Эмирали Сейитибраимович Аблаев (қрим татарча: Emirali Seitibraim oğlu Ablayev, Эмирали Сеитибраим огълу Аблаев;) – украин ва рус қрим-татар жамоат ва диний арбоби. 1999-йил 4-декабрдан Қрим муфтийси. Қрим мусулмонлари диний бошқармаси раиси.

Эмирали Аблаев
Қрим мусулмонлари муфтийси
Мансаб даври
2013-йил сентябр
Президент Владимир Путин
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Эмирали Сейитибраимович Аблаев

1962-йил 11-июл
Тошкент вилояти (Ўзбекистон ССР), Бекобод тумани, Далверзин қишлоғи
Истиқомат жой(лар)и Киров вилояти
Таълим Далверзиндаги 11-сонли ўрта мактаби

Ҳаёти

Эмирали Аблаев 1962-йил 11-июлда Тошкент вилояти (Ўзбекистон ССР) Бекобод тумани Далверзин қишлоғида туғилган. 1978-йилда Далверзиндаги 11-сонли ўрта мактабни тамомлаган.

Аблаев диндор оилада улғайиб, Совет атеистик ҳукуматининг барча тўсиқларига қарамай, исломни сақлаб қолиш ва унинг асосларини фарзандларига етказа олган.

Қримга кўчиб ўтиши

Ёшлигидан кўплаб қрим-татар тенгдошлари сингари, қрим-татар халқининг тарихий ватанига қайтиши учун уларнинг сафига қўшилган. 1988-йилда оиласи билан Қримга қайтиб, Киров вилояти, Долинное қишлоғига жойлашади.

1993-йили Долинное қишлоғидаги масжидда нуфузли ислом илоҳиётчисидан шахсий диний сабоқ олган. Аблаев 1995-йилда Золотоэ Поле қишлоғининг имоми, кейинчалик Киров вилоятининг вилоят имоми этиб сайланган. Бу лавозимни 1999-йилгача эгаллаган.

1998-йилда Маниса шаҳридаги Туркия мадрасасида таҳсил олиб, шу йили Ҳажни адо этган. 1999-йилда арабча билимларини Ливанда мустаҳкамлайди.

Аблаев истисносиз Қрим мусулмонларининг барча диний объэктлари ҳамда маданий ислом мероси объэктларини қайта тиклаш тарафдори бўлган. У ишлаган даврда САМКга 80 га яқин мусулмон зиёратгоҳлари қайта тикланган. 60 дан ортиқ масжидлар қурилган ва 3 та мадраса очилган.

Унинг Қрим мусулмонлари муфтийси сифатидаги фаолиятининг яна бир муҳим кўриниши Қрим мусулмонлари ўртасида ислом дини қадриятлари тўғрисида ўзларига ёт бўлган экстремистик мафкураларнинг тарқалишига қарши курашган. Эмирали Аблаев ИВ ва В Қрим-татар халқи қурултойи делегати.

2013-йил сентябр ойида бўлиб ўтган Қрим мусулмонларининг В Қурултойида Эмирали Аблаев бир овоздан тўрт йил муддатга Қрим мусулмонлари муфтийси этиб сайланган.

2018-йил 27-октябрда Қрим мусулмонларининг ВИ қурултойида муфтий Эмирали Аблаевнинг ваколат муддати беш йилга, 2023-йилгача узайтирилади[1].

Фаолияти

Аблаев Қрим мусулмонларининг барча диний обидаларини, шунингдек, маданий мерос объэктларини қайта тиклаш. Унинг даврида 60 дан ортиқ масжидлар қурилиб, 3 та мадраса очилган.

2017-йилнинг 25-октябр куни Россия президенти Владимир Путин Аблаевнинг илтимосига кўра жиноятларда айбланган Ахтем Чийғоз, Илми Умеров, хайриячи ва ижтимоий фаол Ресул Велиляевни афв этади[2].

2018-йил феврал ойида қрим-татарларни Россиядаги 2018-йил 18-март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловда иштирок этишга чақиради.

Эмирали Аблаев Симферополдаги масжид қурилишини қўллаб-қувватлайди. Қурилиш жараёнини назорат қилиб, очилиши 2020-йил ёзининг бошига режалаштирилган эди[3].

Оиласи

Эмирали Аблаев – оилали, икта қизи, бир ўғли ва бешта набираси бор.

Манбалар

  1. ↑ „Эмирали Аблаев в пятый раз избран Муфтием Крыма“ (ру). Российская газета (2018-йил 27-октябр). 2018-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-октябр.
  2. ↑ „Помиловали по просьбе крымского муфтия“ (ру). РИА Новости. 2017-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-октябр.
  3. ↑ „Соборная мечеть Крыма откроется летом 2020 года“ (ру). Недвижимость РИА Новости (20191113т1032+0300). 2019-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.