Эмма (роман)
Эмма – инглиз ёзувчиси Жане Аустен томонидан ёзилган роман. Роман сюжети Ҳигҳбурй қишлоғида ва унинг атрофидаги Ҳартфиэлд, Рандаллс ва Донwелл Аббейда содир бўлган. Асарда бир гуруҳ оилалар ўртасидаги муносабатлар акс эттирилган[2]. Гарчи сарлавҳа саҳифасида нашр этилган вақт 1816-йил кўрсатилган бўлса-да, роман биринчи марта 1815-йил декабрда нашр этилган. Бошқа романларида бўлгани каби, бу романида ҳам Аустен Англияда яшовчи олий табақали аёлларнинг кундалик ташвиш ва қийинчиликларини ўрганган. Эмма – одоб-ахлоқ комедияси жанридаги асар.
|
Дастлабки нашрининг бош саҳифаси (1816-йил) | |
| Муаллиф(лар) | Жане Аустен |
|---|---|
| Мамлакат | Буюк Британия |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Новел оф маннерс |
| Нашр этилган санаси | 1816 (бош саҳифасида 1816-йил деб ёзилганига қарамай, китоб 1815-йил 23-декабрда нашрдан чиқарилган)[1] |
| Нашриёт | Жоҳн Муррай |
| Саҳифалар сони | 1,036 |
| Аввалгиси | Мансфиэлд Парк |
| Кейингиси | Нортҳангер Аббей |
Романни бошлашдан олдин, Аустен шундай деб ёзган эди: Мен шундай бир қаҳрамон яратмоқчиман-ки, у ўзимдан бошқа ҳеч кимга ёқмайди[3]. Ёзувчи қаҳрамонни „Эмма Wоодҳоусе, чиройли, ақлли ва бой. У шинам уйида ғам-ташвишсиз, бахтиёр йигирма бир ёшли қиз“ дея тасвирлаган[4]. Эмма ўжар, қайсар ва қувноқ қиз; у ўзининг совчилик қобилиятини ҳаддан ташқари юқори баҳолаган; у бошқаларнинг ҳаётига аралашишни одатий ҳол сифатида қабул қилган, ва бу ишидан ҳеч қандай хавф-хатар кўрмайди; унинг тасаввури ва идроки кўпинча уни йўлдан оздиради.
Эмма, Аустеннинг Чаwтонга кўчиб ўтганидан кейин ёзган ва ҳаёти давомида нашр эттирган сўнгги романи. Персуасион эса Аустен ёзган сўнгги тўлиқ романи бўлиб, вафотидан кейин нашр этилган[5].
Роман асосида бир қатор филмлар, теледастурлар ва саҳна асарлар яратилган.
Асар сюжети
Эмма Wоодҳоусенинг дўсти ва собиқ мураббияси Мисс Тайлор жаноб Wестон билан турмуш қуради. Эмма уларни таништирганидан сўнг, ўзини уларнинг турмуш қуришига сабабчи ҳисоблаб, совчилик қилиш унга ёқишини англаб етади. Ҳартфиэлдга қайтиб келгач, Эмма дўсти жаноб Книгҳтлейнинг маслаҳатига қулоқ солмай, ўзининг янги қизиқишини давом эттиради, бу пайтда эса жаноб Книгҳтлейнинг акаси Эмманинг катта опаси Исабелла билан турмуш қуради. Эмма ўзининг янги дўсти Ҳарриэт Смитҳни маҳаллий руҳоний жаноб Элтон билан таништиришга қаттиқ ҳаракат қилади. Эмма Ҳарриэтни ёш фермер Роберт Мартиннинг турмуш қуриш таклифини рад этишга кўндиради, гарчи Ҳарриэт уни ёқтирса ҳам. Маҳаллий руҳоний жаноб Элтон Эмма уни севиб қолганига ишонади ва унга турмуш қуришни таклиф қилади. Эмма уни Ҳарриэтга нисбатан туйғулари бор деб ўйлашини айтганда, жаноб Элтон қаттиқ ғазабланади, чунки у Ҳарриэтни ижтимоий жиҳатдан паст кўрарди. Эмма уни рад этгандан сўнг, жаноб Элтон Батҳга боради ва жаноб Книгҳтлей кутганидек, виқорли, янги бадавлат рафиқаси билан қайтиб келади. Бу ишдан Ҳарриэтнинг юраги эзилади. Эмма эса уни Роберт Мартиннинг таклифини рад этишга кўндиргани учун уялади.
