Эмирган масжиди (туркча: Эмирган Cами), расман Эмирган Ҳамид-и Эввел масжиди (усмонли туркча: Эмирган Ҳамид-и Эввел Cами‎‎) – ХВИИИ асрга оид Туркиянинг Истанбул шаҳри, Сариер тумани, Эмирган маҳалласида жойлашган Усмонли масжиди[1].

Масжид
Эмирган масжиди,
Эмирган Ҳамид-и Эввел масжиди

туркча: Эмирган Cами,
Эмирган Ҳамид-и Эввел Cами
Эмирган масжиди
Мамлакат  Туркия
Истанбул Сарıер тумани, Эмирган маҳалласи
Координаталар 41°06′16″Н 29°03′23″Э / 41.10456°Н 29.05626°Э / 41.10456; 29.05626
Масжид тури масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Усмонли меъморчилиги
Бинокорлик санаси 1781 йил
Қурилиш материали оҳактошлар

Тарихи

Масжид 1781-йилда Усмонли султони Абдулҳамид И (ҳукмронлик йиллари: 1774–1789) томонидан унинг эрта вафот этган ўғли Меҳмед ва Ҳüмаşаҳ Кадıнефендининг (талаффузи: Ҳумашаҳ Кадинефенди) онаси хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Масжид расмий равишда усмонли тилида султон номи билан аталган. Дастлаб ёдгорлик бугунги кунда ҳам мавжуд фаввора, ҳозирда фаолият юритмаётган турк ҳаммоми, новвойхона ва тегирмон каби иншоотлардан иборат мажмуанинг бир қисми бўлган. Мажмуа Эмиргüнеоğлу (талаффузи: Эмиргунеоғлу) Юсуф пошога тегишли бўлган собиқ қирғоқ саройи ўрнида қурилган. Бино Абдулҳамид И нинг ўғли Султон Маҳмуд ИИ (ҳукмронлиги: 1808–1839) томонидан ҳозирги кўринишга келтирилган.

Архитектураси

Масжиднинг меъморий услуби деталлари ва безаклари Абдулҳамид И даври (1757–1808) меъморчилиги барокко услубига эмас, балки Маҳмуд ИИ нинг ҳукмронлик даври (1808–1876) меъморчилигига мос келади. 1871-йилда Абдулҳамид И томонидан қурилган масжиднинг ҳурмат белгиси сифатида сақланиб қолган ёзувидан ташқари барча қисми қайта бунёд этилган[2].

Квадрат шаклидаги масжид ҳовлисида ёғоч томли тошдан қурилган девор мавжуд. Ҳар томондан икки қатор қилиб жойлаштирилган катта деразалар масжидга табиий ёруғлик олиб киради. Масжиднинг жанубий қисмида балконли силиндрсимон ингичка минора жойлашган. ХИХ аср минораларига хос бўлган акант типидаги барг безаклари ва минорадаги бошқа безаклар йиллар ўтиб унга ўзгаришлар киритилганлигини кўрсатади. Масжиднинг шарқий деворига алоҳида кириш эшиги билан икки қаватли султон айвони бириктирилган. Масжид ҳовлисининг шимолий бурчагида жойлашган шодирвон (фаввора) тепасида сулс тилида ёзилган икки қаторли шеърий ёзувга кўра, уни Валийнинг турмуш ўртоғи Мумтаз Кадıннинг уйидаги аёл хизматкорлар бошлиғи Ребгигüл Ҳанıм вақф қилган.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Эмирган Ҳамид-и Эввел Cамии“ (тр). İстанбул Мüфтüлüğü. 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-июл.
  2. ↑ Аксакаллı, Муҳаррем.. „İстанбул'ун боğаза назıр cамилери“ (тр) (2014-йил 9-ноябр). Қаралди: 2016-йил 28-июл.