Эмине Эрдоğан (талаффузи: Эмине Эрдоан; қизлик фамилияси Гüлбаран[1][2] 1955-йил 16-февралда туғилган) Туркия президенти Реcеп Таййип Эрдоğаннинг рафиқасидир.

Эмине Эрдоğан
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Эмине Гулбаран 16- феврал 1955-йил (67 ёшда) Ускудар, Истанбул Туркия
Миллати Турк
Сиёсий партияси Адолат ва Тараққиёт партияси
Турмуш ўртоғи Ражаб Тоййиб Эрдоğан (1978)
Болалари Аҳмет, Билал, Эсра, Сумайя
Истиқомат жой(лар)и Президент саройи
Дини Ислом
Имзоси
Вебсайти тccб.гов.тр/эминеэрдоган

Ҳаёти

У асли Сииртлик бўлган Ҳайрия ва Жамол Гулбараннинг қизи бўлиб, унинг бобоси Ҳамди Али Гулбаран Сииртдан Истанбулга кўчиб келиб, Фотиҳда ҳаётини давом эттирган. У таълим олишни Зайнаб Комил номли бошланғич мактабда бошлаган, кейинчалик Митҳатпоша номли кечки санъат мактабида давом эттирган, лекин бу ерда таълимни ниҳоясига етказмаган. Эмине Эрдоğан ёшлик йилларида нодавлат ташкилотлар тадбирларида фаол иштирок этган. У шунингдек, „Идеалист аёллар иттифоқи“нинг асосчиларидан бири ҳисобланади[1][2].

Эмине Эрдоğан „Идеалист аёллар иттифоқи“да фаолият юритди. У бу ерда ўтказилган конференция жараёнида Ражаб Тоййиб Эрдоğан билан танишди ва улар 1978-йил 4 июлда турмуш қуришди. Уларнинг Аҳмет Бурак, Нежметтин Билал, Эсра ва Сüмейе исмли тўрт нафар фарзанди бор[2].

Эмине Эрдоğан кўнгилли фаолиятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган „Жамият тараққиётининг кўнгилли элчилари“ лойиҳасини; болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш мақсадида ташкил қилинган лойиҳани; „7 жуда кеч“ сингари илк болалик давридаги таълимнинг муҳимлигини таъкидловчи турли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келади[3].

Галерея

Пресидент Доналд Ж. Трумп анд Фирст Ладй Меланиа Трумп посе фор а пҳото wитҳ Туркиш Пресидент Реcеп Таййип Эрдоган анд ҳис wифе Мрс. Эмине Эрдоган Wеднесдай, Нов. 13, 2019, ин тҳе Овал Оффиcе оф тҳе Wҳите Ҳоусе.
А диннер ин Атҳенс wитҳ тҳе Греэк Приме Министер Георге Папандреоу анд тҳе Туркиш Приме Министер Реcеп Таййип Эрдоğан.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Аğабейи Эмине Ҳанıм'ı анлаттı“. Сабаҳ (2-август 2004-йил). 21-октабр 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2012. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "сабаҳ" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Эмине Гüлбаран Эрдоğан'ıн билинмеен öйкüсü“. энсонҳабер.cом (21 аралıк 2006). 26 касıм 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2012.
  3. ↑ „Эмине Эрдоğан, Элазığ'да“. Ҳüрриет. 28-октабр 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 касıм 2016.