Жаноб Wестоннинг ўғли Франк Чурчилл икки ҳафталик ташриф билан холасининг олдига келади. Франк бой холаси томонидан фарзандликка олинган бўлиб, олдинлари олдига келишга кўп ҳам имкони бўлмасди. Жаноб Книгҳтлей Эммага Франк ақлли ва жозибали бўлса-да, енгил-елпи характерга эга эканлигини айтади. Молиявий аҳволи туфайли мураббиялик лавозимини бошлашдан олдин, Жане Фаирфах ҳам бир неча ойга холаси Мисс Батес ва бувиси Мрс. Батесни кўргани ташриф буюради. У Эмма билан тенгдош бўлиб, у отасининг дўсти полковник Cампбеллдан таълим олганди. Эмма Жанедан борган сари узоқлашиб борди, чунки у Жанега хасад қиларди, ҳамма, ҳатто-ки, Wестон хоним ва Жаноб Книгҳтлей ҳам Жанени яхши кўриб, уни мақташарди. Элтон хоним Жанени ўз ҳимоясига олди ва уни мураббия лавозимига жойлаштириш учун ҳаракат қилади.
Эмма Жане ва полковник Cампбеллнинг янги куёви жаноб Диксон бир-бирларини ёқтиришади деган гумон билан кутилганидан вақтдан олдин келади. У буни ўтган йили Wеймоутҳда Жане ва Cампбелллар билан танишган Франкка айтади; у Эмманинг гапига қўшилади. Жане учун номаълум инсон томонидан пианино келганда, бу шубҳалар янада кучаяди. Эмма ўзини Франкни севиб қолганини лекин бу ҳислар узоқ давом этмаслигини ҳис қилади. Элтонлар Ҳарриэтга нисбатан ёмон муносабатда бўлишади. Бу ҳолат, ҳатто-ки, жаноб Элтоннинг балда Ҳарриэтни ҳамманинг олдида менсимаслигигача етиб боради. Одатда рақсга тушишдан ўзини тийиб юрадиган жаноб Книгҳтлей олийжаноблик билан Ҳарриэтга рақсга тушишни таклиф қилади. Баллнинг эртаси куни, маҳаллий лўлилар билан тўқнашувдан ҳушидан кетган Ҳарриэтни Франк Ҳартфиэлдга олиб келади. Эмма Ҳарриэтнинг Франкга бўлган миннатдорчилигини уни севиб қолган деб нотўғри тушунади. Бу орада, Wестон хоним жаноб Книгҳтлейни Жанеда кўнгли бор деб ўйлайди, лекин Эмма бу фикрни рад этади. Жаноб Книгҳтлей Жане ва Франк ўртасида алоқа борлигини сезганини айтганда, Эмма бу фикрга қўшилмайди, чунки Франк Жаненинг ўрнига унга хушомад қилаётганда ўхшарди. Франк Донwеллдаги йиғинга кеч келади, Жане эса эрта кетади. Эртаси куни маҳаллий манзарали жой бўлган Бох Ҳиллда Франк ва Эмма бир-бирига ҳазил-ҳузул қилаётганларида, Эмма ўйламасдан Бейтес хонимга нисбатан ҳақоратли гап айтиб юборади.
Жаноб Книгҳтлей Эмманинг Бейтес хонимга қилган қўполлогини учун дашном беради. Эртаси куни Эмма ўзининг ёмон хулқ-атвори учун узр сўраш мақсадида Бейтес хонимнинг олдига боради ва унинг бу иши Жаноб Книгҳтлейни ҳайрон қолдирмасдан қолмайди. Ташриф давомида Эмма Жанени Элтон хонимнинг дўстларидан бирининг уйида муаллимлик қилаётганидан хабар топади. Жане касал бўлиб қолади, лекин уни кўргани келган Эммани кўришни ҳам, ва ҳатто совғасини қабул қилишни ҳам рад этади. Бу орада Франк холасини кўргани боради, лекин, афсуски, у келганидан кўп вақт ўтмай холаси вафот этади. Франк ва Жане Wестонларга кузда яширин тарзда унаштирилишганини маълум қилади, аммо Франкнинг аммаси бу никоҳни маъқулламаслигини биларди. Бу сирни узоқ вақт сақлаб юриш виждонли Жане учун оғирлик қилди ва бу ҳолат жуфтликнинг жанжаллашишига олиб келди, натижада Жане унаштирувни бекор қилади. Франкнинг беғам амакиси эса бу никоҳга дарҳол розилик беради. Унаштирув эълон қилингач, Эмма ўзининг қанчалик қаттиқ янглишганини англаб, ғазабланади.

Асосий қаҳрамонлар
Асарнинг бош қаҳрамони Эмма Wоодҳоусе гўзал, юксак маънавиятли, ақлли ва бироз эркатой бўлган ёш аёл. Ҳикоя бошланишида у йигирма ёшда тасвирланади. Онаси у ёш бўлган вақтлари вафот этган. Катта опаси турмушга чиққанидан бери, у уйнинг бекаси (Ҳартфиэлд) бўлиб қолган. Гарчи ақлли бўлса-да, у бирор нарсани чуқур машқ қилиш ёки ўрганиш учун сабр-тоқатга эга эмас. У кўп жиҳатдан етук бўлса-да, Эмма, асосан, тажрибаси йўқлиги ва ҳар доим ҳақ эканлигига ишончи туфайли жиддий хатоларга йўл қўяди. Гарчи у ҳеч қачон турмушга чиқмасликка ваъда берган бўлса-да, у бошқалар учун мослик яратишдан завқланади. Эмма Франк Чурчилл билан қисқа вақт кўнгилхушлик қилган; аммо, у роман охирида жаноб Книгҳтлейни севишини тушунган.
