Эмин Усмон (1945, Ғулжа — 2001-йил 28-феврал, Тошкент) — ёзувчи, таржимон, Тошкентдаги уйғур маданият маркази раҳбари, 20 дан ортиқ китоблар муаллифи[1][2], СССР ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[3].

Эмин Усмон
Таваллуди 1945-йил
Вафоти 28-феврал 2001-йил
Тошкент, Ўзбекистон
Ижод қилган тиллари ўзбек, уйғур, рус
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Низомий номидаги Тошкент педагогика институти
Жанр роман, қисса

Таржимаи ҳоли

Эмин Усмон 1945-йил Шарқий Туркистон Жумҳуриятининг Ғулжа шаҳрида туғилган. 1948-йилда боланинг ота-онаси СССРга кўчиб келиб, Ўзбекистонда яшаган[1]. 1992-йилдан Ўзбекистон фуқароси[3].

1969-йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг филология факултетини ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1966—1974-йилларда „Тошкент ҳақиқати“ газетаси ва „Гулистон“ журналида ишлаган. 1975—1982-йилларда Ёш гвардия нашриёти ва Ўзтелерадиода адабий ходим бўлган[cентрасиа].

Мустақилликдан кейин Тошкент шаҳридаги уйғур маданият марказига раҳбарлик қилган[1] ҳамда фаол ижодий ва жамоатчилик фаолиятини давом эттирган[3].

Оилали, уч нафар фарзанди бор[3].

Вафоти

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти маълумотларига кўра, 2001-йил 11-феврал куни Эмин Усмон Тошкент тумани Навоий колхозидаги уйи яқинида милиция ходимлари томонидан қўлган олинган ва Ички ишлар вазирлигининг ер ости тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган[3].

Терговчи Абдумутал Закруллаев Эмин Усмоннинг адвокати Аҳмаджон Саутовга айтишича, унинг ҳимояси остидаги шахс 244-модданинг 1-банди („Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш“) бўйича айблов қўйилган, кейинчалик терговга 159-модда („Конституциявий тузумга тажовуз“) қўшилган[3].

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Василий Иноятовнинг хабар беришича, ўзбек, рус, араб, уйғур ва инглиз тилларини билувчи Усмон тақиқланган „Ҳизб ут-Таҳрир“ исломий партияси нашрларини мунтазам равишда таржима қилганликда гумон қилинган[3].

2001-йил 28-феврал куни қариндошларига Эмин Усмон ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган. Бироқ, Эминнинг ўлими тўғрисидаги тиббий маълумотномада мия шиши қайд этилган[3].

1-март куни тонгги соат 4 да ёзувчининг жасади қариндошларига берилган. Бир соат ичида милиция ходимлари назорати остида шошилинч дафн этилган[3].

Эмин Усмон Хитойнинг Шинжон-Уйғур туманига тез-тез бориб турган, у ерда қариндош-уруғлари бўлган ва маҳаллий уйғурлар орасида ҳам таниқли бўлган[3].

Асарлари

Эмин Усмон ўзбек, рус ва уйғур тилларида ижод қилган[3]. Ёзувчининг „Меҳригиё“ (роман, 1976), „Ниҳоллар“ (қисса ва ҳикоялар, 1976), „Ёлқин“ (қисса, 1979), „Тилла чаноқ“ (қисса, 1980), „Кўнгил кўзи“ (қисса, 1985), „Томир“ (қисса, 1985), „Телба“ (роман) каби 20 дан ортиқ асарлари нашр этилган.

Қайта қуриш йилларида у экологик мавзулардаги журналистик чиқишлари билан шуҳрат қозонди[3].

Эмин Усмон асарлари асосида Буви, Маҳмуд Қошғарийнинг онаси Робия бегойим ноласи, Томир радиоспектакллари яратилган[4].

  1. Меҳригиё, роман, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1976-йил;
  2. Белая Песня (ўзбекча: Оқ қўшиқ), роман, Ёзувчилар уюшмаси, Москва, 1986-йил;
  3. Сени ўйлайман, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1974-йил, ўзбек тилида;
  4. Қаро кўзим, Зиёлилар тўпламида, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1974-йил;
  5. Лочиннинг парвози, Чўлқуварлар тўпламида, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1975-йил, ўзбек тилида;
  6. Ниҳоллар, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1976-йил, ўзбек тилида;
  7. Тилла чаноқ, қисса, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1980-йил;
  8. Золотая коробочка, қисса, Известия нашриёти, Москва, 1984-йил;
  9. Ер — коинот гули, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1980-йил, ўзбек тилида;
  10. У заповеднику, соныачниы краы, „Молод“ нашриёти, Киев, 1981-йил, украин тилида;
  11. Ёлқин, қисса, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1982-йил, ўзбек тилида;
  12. Дашт баракаси, очерклар, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1983-йил;
  13. Томир, қисса, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1985-йил, ўзбек тилида;
  14. Томир, қисса, Синцзян халқ нашриёти, 1991-йил, уйғур тилида;
  15. Кўнгил кўзи, қисса, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1985-йил, ўзбек тилида;
  16. Муножот, Шарқ юлдузи журнали. 5-сон, 1992-йил;
  17. Маҳмуд Қошғарий, роман, қўлёзма;
  18. Маҳмуд Қошғарий, шеърий тўплам, қўлёзма;

Таржималари

  • Муҳаммад Ҳузарий, Нур-ул яқин, Чўлпон — Камалак нашриёти, Тошкент, 1992-йил;
  • Уйғур халқ эртаклари, Ақлли девона, Чўлпон нашриёти, Тошкент, 1995-йил;
  • Уйғур халқ эртаклари, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1981-йил;
  • Зориддин Сабир, Афсус, Ёш гвардия нашриёти, Тошкент, 1990-йил;
  • Чабуа Амирежиби, Дата Туташхия, роман, Ғафур Ғулом нашриёти, Тошкент, 1988-йил;
  • Лев Брандт, Оқ кабутар, Юлдузча нашриёти, Тошкент, 1988-йил;
  • Даниил Гранин, Азизим Роман Авдеевич, Жаҳон адабиёти нашриёти, 2000-йил;
  • Хуан Рулфо, Педро Парамо, Жаҳон адабиёти нашриёти;
  • Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг, ўзбекча таржима, қўлёзма.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Эмин Усмон (1945-2001)“. зиёуз.cом. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  2. ↑ „Эмин Усмон. Томир. Қисса“. кҳ-даврон.уз. Хуршид Даврон кутубхонаси. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  3. ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 Понамарёв, Виталий „Узбекистан: писатель Эмин Усман – новая жертва репрессивной кампании властей“ (ру). меморҳрc.орг. Москва: Мемориал (2008-йил 23-декабр). Қаралди: 23-апрел 2024-йил.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Эмин Усмон. Маҳмуд Қошг’арийнинг онаси Робиа бегойим ноласи & Эмин Усмон.Томир & Эмин Усмон. Буви. Радиоспектакл“. кҳ-даврон.уз. Хуршид Даврон кутубхонаси (2020-йил 22-май). Қаралди: 23-апрел 2024-йил.

Ҳаволалар