сентябр ойи охирида касалхонадан чиққан[12]. Қозоғистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган барча ўйинларда Эмилнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган баннерлар осилган.

Мураббийлик фаолияти

2017-йил октабр ойида Кенжисариев Қирғизистон Республикаси футбол федерациясининг Футбол марказида мураббийлик курсини тамомлаб, болалар ва ўсмирлар жамоаларида мураббий сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи „Д“ мураббийлик лицензияси соҳиби бўлган[13].

Ютуқлар

Жамоавий

  • Қозоғистон чемпиони (4): 2006, 2008, 2009, 2013
  • Қозоғистон кубоги ғолиби : 2008
  • Қозоғистон Суперкубоги ғолиби (2): 2008, 2010

Индивидуал

  • Қирғизистоннинг энг яхши футболчиси (1): 2004
  • Қозоғистон Премер-лигасининг 33 та энг яхши футболчиси рўйхатида (1): 2011

Манбалар

  1. ↑ „КЕНЖИСАРИЕВ МОЖЕТ ИГРАТЬ ЛИШЬ ЗА ОДНУ СБОРНУЮ — СБОРНУЮ КЫРГЫЗСТАНА“. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-феврал.
  2. ↑ „Эмиль Кенжисариев: «Врагу не пожелаешь того, что произошло в Киргизии»“. 2010-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-декабр.
  3. ↑ Уровен Кенжисариэва не устроил Балахнина[сайт ишламайди]
  4. ↑ Кенжисариэв стал футболистом „Бунедкора“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-02 санасида архивланган)
  5. ↑ Виктор Хохлюк: „Наши футболниэ легенди. Голеадори бившего СССР в футболних битвах зарубежя“. – Москва. – 2018. – стр. 99. ИСБН 978-5-604-10716-4
  6. ↑ Эмил Кенжисариэв: „Я уже неоднократно говорил, что хотел би виступат в сборной Казахстана“
  7. ↑ Эмил Кенжисариэв: „Вот так и получаэця, что я игрок без сборной“
  8. ↑ „В Алматы жестоко избили защитника «Актобе»“. 2014-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-август.
  9. ↑ „"Актобе дефендер Эмил Кензҳесариэв ис ин а cома"“. 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-август.
  10. ↑ „"Актобе" вакили Кенжисариев комада“. 2023-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-сентябр.
  11. ↑ „"Эмил Кензҳисариэв ҳад а сеcонд оператион"“. 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-август.
  12. ↑ „Кензҳесариэв дисчаргед фром ҳоспитал“
  13. ↑ „Экс-игрок «Актобе» Кенжисариев получил тренерскую лицензию категории «Д»“. 2017-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.

Ҳаволалар