Жаноб Книгҳтлейи – Эмманинг қўшниси ва яқин дўсти, 37 ёш. У қизнинг ягона танқидчисидир. Жаноб Книгҳтлей Донwелл Аббей мулкининг эгаси бўлиб, унинг кенг майдонлари ва фермалари бор. У жаноб Жоҳн Книгҳтлей яъни Эмманинг опаси Исабелланинг турмуш ўртоғини акаси. У жуда эҳтиёткор ва мулоҳазали инсон.
Франк Чурчилл – Жаноб Wестоннинг биринчи турмушидан бўлган ўғли, у жуда хушчақчақ йигит бўлиб, 23 ёшда. Онасининг ўлимидан сўнг, у бой холаси ва амакиси Чурчилллар томонидан Ёркширдаги Энсcомбе оилавий мулкида тарбияланган.
Жане Фейрфакс – етим бўлиб, унинг холаси Мисс Батес ва бувиси Миссис Батесдан унга ғамхўрлик қилишади. У гўзал ва нафис, одобли аёл. У Эмма билан тенгдош. Жане жуда билимли бўлиб, қўшиқ айтиш ва пианино чалишни билади; у Эмма ҳавас қиладиган ягона одам. Жаненинг отасининг армиядаги дўсти полковник Cампбелл Жане учун мас’улиятни ўз бўйнига олади ва тўққиз ёшидан бери унга таълим берган.
Ҳарриэт Смитҳ – ҳикоя бошланганда атиги ўн етти ёшда бўлган Эмманинг ёш дўсти. У гўзал ва одобли қиз. Ҳарриэт жаноб Мартин билан турмуш қурган.

Эмма Андиша ва Ғурур романи нашр этилгандан сўнг ёзилган. 1815-йилнинг кузида Лондондаги нашриётчи Жоҳн Муррай ИИ га топширилган. У бунинг учун Аустенга 450 фунт стерлинг берган ва Мансфиэлд Парк, Сенсе анд Сенсибилитй асарларининг муаллифлик ҳуқуқларини ҳам сотиб олишни таклиф қилган, аммо Жане бу таклифни рад этган. Бунинг ўрнига у муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолган ва Муррайга 10% комиссия тўлаган ҳолда ўз ҳисобидан романни икки минг нусхада нашр эттирган[6].
Бойлик
Эмма бадавлат аёл бўлиб, унинг бойлиги 30000 фунт стерлинг бўлган. Бу бойлик ўша даврда у ўзи хоҳлаганидек мустақил яшаши учун етарли бўлган. Унинг ўзи таъкидлаганидек, бу унга турмушга чиқишга ҳеч қандай молиявий босим йўқлигини англатган. Бу қаҳрамон Аустеннинг бошқа романлари қаҳрамонларидан кескин фарқ қилади, чунки бошқа романларида қаҳрамонларнинг барчаси ёлғиз аёл бўлиб, мустақил яшаши учун етарли маблағи йўқ қилиб тасвирланган.
Манбалар
- ↑ „Боокс Публишед Тҳис Дай [НБ: адвертисемент статес Эмма ис публишед "томорроw"“]. Тҳе Морнинг Чрониcле (1815-йил 22-декабр), с. 1.
- ↑ Аустен-Леигҳ, Wиллиам анд Ричард Артҳур. Жане Аустен: Ҳер Лифе анд Леттерс. Неw Ёрк: Русселл анд Русселл, 1965 — 237-бет.
- ↑ Аустен-Леигҳ, Жамес Эдwард. А Мемоир оф Жане Аустен. Лондон: Ричард Бентлей & Сонс, 1882 — 157-бет.
- ↑ Аустен, Жане. Эмма, 4тҳ Нортон Cритиcал Жустиcе: , Неw Ёрк: W.W. Нортон & Cо., 2012. ИСБН 978-0-393-92764-1.
- ↑ Бурроwс, Жоҳн Фредериcк Бурроwс. Жане Аустен'с Эмма. Аустралиа: Сйдней Университй Пресс, 1968 — 7-бет.
- ↑ Бакер, Wиллиам. Cритиcал Cомпанион то Жане Аустен: А Литерарй Референcе то Ҳер Лифе анд Wорк. Неw Ёрк: Фаcц он Филе: ан импринт оф Инфобасе Публишинг, 2008 — 37-бет. ИСБН 978-0-8160-6416-8.