Emilio Segrè

Эмилио Сегрè (1905.1.2, Тиволи — 1989) — италян тадқиқотчи физиги. АҚСҲ ва Италия Миллий академиялари аъзоси. Рим университетни тугатган (1928), 1935-йилдан шу университетда, 1938-йилдан Калифорния университетида (1946-йилдан профессор) ишлаган. 1943—46 йилларда АҚСҲдаги ЛосАламос Миллий лабораториясида. Илмий ишлари атом спектроскопияси, ядро физикаси ва ядро кимёсига оид. 1934—36 йилларда Э. Ферми гуруҳида протонларнинг секинлашиши ҳодисасини ўрганган. Ходимлари билан бирга технеций (1937), астат (1940) ва плутоний239 (1940—41)ни очган. О. Чемберлен ва бошқа билан ҳамкорликда антипротонни кашф этган (1955). Нобел мукофоти лауреати (1959; О. Чемберлен билан ҳамкорликда).[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |