Эмиссар (лотинча — вакил) — бир давлат томонидан бошқа бир давлатга муайян (одатда, махфий) топшириқ билан юбориладиган шахс, агент. Эмиссар миссияси одатда, расмий характерга эга бўлмайди.