Emin (ism)
Эмин (арабча: أمين) — келиб чиқиши арабча бўлган эркаклар исми[1]. Ҳалол, ишончли, вакил қилинган, назоратчи деган маъноларни англатади[2]. Ушбу исм кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган Амин исмининг туркларда тарқалган шакли. Эмин исми Туркиядан ташқари Озарбайжонда ҳам машҳур исмлардан ҳисобланади. Беҳиндтҳенаме сайтининг Озарбайжон Адлия вазирлигининг маълумотига таяниб берган статистикаларга кўра, ушбу исм 2015-йилдан буён ҳар йили Озарбайжонда қўйиладиган энг машҳур 50 та эркак исмлари орасидан жой олиб келмоқда[3].
| Эмин | |
|---|---|
| (арабча: أمين) | |
| Жинс | эркак |
| Этимологик маъноси | ишончли, содиқ |
| Келиб чиқиши | арабча |
| Аёллар учун шакли | Эмине |
| Бошқа шакллари | Эминcан, Эминҳан |
| Боғлиқ мақолалар: | |
Таниқли шахслар
- Эмин Усмон — ёзувчи, таржимон, Тошкентдаги уйғур маданият маркази раҳбари, 20 дан ортиқ китоблар муаллифи[4][5], СССР ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[6].
- Эмин Маҳмудов — озарбайжонлик профессионал футболчи. Ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилади.
- Эмин Амруллаев — Озарбайжон Республикаси Таълим вазирлигининг вазири, сиёсатчи.
- Эмин Cиҳангир Акşит — туркиялик аскар, НАТО Стандартлаштирилган офисининг собиқ раҳбари.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ А Диcтионарй оф Муслим Намес, 2-жилд. C. Ҳурст & Cо. Публишерс,, 1999. ИСБН ИСБН 1-85065-356-9.
- ↑ „Эмин исмининг келиб чиқиши, маъноси ва тарқалган ҳудудлари“. исмларим.уз. Қаралди: 7-август 2025-йил.
- ↑ „Популаритй ин Азербаижан“. беҳиндтҳенаме.cом. Қаралди: 7-август 2025-йил.
- ↑ „Эмин Усмон (1945-2001)“. зиёуз.cом. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
- ↑ „Эмин Усмон. Томир. Қисса“. кҳ-даврон.уз. Хуршид Даврон кутубхонаси. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
- ↑ Понамарёв, Виталий „Узбекистан: писатель Эмин Усман – новая жертва репрессивной кампании властей“ (ру). меморҳрc.орг. Москва: Мемориал (2008-йил 23-декабр). Қаралди: 23-апрел 2024-йил.[сайт ишламайди]