Эмир Заде масжиди (юнонча: Εμίρ Ζαδέ Τζαμί, туркча: Эмирзаде Cамии) – Грецияда жойлашган Усмонийлар даврида бунёд этилган масжид. Бугунги кунда музейга айлантирилган, аммо жамоатчилик учун очиқ эмас.

Масжид
Эмир Заде масжиди
туркча: Эмирзаде Cамии
Бинокорлик санаси ХВ аср
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Қурилиш материали тош ва ғишт

Тарихи

Иншоот ХВ асрда Эвдоа Усмонийлар томонидан забт этилганидан кўп ўтмай қурилган ва қал’а деворлари ичидаги 3 та масжиддан бири бўлган[1]. ХВИИ асрда Халкидага ташриф буюрган усмоний сайёҳи Авлиё Чалабий шаҳарда Эмир Заде билан бирга жами 11 та масжид мавжудлигини қайд этган[2].

Минора ва айвон ХИХ аср ўрталаригача сақланиб қолган, бунга 1843-йилда Андре Cоучауд томонидан акварелда ишланган тасвир далил бўлади[2].

1821-йилги Греция мустақиллик уруши ва Халкиданинг Усмонийлардан озод этилганидан сўнг, бино ҳарбий казармага айлантирилган[1]. 1937-йилда тарихий ёдгорлик сифатида эълон қилинган. Ҳозирда масжид биносида Халкиданинг ўрта аср археологик тўпламининг бир қисми сақланади, аммо музей одамлар учун очиқ эмас[1]. 1950-йилларнинг охиридан бино аста-секин реставрация қилинган, 1970–1973-йиллар оралиғида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилган[2].

Меъморчилиги

Масжид ташқарисида илгари мавжуд бўлган насроний черковининг қолдиқлари кўриниб туради, чунки черков кейинчалик масжидга айлантирилган эди[2]. Эмир Заде масжиди Греция ва бутун Болқон ярим оролидаги кўплаб масжидлар каби 1 та гумбазли содда меъморий услубга эга[2].

Кириш қисмидаги мармар плиталарда араб тилидаги ёзувлар бор: „бу ерга тинчлик билан кир ва меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан боқий бўл“. Масжид ичига икки қатор ойналар орқали ёруғлик тушиб туради. Ичкаридаги арка тепасида Қур’ондан оятлар битилган яна икки мармар лавҳ мавжуд[2]. Ҳовлида 1655-йилда қурилган, нозик араб нақшлари ва ёзувлар билан безатилган фаввора ҳам сақланиб қолган[2][1].

Муҳандис Гианнис Каралис масжид ҳақида шундай дейди: „Эмир Заде масжиди Грецияда сақланган кўплаб масжидлар каби Византия меъморчилиги билан яқин боғлиқлиги ва ўрта аср юнон аҳоли пунктларига уйғунлашуви туфайли алоҳида қизиқиш уйғотади. Бироқ бу йўналишдаги илмий тадқиқотлар ҳали етарли даражада ривожланмаган“[1].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Τζαμί Εμίρ Ζαδέ στη Χαλκίδα“ [Эмир Заде Мосқуэ ин Чалcис]. эвиапортал.гр (2014-йил 9-март). Қаралди: 2022-йил 7-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „Тҳе Оттоман мосқуэ Эмир Заде“. эвиагреэcе.гр. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.

Ҳаволалар