Emily Beecroft
Эмили Жане Беэкрофт (1999-йил 19-ноябрда туғилган) – австралиялик пара сузувчи. 2016-йил Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Паралимпиада ўйинлари, 2020-йилги Токио Паралимпиадаси ва 2024-йилги Париж Паралимпиадасида Австралия шарафини ҳимоя қилган[1][2].
2020-йил Токио Паралимпиадасида битта кумуш ва битта бронза медалини, 2024-йилги Париж Паралимпиадасида эса битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган.
Шахсий ҳаёти
Беэcрофт 1999-йил 19-ноябрда туғилган, уч опа-сингил эгизаклардан бири. У Виктория штатининг Траралгон шаҳрида яшаган. Туғилганида чап қулоғи кар, ўнг қўлида эса туғма нуқсони бўлган. 2020-йилда Беэcрофт Ла Тробе университетининг медиа ва коммуникациялар йўналишида сиртқи таҳсил олган[3]. Кейинчалик Қуээнсланд штатидаги Суншине Cоаст шаҳрига кўчиб ўтган ва 2022-йилда Суншине Cоаст университетида коммуникациялар йўналишида бакалавриат босқичида таҳсил олган[4].
Сузиш фаолияти
Беэcрофт нетбол ва енгил атлетика билан шуғулланган, бироқ охир-оқибат ўзининг асосий эътиборини сузишга қаратган. 2010-йилда спортчи Мактаб спорти чемпионатида иштирок этиб, ўнта медални қўлга киритган, 2012-йилда эса „Спортга садоқат“ мукофоти билан тақдирланган[5]. Беэcрофт кейинчалик Траралгон сузиш клуби таркибида мусобақаларда иштирок этиб, 2013-йилнинг май ойида бўлиб ўтган Очиқ миллий чемпионатда 50 метрга брасс усулида мулти-класс йўналишида шахсий рекордини ўрнатган ва бронза медалини қўлга киритган[6].
2015-йил март ойига келиб, Беэcрофт 50 метрга баттерфлай, 50 ва 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишларида дунё рейтингида энг кучли бешликка кирган, қолган барча йўналишларда эса кучли ўн бешликдан жой олган[7]. У ўзининг халқаро дебютини 2015-йил декабрда АҚШнинг Бисмарcк (Шимолий Дакота) шаҳрида бўлиб ўтган Пара чемпионатда амалга оширган ва расмий равишда С9 тоифасига киритилган. Сузувчи 50 метрга баттерфлай ҳамда 50 ва 100 метрга эркин усулда сузиш мусобақаларида иккинчи ўринни эгаллаган[8]. Беэcрофт 2015-йилги Австралия очиқ чемпионатида 50 метрга эркин усул ва 100 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида[5], 2016-йилги Австралия ёшлар чемпионатида худди шу йўналишларда ғолиб бўлган[9].
2016-йил Аделаида шаҳрида бўлиб ўтган Австралия сузиш чемпионатида мураббий Деан Гооч раҳбарлигида Беэcрофт 50 метр ва 100 метрга эркин усулда ҳамда 50 метрга баттерфлай услубда сузиш йўналишларида олтин медални қўлга киритди. Бу учала йўналиш бўйича ҳам ўзининг шахсий рекордларини ўрнатган, айниқса, 50 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича 31.93 сония натижани қайд этиб, Маделеине Сcотт томонидан 2009-йилда ўрнатилган миллий рекордни янгилади[10]. 2016-йил 14-апрелда у Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун учун Австралия сузиш терма жамоасига киритилган[11].
2016-йил сентябр ойида Беэcрофт Рио Паралимпиадасида Австралия номидан С9 тоифасида 4 хил йўналишда иштирок этди[11]. У тўртта йўналишнинг учтасида финал босқичига йўл олди, бироқ ҳеч бирида совринли ўринларни эгаллай олмади. Спортчи 50 метрга эркин усулда С9 тоифасида тўртинчи, 100 метрга эркин усулда С9 тоифасида олтинчи, 100 метр баттерфлай усулда сузиш бўйича С9 тоифада олтинчи ўринни эгаллади[12][13][14]. Беэcрофт, шунингдек, СМ9 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш йўналишида ҳам қатнашди, аммо мусобақа финалига чиқа олмади[15]. „Нега Рио Паралимпиадасига бораяпсиз?“ деган саволга спортча ўшанда „Мен у ерга мусобақалашиш ва ғалаба қозониш учун боряпман!“ дея жавоб берган эди[16].
2018-йил Голд Cоастда бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида Беэcрофт аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метр эркин усулда тўртинчи ўринни эгаллади[17].
2020-йил Токио Паралимпиадасида Беэcрофт Эллиэ Cоле, Исабелла Винcент ва Ашлеигҳ МcCоннелл билан бирга аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4×100 метрга эркин усулда эстафета сузиш баҳсларида иштирок этиб, 4:26.82 натижани қайд этди ва кумуш медални қўлга киритди. Улар томонидан кўрсатилган ушбу натижа Италия жамоаси вакиллариникидан икки сонияга ортда эди. У, шунингдек, Эллиэ Cоле, Кеира Степҳенс ва Исабелла Винcент билан бирга аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4×100 метрга аралаш усулда сузиш баҳсларида 4:55.70 натижа билан бронза медалини қўлга киритди[18]. Аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича эса финалгача йўл олди, бироқ финалда саккизинчи ўринни эгаллаб, мусобақа медалига эга чиқа олмади[19].
2022-йил Мадеира шаҳрида бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Беэcрофт учта медални, жумладан, 34 очко тоифасида аралаш баҳсларда 4×100 метрга комплекс сузиш йўналишида олтин медал, С9 тоифасида 100 метрга эркин усул ва 100 метрга баттерфлай сузиш йўналишларида эса кумуш медалга сазовор бўлди[20].
2022-йил Англиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида сузувчи аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишида кумуш медалга эга чиқди[21][22]. 2023-йил Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метрга баттерфлай сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритди.
2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Беэcрофт 34 очко тоифасининг аралаш баҳсларида эркин усулда 4×100 метрга эстафета сузиш йўналишида олтин медал, аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метрга баттерфлай сузиш йўналишида бронза медални қўлга киритди. Беэcрофт аёллар ўртасида С9 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишида тўртинчи ўринни эгаллади[23].
Мукофотлари
- 2016 – „Виктория штатининг Йилнинг энг яхши ёш спортчиси“ мукофоти[24];
- 2022 – Суншине Cоаст университетининг „Йил спортчиси“ мукофоти[4];
- 2023 – Суншине Cоаст университетининг „Йил спортчиси“ мукофоти;
- 2024 – Сwимминг Аустралиа ташкилоти томонидан „Йилнинг энг яхши сузувчиси“ мукофоти[25];
- 2025 – Париж Паралимпиадасида олтин медални қўлга киритгани ва спортга қўшган ҳиссаси учун Австралия ордени медали (ОАМ) билан тақдирланган[26].
Манбалар
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Поwерфул Пара-Сwимминг Теам Фор Токё“. Паралймпиcс Аустралиа (2021-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 17-июн.
- ↑ „Сwимминг Аустралиа Паралймпиc Сқуад Анноунcемент“. Сwимминг Аустралиа Неwс. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-апрел.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт: Сwимминг тоwардс суccесс“. Упстарт wебсите (2020-йил 3-август). 2025-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-июн.
- ↑ 4,0 4,1 „Беэcрофт такес УниСC'с топ спортинг ҳоноур“ (эн). www.усc.эду.ау. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 „Эмилй Беэcрофт“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2016-йил 9-март). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Эмилй Натионал Опен Бронзе Медаллист“. Траралгон Сwимминг Cлуб (2013-йил 2-май). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт макинг Wавес“. Гиппсланд Сwимминг (2015-йил 2-март). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ „Эмилй Беэcрофт – Греат Ресулц ат УС Пара Чампионшипс“. Траралгон Сwимминг Cлуб (2015-йил 21-декабр). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Флоат Лике а Буттерфлй, Стинг Лике а Беэcрофт“. Сwим Сwам (2016-йил 3-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Cонгратулатионс Эмилй!“. Гиппсланд Сwимминг (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ 11,0 11,1 „Ауссиэ Паралймпиc сwим теам намед“. Спеcиал Броадcастинг Сервиcе (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт“. Рио 2016 Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт“. Рио 2016 Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт“. Рио 2016 Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт“. Рио 2016 Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт ис Боунд фор Рио“. Wин Неwс Лоcал. Wин Неwс Гиппсланд. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт Ресулц“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2018-йил 2-апрел). Қаралди: 2021-йил 22-июн.
- ↑ „Аустралиан Паралймпиc Теам фор Токё 2021“ (эн-УС). Тҳе Роар. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ „Эмилй Беэcрофт“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
- ↑ „Грант Паттерсон“. 2022 Wорлд Пара Сwимминг Чампионшипс. Қаралди: 2022-йил 27-июн.
- ↑ „Cоле, Паттерсон Анд Левй Амонгст Старс Оф Тҳе Поол Реадй То Сплаш Анд Даш Ин Бирмингҳам“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2022-йил 5-май). Қаралди: 2022-йил 6-май.
- ↑ „2022 Cоммонwеалтҳ Гамес Ресулц“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2022-йил 15-август.
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Сwимминг Теам Фор Парис 2024 Гамес“. Паралймпиcс Аустралиа (2024-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ „2016 Мй Спорт Ливе Виcториан Атҳлете оф тҳе Еар“. Виcспорт wебсите. Қаралди: 2017-йил 3-апрел.
- ↑ Иан Ҳансон. „Голден Cампаигнс Ин Парис Сеэ Кайлеэ МcКеоwн анд Тим Ҳодге Cлаим Топ Гонгс Ат Сwимминг Аустралиа Аwардс“ (эн-УС). Сwимминг Wорлд Неwс (2024-йил 14-сентябр). Қаралди: 2024-йил 15-сентябр.
- ↑ „Медал оф тҳе Ордер оф Аустралиа (ОАМ) ин тҳе Генерал Дивисион“. Говернор-Генерал оф Аустралиа (2025-йил 26-январ). Қаралди: 2025-йил 26-январ.